Президент аппарати Зууракан Каденованинг Кореядаги жанжали ҳақидаги «маълумотни яширишни илтимос қилган»

595

Қирғизистоннинг Жанубий Кореядагы элчиси Қиличбек Султанов билдиришича, президентнинг аппарати ижтимоий ривожланиш министрининг ўринбосари Зууракан Каденованинг Сеул аэропортидаги жанжалдан кейин рейсдан олинганлиги ҳақидаги маълумотни тарқатмасликни илтимос қилган.

Элчи ўзининг кутилмаган билдирувини Бишкекда ўтган матбуот  анжуманида айтди.

Унинг айтишича, президент аппаратининг ходимлари Қирғизистон Жанубий Кореядаги дипломатик миссияси билан боғланиб, ижтимоий ривожланиш министрининг ўринбосари Каденова 22-сентябрда қандай қилиб Сеулдаги рейсдан олиб қолинганини айтмасликни илтимос қилган.

Бир неча шоҳидларнинг айтишича, амалдор Сеулдан Алматига учувчи «Эйр Астана» авикомпаниясининг самолётида «тўполон чиқарган».

Султанов тасдиқлашича, Каденова мас аҳволда бўлган, унинг дипломатик паспорти сабабидан эса қирғиз элчисига аэропортга боришга тўғри келган.

«Бизнинг консул аэропортга борганда Зууракан Каденова икки полиция ва аэропорт вакиллари билан турган экан. Ижтимоий ривожланиш министрининг ўринбосари оёғида зўрға туриб,  алкогол хиди қаттиқ сезилган. Унинг кийими ҳам булғанаиб, ўзини агрессив кўрсатган», — деб билдирди Султанов журналистларга.

Каденова ҳақидаги воқеа матбуотга чиқиб кетгандан кейин уни ижтимоий ривожланиш министрининг ўринбосарлик хизматидан бўшатган.

Президентнинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева Қирғизистон элчисининг айтганларини инкор қилди. УНинг айтишича, президент аппарати Каденова ҳақидаги воқеани ўлка раҳбари Сооронбай Жээнбековга билдирган, президент эса ўз навбатида Қирғизистоннинг ТИМидан «маълуомтни текширишни», премьер-министрдан эса «чора кўришни» сўраган.

Каденова ўзи эса парвоз олдида алкогол ичимлигини ичмаганини ва аэропортга ҳеч қандай тўполон чиқармаганини айтмоқда. Унинг айтишича, оч қоринга «корвалол ва валерьянка ичиб олганидан» аэропортда ўзини ёмон ҳис қилган.

Шундай бўлсада у ўзининг хизматдан олинишидан судда арзланмаслигини билдирган.