Қўшиқчи Зере «Кыз» номли қўшиғининг клипини чиқарди. Унда у қизларга қандай яшаш кераклигини ўргатиш зарур эмаслиги ҳақида куйлайди. «Клооп»нинг редакцияси клипни кўриб чиқиб, сизларга таклиф қилади.
«Кыз» номли қўшиқнинг ўзи икки ой аввал чиққан. Лекин, унинг клипини қўшиқчи кеча эълон қилди. Натижада пайдо бўлган видео тўплами ва қўшиқнинг комбинацияси аёлларнинг ҳуқуқи ҳамда эркинлиги ҳақидаги манифест бўлиб қолган.
Нима учун?
Асосан қўшиқчи бошқа кишиларнинг (айниқса аёлларнинг) ҳаётига аралашмасликка ундаб, «Нега бўлай сен айтгандай, ё кўпчилик хоҳлагандай?» деб савол беради.
Клипнинг идеал бўлмаган бадиий ижросига ва қўшиқнинг матнидаги ғализликларга эътибор бермаса ҳам бўлади. Чунки у унчалик муҳим эмас. «Кыз» номли қўшиқда биз ҳар биримиз турличамиз ва нима истасак шуни қиламиз: истасак — хижоб ўраймиз, истасак — қулоғимизни тештирирамиз, хоҳласак — сочимизни қизил рангга бўяймиз, хоҳласак — инстаграмга пост чиқарамиз, истасак — татуировка қилдирамиз деган чақириқларнинг ўзи аҳамиятли. Агар сизлар бизнинг истагимизга қарши бўлсанглар, у ҳолда бари бир «замон ўтади», «эркинлик келади».
Бир вақт келса, замон ўтса қандай яшашимни ўргатмас
«Бундай қил сен», «Ундай қилма» деган сўзлар айтилмаса
Нега бўламан сен айтгандай, ё кўплар истагандай,
Одамлигим — сўз эркинлигим.
Зере ўзи танқиддан қўрқмаслигини, чунки ҳар бир муҳокама — бу олдига жилиш эканини «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида айтди.
«Одамлар клипнинг аввалида қисман ялонғоч эканимни кўриб, мени ёмон хулқли ва бузуқ қиз деб ўйлай бошлашади. Лекин клипнинг сўнгида улар менинг ўйим тоза эканини тушунишади. Демак мен у қадар ҳам ёмон эмасман. Бу томошабиннинг стереотипини йўқ қилиш процесси», — деб тушунтирди қўшиқчи.
Қўшиқчи клипни «максимал шаклда ҳақиқатга ўхшаштиришни» истаб, «турлича қизларни кўрстаишни хоҳлаганини» айтди. «Унинг моҳияти сен қандай жамиятда бўлганинг муҳим эмас, ўзингни яхши кўр, бошқаларнинг танловини хурмат қил деган чақириқда», — деди у.