«Уч йил шартли ва синов муддати»: Зилалиев «бомба» ҳақидаги ёлғон маълумот учун айбдор деб топилди

638
Фото: 24.kg

Давлат мулкини бошқариш фондининг (ДМБФ) собиқ бошчиси Дуйшонбек Зилалиев президент Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси бўлган куни бомба ҳақида ёлғон маълумоти учун уч йилга (унинг ичидан икки йил синов муддати) шартли кесилди.Зилалиев ҳукмдан шикоят қилмоқчи.

2017 йили  24-ноябрда президент Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси бўлган куни курсантлардан бири МХДКга бомба қўйилганлиги ҳақида билдирган. Қўнғироқ қилган курсантнинг айтишича, бомба ҳақида унга  Атамбаев доирасида йирик амалдор Дуйшонбек Зилалиев айтган.

Деярлик бир йил ўтгандан кейин жиноят иши сабаб ДМБФнинг раҳбарлигидан кетишга мажбур бўлган Зилалиев уч йилга шартли судланди, унинг ичидан икки йили синов муддати.

Давлат прокурори уни икки йилга маъмурий қамоққа ҳукм қилишни сўраган.

«Ҳуқуқ тартибот органларида ишлаш тажрибам бўла туриб, муҳим ва махсус билимларим турганда, сизлар қандай қилиб мени шундай иш қилган деб ўйлашинглар мумкин? Бунинг бари бўлмаган нарса», — деди Зилалиев судда.

Зилалиевнинг айтишича, давлат қораловчисида бирорта ҳам далил йўқ, кўрсатманинг асосида тузилган айб шубҳали, судьяда эса айблов ҳукмининг лойиҳаси аввалдан тайёрланган.

Зилалиев суд ҳукмидан шикоят қилмоқчи, у ҳукмни асоссиз деб ҳисблайди. У бошидан бери айбни ёлғон деб атаб келган.

Зилалиев ва «бомба»

24-ноябрда президентнинг инаугурацияси бўлган куни ИИМнинг Академияси курсанти Москва кўчаси билан Айтматов проспекти кесилишида, аниқроғи янги президент Сооронбай Жээнбековнинг кортежи ўтувчи томонда бомба қўйилганлигини билдирган.

Курсант бу бўйича маълумотни Дуйшонбек Зилалиевга таяниб айтган. Текширувдан кейин МХДК «Терроризм акти ҳақида атайлаб ёлғон маълумот бериш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғаган.

Зилалиев курсантлардан бири билан гаплашганини тан олганига қарамай портловчи модда ҳақида айтганлигини инкор қилган.

«Биз ҳақиқатдан ҳам йўлда кетаётган эдик. Курсант қизлардан бирига огоҳлантириш берганим эсимда. Мен унга форма ярашишини, лекин камчиликни хал қилиш кераклигини айтганман. Агарда у бу нарсага хафа бўлиб қолган бўлса кечирим сўрайман. Ростдан ҳам шунинг учун бомба ҳақида ўйлаб топдими? Мен огоҳлантиришм керак эди», — деган у.

Декабр ойида ДМБФ раҳбарлик хизматини эгаллаб турган Зилалиев МХДКга терговга чақирилган. Натижада у «премьер-министр Сапар Исаковга зарар бермаслик учун» истеъфога кетган. Амалдорга эса прелда бомба ҳақида «ёлғон билдирув» учун айб қўйилган.

Бу иш бўйича Зилалиев икки юз соатгача жамоат ишларига жалб қилиниб, 30 минг сомгача жарима ёки уч йилга қадар озодликдан ажратилиши керак эди. Аммо суднинг ҳукми бўйича у уч йилга шартли кесилди.

Зилалиев зарар берилишини истамаган Исаковга ҳам жиноят иши қўзғалган. Собиқ премьер-министр 5-июнда Бишкек ИЭМни модернизациялаш ишидаги порахўрликда гумонланиб қўлга олиниб, тергов тугагунча қамоқда қолдирилган.

Бундан ташқари, экс-президент Алмазбек Атамбаевнинг бошқа сафдошларига ҳам жиноят ишлари қўзғалган.Улар: Бишкекнинг экс-мэрлари Кубаничбек Кулматов ва Албек Ибраимов,  экс-президентнинг собиқ маслаҳатчиси Икрамжан Илмияновга эса қидирув эълон қилинган.

Зилалиев яна нима билан танилган?

Зилалиев ДМБФга келгунга қадар Сапар Исаковнинг ҳукуматдаги вице-премьер-министрлик хизматини бажарган.

У ҳукуматда ишлаб турган вақтда Юқори Норин ГЭС каскадларини қуриш бўйича Чехиянинг Liglass Trading компанияси билан келишим тузган. Натижада ҳукумат келишувни узиб,  чех компаниясининг раҳбарияти Қирғизистоннинг устидан халқаро арбитраж судига шикоят қилишни мўлжаллаган.

Ўша вақтдаёқ, Зилалиев «Кумтор» компаниясига Давидов ва Лисий музликларида кон ишлаб чиқаришга имконият берган Сув кодексига ўзгартиришларни қўллаган. Бу ўзгартиришлар экологларнинг норозилигини пайдо қилган.