Атамбаев КСДПдаги бўлинишни тан олди, бу нимани англатади?

661
Собиқ ва иқтидордаги президент Алмазбек Атамбаев билан Сооронбай Жээнбеков. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Қирғизистоннинг собиқ президенти ва Қирғизистон социал-демократия партиясининг (КСДП) етакчиси Алмазбек Атамбаев ўз бошқаруви вақтида кадр сиёсатида бўлган хатоларни бўйнига олиб, қачондир бир вақтлар ўлкада энг нуфузли бўлган партиянинг ичидаги дарз ҳақида айтиб чиқди.

Атамбаевнинг билдируви 25-сентябрда КСДПнинг 25 йиллиги муносабати билан айтиб чиқди. Унда у партиянинг ичидаги келишмовчиликлар ва хатоларни тан олган.

«Тарих КСДПнинг олдига бир неча бор мушкул танловларни қўйган. Биз доимо тўғри қарорларни топиб келганмиз. Лекин, шунга қарамай, тозаланиш ва янгиланишнинг ҳозирги босқичи оғир бўлмоқда. Чунки бугунги кунда бизнинг партиянинг орқаси билан хизмат ҳамда депутатлик мандат олганлар, партия тарафидан юқори давлат хизматларига кўрсатилганлар бизнинг партиямизга аралашиб, КСДПни бўлишга, ёмон отли қилишга бутун харакатларини сарфлашмоқда!» — деб билдирган у.

Атамбаев шунингдек, ҳозир партия «тозаланаётганини» айтиб, бу процессни «айниқса оғир» деб атаган. Унинг айтишича, КСДПнинг парламентдаги депутатлари партияни бўлишга харакат қилишмоқда.

«Шу сабабдан биз бугун партия ишини чуқур ўрганиб, муваффақиятларни унутиб, йўл қўйган хатоликлардан хулоса чиқаришимиз керак. Аксинча, шу оғир шартларни фойдаланиб биз “хиралардан”, мансабпарастлардан, сотқинлардан тозаланиб олишимиз керак!» — деб билдирган собиқ президент.

Бу нима учун аҳамиятли? Амалда бу Атамбаевнинг КСДПда бўлиниш бўлгани ҳақидаги илк билдируви. Партиянинг ичидаги низолар ҳақида собиқ президентнинг жорий йилнинг мартидаги билдирувидан кейин тез-тез айтила бошлаган. Ўшанда у янги ўлка раҳбарини, аниқроғи ўзи қўллаган Сооронбай Жээнбековни, танқид қилган. КСДПдаги эҳтимолий бўлиниш ҳақида «Клооп» шу йилнинг май ойида ҳам ёзган, лекин унда КСДПнинг депутатлари ва сиёсий кенгашнинг аъзолари партияда бўлиниш йўқ эканини, аммо келишмовчилик борлигини билдиришган.

КСДП қирғиз парламентида кўпчилик ўринни, аниқроғи 120 ўриндан 38 ўринни, эгалайди.

Икки сиёсатчининг иҳтилофи соясида КСДПнинг парламентдаги депутатлари икки томонга бўлиниб кетишган. Айримлари Жээнбековни, бошқалари эса, озроқ қисми, Атамбаевни қўллай бошлашган.

Бу фикр келишмовчиликлари 2018 йили ёзда парламентдаги социал демократларнинг кўпчилиги Атамбаевги яқин одамларнинг, аниқроғи бош прокурор Индира Жолдубаеванинг ва премьер-министр Сапар Исаковнинг истеъфосини қўллаб беришган вақтда маълум бўлиб қолган.

Ёзда КСДПнинг Бишкек шаҳар кенгашидаги депутатлари Атамбаевга яқин яна бир сиёсатчи Албек Ибраимовнинг ишдан кетиши учун овоз беришган.

Йил бошидан бери давлат структураларидан Атамбаевга сафдош деб ҳисобланган амалдорлар хизматдан олиниб, уларнинг айримларига жиноий ишлар қўзғалган.

Ҳозир Исаков, Ибраимов, Божхона хизматининг собиқ етакчиси Кубаничбек Кулматов, ундан ташқари,  собиқ энергетика министри ҳамда депутат Осмонбек Артикбаев қамоқда сақланмоқда.