Мустақил  комиссия «Хавфсиз  шаҳар» бўйича тендернинг натижасини бекор қилди

664

Ариза-шикоятларни кўриб чиқиш ведомстволар аро  комиссия «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг тендер натижасини бекор қилди. Россиянинг «Вега» компанияси бу йўналишдаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширгани бўйича ҳужжатлари йўқ бўлган.

Мустақил комиссиянинг маълумотига кўра, Россиянинг «Вега» ишхонаси танлов  комиссиясига «Хавфсиз шаҳар»га ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишдаги тажрибаси ҳақида барча талаб қилинган ҳужжатларни бермаган.

Тендернинг шартларига кўра, «Вега» умумий миқдори  9 млн долларлик тасдиқ ҳужжатларини бериши керак эди, лекин танлов комиссияси бу ҳужжатларни олмаган.

Мустақил комиссия Ахборот технологиялар ва алоқа давлат комитетидан (АТАДК) тендер хулосаларини бекор қилишни талаб қилмоқда, лекин, агар «Вега» ёки Давлат алоқа комитети бу қарордан рози бўлмаса, у ҳолда уни судда шикоят қила олади.

«Клооп» мухбирлари материални эълон қилиш олдидан тердер комиссиясининг раиси Кубанич Шатемиров билан боғлана олишолмади. АТАДКнинг матбуот хизмати билан ҳам изоҳ олиш имкони бўлмади.

«Ҳавфсиз шаҳар» бўйича тендернинг натижаси бўйича шикоят Россиянинг «Ахборот  технологияларининг хавфсизлиги» (АТХ) ишхонасидан тушган. У танловга давлатнинг «Кыргызтелеком» компанияси билан биргаликда қатнашган, лекин иккиси ҳам «Вега»га ютказиб қўйган.

ДТХ мустақил комиссияга Россия ИИМидан олинган ҳужжатларни берган. Ҳужжатда у «Вега»нинг Ульянов ҳамда Тверь областларидаги камераларининг сифатидан шикоят қилган. Россия полициясининг маълумотига кўра, «Вега»нинг камералари автомобиллар тезлигини юқори кўрсатиб, айрим йўл қоида бузарликларини рўйхатга олмаган.

«Вега» «Ҳавфсиз шаҳар» учун камераларни ўрнатиш бўйича тендерни  4-сентябрда енгиб олган. Компания ишларнинг барини 2,3 млрд сомга баҳолаган. Тендер вақтида  «Вега» энг паст қиймат таклиф қилган. Тендер комиссияси эса 21-сентябрда «Вега»ни ғолиб деб эълон қилган.

«Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси

«Ҳавфсиз шаҳар» —давлатнинг «Таза коом» дастуридаги «Ақлли шаҳар» лойиҳасининг бир қисми. Ҳукуматнинг фикри бўйича, «Ақлли шаҳар» лойиҳасининг ишга кириши билан қирғизистонликларнинг хавфсизилиги ошиб, давлат хизматларини эса онлай олиш имкони яратилади. Бу лойиҳадан амалдорлар коррупциянинг озайиши ва давлат органларининг самарадорлиги ортишини кутмоқда.

2018 йили январь ойида қирғиз ҳукумати Хитойнинг «Хуавэй» компанияси билан шаҳар кўчаларига камераларни ўрнатиш бўйича келишув тузган. Лекин, белгиланган муддатга қарамай камераларни ўрнатиш ҳамда амалга ошириш муддати бир неча марта жилдирилган.

Натижада ҳукуматдагилар «Хуавэй» компанияси билан тузилган келишимни бир томонлама шаклда бузганлиги айтиб чиққан. Бу маълумотдан кейин ҳукуматдагилар «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳасини ўз кучи билан ишга оширишини билдиришган.

Бунга қарамай Бишкекда тўрт камера ўрнатилган. Улар синов тартибида ишлаб турган вақтда 114 минг қоида базарлик рўйхатга олинган.