Сурат: Текебаев №47 аҳлоқ тузатиш қамоғида

638
Сурат: Элеонора Сабатарова/ЖИДХ

23-сентябрь куни тунида фейсбукда муҳолифатчи Омурбек Текебаев юраги ушлаб вафот этганлиги ҳақида маълумот тарқаб кетган. Лекин айни куни Жазони ижро этиш давлат хизматининг (ЖИДХ) матбуот котиби Элеонора Сабатарова сиёсатчи ўтирган №47 аҳлоқ тузатиш қамоғига бориб, Текебаев тирик эканини билдирган.

«Мен уни камерада суратга олмайин деб эшикка чиқдик. Мен у билан сўзлашиб, ижтимоий тармоқда унинг “вафот этиб” қолганлиги бўйича сўзлар бўлаётганини айтсам, хайрон қолди. У соғлиғидан шикоятланмади, дори-дармон ичмоқда. […] Бизнинг қамоқлар лагерь турида, сизлар улар кинодагидек темир тўр ортида ўтиришади деб ўйламанглар», — деди Сабатарова «Клооп»га.

Сурат: Элеонора Сабатарова/ЖИДХ

2017 йили ноябрда Олий суд муҳолифатчини саккиз йилга кесган. Лекин унга нисбатан амнистия қўлланилиб, жазо муддати 4,5 йилгача қисқартирилган.

Тергов версияси бўйича, Текебаев Вақтли ҳукумат раисининг ўринбосари бўлиб турган вақтда «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон яратиб бериш учун россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан пора олган.

Текебаев ўзига қарши ишни сиёсий деб ҳисоблайди. У Текебаевга нисбатан айблар сиёсатчи президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳукуматини танқид қила бошлагандан кейин қўйила бошлаган.