Қонунчилик палатаси собиқ президентларни дахлсизликдан қандай ажратиш кераклигини ўйлаб чиқишни топширди. Бу нимани англатади?

583
Фақатгина Алмазбек Атамбаев ва Роза Отунбаева — «собқи президент» мақомини сақлаб қолишган.

Нима бўлди? Қонунчилик палатаси 3-октябрда собиқ президентнинг дахлсизлиги бўйича нормани конституцияга қарши келади деб аниқлаб, ҳукумат бу дахлсизликдан ажратишнинг механизмини ишлаб чиқиши кераклигини қарор қилди, чунки ҳозир буни қилиш мумкин эмас.

«[...] собиқ президентнинг ҳуқуқий иммунитети аниқ ҳуқуқий ҳадларга эга бўлиши керак, иммунитетдан ўтиш ҳақида умумлаштирувчи қарор дастлабки низомаларга боғлиқ ва амалдаги президентни хизматдан четлатиш бўйича қарорни қабул олишдан оғир бўлмаслиги керак», — деб айтилади қарорда.

Қонунчилик палатасининг қарори юрист Нурбек Токтакунов судьялардан собиқ президентнинг дахлсизлиги ҳақида низом Қирғизистоннинг бош қомусига тўғри келиши ёки келмаслигини текширишни илтимос қилгандан кейин чиқди.

Қирғизистон президентини фаолиятининг кафолатлари бўйича қонуннинг 12-бандида ёзилган:

«Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти дахлсизлик ҳуқуқига эга. У Қирғиз Республикасидан президентнинг ваколатли ҳуқуқларини бажарган вақтида қилган харакатлари ёки характсизлиги учун жазо ва маъмурий жавобгарликка тортилиши, шунингдек қўлга олинишга, қамоққа олинишга, тинтувга, тергов қилишга ёки ҳусусий текширувга дучор қилиниши мумкин эмас».

Юристнинг фикри бўйича, бу меъёр собиқ президентларга ўз ваколат ҳуқуқларини бажараётган вақтда амалга оширган харакатлари учун жавобгарликдан, энг асосийси президентликдан кетгандан кейин ҳам жавобгарчиликдан қутилиб қолиш имконини беради.

Кейинчи? Энди навбат ҳукуматда. Қонунчилик палатасининг судьялари нормани баш қонунга қарама-қарши келади деб топганига қарамай у барибир қонунда ёзиқ бўйича қолмоқда. Янги низом кучига кириши учун ўзгартиришларни киргизиш зарур, уни тузиб чиқишни эса судьялар ҳукуматга топширган.

Бу кимга тегишли бўлади? Қирғизистонда икки собиқ президент бор. Улар: Роза Отунбаева ҳамда Алмазбек Атамбаев. Собиқ президентларни дахлсизликдан ажратиш бўйича янги низом кучига кириб қолса, у ҳолда бу биринчи навбатда, иккисига ҳам баробар тегишли бўлиб қолади.

Демак бу, иммунитетдан ажратиш процедураси қонунда пайдо бўлгандан кейин қилган амаллари учун жавобгарликка тортса бўлишини билдиради. Ҳозир уни жиноятларнинг кўпчилиги бўйича амалга ошириш мумкин эмас. Лекин, агар, масалан Атамбаевни дўконга ўғирликка тушган еридан ушлаб олишса, у ҳолда уни албатта, суд қила олишади.

Бакиевни қандай судлашган? Президент Курманбек Бакиевнинг дахлсизлигини 2010 йилнинг апрелидаги революциядан кейин ҳукуматга келган Вақтли ҳукумат бекор қилган. Шундан кейин Бакиевнинг учтидан суд жараёни бошланган, лекин у ўша вақтда Белорусияда юрган. Ўша йили августда Қирғизистоннинг биринчи президенти  Аскар Акаев ҳам дахлсизликдан ажратилган.

Вақтли ҳукуматнинг харакатлари қанчалик қонуний бўлган — бу оғир савол. Бакиевнинг ҳукумати Ақаевники каби революция вақтида куч билан қулатилган. Революциянинг маъноси эса, Нурбек Токтакунов айтганидек, Конституцияда ёзилмаган.

Атамбаевни судлай олишадими? Бу, айниқса Атамбаевнинг амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков билан тортишувини ва собиқ президентнинг номига айтилаётган танқидлар фонида баҳсли масала.

Ҳуқуқий томондан олганда Атамбаевни аввал қилган харакатлари учун қонуннинг янги низомлари билан судламаслик керак. Асосий принцип жавобгарликни оғирлатувчи қонун ортга ишламайди деб айтиб турибди.

Агар парламент ҳукуматнинг собиқ президентларни дахслизликдан ажратиш бўйича қонун лойиҳасини қўлласа, у ҳолда Атамбаевни, қонун қабул қилингандан кейин қилган қилмишлари учунгина судлаш мумкин. Лекин ким билади — балки, ҳукумат қандайдир бир йўл билан қонуннинг ортга ишламайди деган принципини айланиб ўта олар.

Ҳаммуаллиф: Эльдияр Арикбаев