«Кўчманлар ўйинлари — имтиёзли шахслар учун байрам». Дунё кўчманчилар ўйини икки йилда қандай ўзгарди

612
Президент Сооронбай Жээнбеков (ўртада) Дунё кўчманчилари ўйинларининг очилишида. 2018 йил 2 сентябрь. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Меҳмондўст иштирокчилар, ғамхўр кўнгиллилар ва кўламли томошалар. Учинчи дунё кўчманлар ўйинлари иккинчисига нисбатан яхши уюштирилди. Лекин савол туғдирган принципиал вазиятлар мавжуд — ҳукумат кимлар учун бундай тадбирларни ўтказмоқда?

Мазкур колонканинг муаллифи Қирғизистонда туғилиб ўсган «Громадське радио»сининг (Украина) журналисти Григорий Пирлик. «Фикр» рубрикасида эълон қилинган материаллар авторнинг шахсий нуқтаи назарини ёритади.

Менинг «Клооп» учун ёзган аввалги Дунё кшчманчилар ўйинлари ҳақидаги колонкам кўплаган қарама-карши фикрларни пайдо қилган. Танқидий фикр билдирганим учун мени қўллаганлар ҳам, танқид қилганлар ҳам бўлган. Икки йилдан кейин мен қайтиб келиб ташкилотчилар аввалги ўйинларнинг қайси камчиликларини бартараф қилиб, яна қайси бирининг устида ишлаш кераклигининг динамикасини кузатишни ўз вазифам деб ҳисобладим.

Дунё кўчманчилари ўйинларига мен 2016 йили чиптасиз, шунчаки томошабин қатори келганман. Ўшанда мен шунчаки тадбирни ёритиб қолмай Иссиқкўлнинг соҳилида дам олиб, кўлни гаплашган қизимга кўрсатишни мақсад қилганман. Бу галги ўйинларга мен олдиндан «Громадське радио»сининг номидан журналист аккредитациядан ўтиб қўйганман. Шу сабабдан мен уни оддий томошабин қатори кўрмадим, шундай бўлсада мен ўйинларнинг ташкиллаштирлишини ичидан кузата олдим.

Акрредитация олиш енгил бўлди. Шунчаки 15-августка қадар Қирғизистоннинг ТИМига редакциянинг гувоҳномасини, паспорт, тўлдирилган анкетани ва сурат жўнатиш етарли бўлди.

Бир неча кундан кейин тасдиқлов ҳам келиб қолди. Кетишгача икки ҳафта аввал менга Киевдаги қирғиз элчилигининг ходими бир неча бор қўнғироқ қилган. У Иссиқкўлга бориш трансфери ҳақида гаплашдингми ёки йўқми деб сўраб, ким билан боғланиш кераклигини айтиб бериб турди.

2-сентябрь куни Қирчин яйловида этнофестивалнинг очилиши. Сурат:  Рустем ИльясовБиринчи сентябрда ташкилотчилар жамоаси журналистларни « Манас» аэропортидан, вокзаллардан, хатто чегарадаги назорат ўтказиш бекатларидан ҳам кутиб олишди.

«Ак Жол» ўтиш пунктида кўнгиллиларга учрашиб, дарҳол рўйхатдан ўз исмимни топиб олдим. Улар менинг юкимни олиб, паспорт назоратигача ҳамроҳлик қилишиб, сўнг қайси автобусга ўтириш кераклигини айтиб беришди. У меҳмонларнинг биринчи таассуротини бузиши мумкин бўлган  ёпишиб оладиган таксисилар йўқ ерда, деярлик чегара постининг ҳудудида турган экан.

Иссиқкўлга қадар журналистларга кўпроқ талаба қизлар ва йигитлар ҳамкорлик қилиб боришди. Ҳар бир журналистга бир нафардан кўнгилли ажратилган. Улар дастурларни бериб, WhatsAppдан саволларга жавоб бериб туришди.

Ташкилотчилар журналистларга ўйин рамзи туширилган кичик рюкзак, кепкалар тарқатиб беришди. Бизнинг гуруҳни Бостери қишлоғидаги дам олиш базасига бепул жойлаштириб қўйишди. Озиқ-овқат ҳам келиб-кеткунча бепул бўлди. Базадан журналистларни от майдонига ёки Қирчин қапчиғайига кунига маршрутка билан олиб бориб, олиб келиб туришди.

Очиқ айтаман: ташкилотчиларнинг матбуот билан алоқаси яхши даражада бўлди. Бизга ҳамрохлик қилиб, барини кўрсатиб, айтиб бериб, алоҳида комментарийларни уюштириб бериб туришди.

