Давлат экотехинспекциянинг статс-котиби Таалай Асилбеков ишдан кетиш ҳақида ариза ёзиб, хизматидан бўшатилди. У идоранинг матбуот котиби порахўрликда айблаган амалдорлардан бири бўлган. Хавфсизлик кенгаши эса уни эгаллаган лавозимига лойиқ ёки нолойиқ эканини текширишни таклиф қилган.
Таалай Асилбеков Давлат экотехинспекциянинг статс-котибият хизматидан берган аризасига кўра бўшатилди — бу Хавфсизлик кенгаши ҳукуматга Асилбековни эгаллаган ловозимига қай даражада лойиқ эканини текширишни таклиф қилган куни бўлди.
Асилбеков матбуот котиби Анара Мамбеталиева тарафидан аталган Давлат экотехинспекциянинг уч йирик амалдорларидан бири бўлган. Мамбаталиева унинг исмини президент Сооронбай Жээнбековга ёзган видео мурожаатида ошкор қилган.
Август охирида порахўрликка қарши пикет учун ишдан олинган Мамбеталиева статс-котиби Таалай Асилбеков, кадр бўлимининг етакчиси Самат Керимкулов ҳамда молия бўлимининг раҳбари Гулкайир Жумашева давлат маблағларини «нотўғри фойдаланётганини» айтган. Хавфсизлик кенгаши унинг маълумотини текшириб, у қисман тасдиқлаганини маълум қилган.
Давлат кадр хизмати Мамбеталиевани Давлат экотехинспекциянинг матбуот котиби хизматига қайтаришга қарор қилган.