Бир кадр билан: 194 минг сомлик  «Очиқ ҳукумат» инсталляциясининг кўриниши қандай?

676

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «Очиқ ҳукумат» инсталляциясини очди. У Қирғизистоннинг «Очиқ ҳукумат» дастурига қўшилганига бағишланган. Инсталляцияни ясаш учун «Сорос» фонди 194 000 сом ажратган.

Инсталляцияни ясаш ишини «Сорос» фондидан грант олган «Прогрессив фуқаролик ташаббус альянси» амалга оширган. Фонд вакилининг айтишича, ташкилот бюджетида «Очиқ ҳукумат» инсталляцияси учун 2800 доллардан ортиқ маблағ кўзда тутилган — бу 194 000 сомдан бир оз кўпроқ суммани ташкил қилади.

«Улар қанча сарфлагани аниқ эсимда йўқ, лекин бюджетда 2800 доллар бор эди», — деб билдиришди «Сорос» фондидан «Клооп»нинг мухбирига.

Инсталляциянинг муаллифи — Tsarik & Co архитектура бюроси. «Очиқ ҳукумат» ҳар томонга  жилдириш мумкин бўлган бир неча пластик блоклар.

Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Инсталляция ҳукумат аппаратига қўйилди. У Қирғизистоннинг «Очиқ ҳукумат» программасига қўшилишига бағишланиб, уни 23-октябрь куни эрта билан премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев очди.

«Очиқ ҳукумат» — бу дунёнинг 75 ўлкаси кирган халқаро ташкилот. Ташкилотга аъзо бўлиш билан иштирокчи ўлкаларнинг ҳукуматлари ўз фуқароларига очиқ ва ҳисобот беришга мажбур деган қоидага бўйсинади.

«Очиқ ҳукумат»га қўшилиш учун давлат бу ташкилотнинг баҳолашидан ўтиши керак.

Мамлакатни шундай ўлчовлар билан баҳолашади: бюджет шаффофлиги, маълумот олиш имконияти, амалдорларнинг мулки бўйича маълумотларни ошкор қилиш, фуқароларнинг давлат бошқарувига иштироки ҳамда нодавлат ташкилотларга босим ўтказилмаслиги.

Қирғизстон мазкур баҳолаш натижаси бўйича балларнинг 95% олган.

«Витринага ўхшаш»

Бунга қадар инсталляциянинг очилишигача суратлар ижтимоий тармоқларга чиқиб кетган. Фойдаланувчилар «Очиқ ҳукумат» савдо-сотиқ растасига ҳамда косметика сотувчи дўкон витринасига ўхшаш деб ҳисоблашган.