Жогорку Кенеш депутатларининг 79и КСДПдан обмудсмен хизматига кўрсатилган Мамитов учун беришди. Бошқа номзодлар учун бир озгина овоз йиғилди: ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова — 9 овоз, юрист Канатбек Азиз — 15, бош прокурорнинг собиқ ўринбосари Рискул Бактибеков — 6.
Депутатларнинг бир қисми Мамитовга қарши бўлишди. «Ата Мекен» фракциясидаги Наталья Никитенко Мамитов ҳуқуқ тартибот органлари ва МХДКда ишлаганлиги сабабли омбудсменлик хизматини эгаллай олмайди деб ҳисоблайди.
«Токон Мамитов бундай хизматлар рўйхати билан қандай қилиб тизимга қарши бора олиши мумкин? У тизимнинг ичидан чиқяпти-ку», — деди депутат.
Яна бир депутат Бахадир Сулейманов ҳам Мамитовни танқид қилиб, уни қонун бузарликда айблади. Депутатнинг айтишича, Мамитов икки давлат хизматида бир вақтда ишлаган. У Қирғизистон халқлар Ассамблеяси ва премьер-министрнинг маслаҳатчиси бўлган.
Мамитов омбудсмен хизматига номзодини премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг маслаҳатчиси бўлиб турган вақтдаёқ кўрсатган. Бунга қадар у бутун умр куч органларида ишлаган.
Мамитовнинг ўзи эса куч органларида олган тажрибаси омбудсмен ишида, аксинча, ижобий кўриниш деб ҳисоблайди, чунки разведка органлари «фуқароларни ва бутун мамлакатни мудофаа қилиш» устидагина ишлайди.
«Давлат хавфсизлик комитетидаги ишим бўйича мен кўплаган жиноий ишларни олиб борганман. Далилларни тўплаб, судларда иштирок этиб, у ерда сўзга чиқиб келардим», — деб билдирган у.
Мамитов меҳнат йўлини 1980 йили Иссиқкўл области бўйича Давлат хавфсизлик комитети (ДХК) бошқармасининг ходими қатори бошлаб, Қирғизистон мустақил бўлгач эса ДХКнинг ўрнига тузилган Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига (МХДК) ишга ўтган.
Аввалги омбудсмен Кубат Оторобаев суд ва ҳуқуқ тартибот тизимларида кескин ислоҳотлар бўлмаса фуқароларни ҳимоя қилиб бўлмайди деб билдириб, истеъфога кетган.