Журналистлар 3-сентябрда этнофестивалнинг очилишида. Сурат: Рустем Ильясов

Лекин камчиликлар ҳам бўлди.Менга умумлаштирилган вазифа юкланган  — бир мақолада кўчманчилар ўйинларини тасвирлаб бериш. Лекин кунига янгиликларни кечки дастурига материал жўнатиши керак бўлган ҳамкасбларим биз жойлашган ернинг интернетидан шикоят қилишди, ростдан ҳам у ерда интернет жуда ёмон экан.

Бир сафар France-Presseнинг Бишкекдаги журналистини Қирчинга қолдириб кетишиб, у ўз пули билан келибди. Шунингдек ҳамкасблар спорт ўйинларини, аниқроғи қайси жамоа, қачон ўйнаши кераклиги ҳақидаги жадвални олиш мураккаблигидан норози бўлишди.

Мен дуч келган вазият эса жуда кулгили бўлди. Аккредитациянинг бейжигини ўша бўйи олмадим. Аввалига уни топа олишмай, бир маҳал янги сурат сўрашиб, кейин тез-тез менинг бейжигимни олган ходим билан талашиб-тортишдик. Лекин мени ҳамма ерга усиз ҳам киргизишди.

Ўйинларни ёритган ҳамкасблар билан суҳбатлашиб ўтириб, ҳар бирининг айтганларидан алоҳида воқеаларни ҳикоя қилиш мумкин.

Ўзбек журналисти Абдулхамид Чингиз Айтматов боис Тошкентдан Иссиқкўлгача йўл кирасини ўзи тўлаб келган. Сабаби у «Оқ кемада» тасвирланган кўлга боришни мақсад қилган экан.

Америкалик конструктор ва блогер Жон кўпдан бери Ўрта Осиёга қизиқиб, Ўзбекистонда ҳам бўлган. Шунингдек, у ғарбнинг минтақани кўрмай ёки билмай туриб ёввойи экзотика қатори қабулланганини танқид қилди.

Тай маданияти ҳақидаги журнал ректори ҳамда германиялик этнолог Оливер тайлар билан қирғизларни бириктирган бир нарсанинг бор-йўқлигини тушунишга харакат қилиб, суҳбатлашаётган вақтимизда тушунолмай қолди.

Ўйинни мен илиқ ҳислар билан хотирлаяпман, чунки қизиқарли шахслар бир ерда йиғилибмиз ва уларнинг айримлари менинг яхши танишларимга айланиб қолишди.

Ўйинларнинг очилиш кунида бизни от майдонига тадбир бошлангунча уч соат аввал олиб келишган. Бу ҳам узоқни кўриш, чунки барча халқаро матбуот навбатсиз биринчилардан бўлиб ўтиб, бошқа томошабинлар қандай навбат кутишганини кўрмай қолишди. Бизни қайта шу шаклда, бошқа машиналар учун тўсилган йўл билан, аниқроғи шаҳарни қараб«имтиёзсиз» фуқаролар кетган йўлни ёқалаб пиёда олиб кетишди.

Ўйинларнинг очилиш тадбири. 2-сентябрь. Сурат: Рустем Ильясов

Очилиш тадбири жуда ажойиб бўлди. Санъаткорлар, рангли проекция, манасчилар, от чопиш. Лекин ғашни келтирган нарсани айтиб қўйишим керак: агар бу халқаро тадбир қатори ўйланган бўлса, йўқ деганда тадбирнинг асосий қисмлари тушунарли тилда шарҳлаб туриш керак. Акс ҳолда тадбирнинг ғоясини қирғиз тилини етарлича билмаганлар тушуниши оғир. Айни нарсани Қирчиндаги этно шаҳарчанинг очилиши учун ҳам айтмоқчиман.

Бу сафар этно шаҳарчанинг ўзи менда жуда яхши таассурот қолдирди. Дарё устига икки йил аввалгидек контейнер қўйилмай, яхши кўприк пайдо бўлибди. Ҳожатхоналар кўпайибди, лекин менга у барибир ҳам оздек сезилди.

У ердан кўпалаган яхши манзаралар ёдда қолди. Иссиқкўл вилоятидаги менга қўлдан-қўлга бир муштум қовирилган гўшт ўтказиб берган меҳмондўст киши. Америкаликлар қирғиз бўз уйида уюштиришган  попкорнли бар кинотеатр. Мусиқий асбобларни чалган миллий кийимдаги араблар. Шомга яқин дорда ўйнаган дорбоз. Қизиқарли ўйин ва қўшиқлар. Меҳмонларга ғамхўрлик. Ўйинлар учун махсус миллий кийимларни кийиб, улар ҳақида истаганларга айтиб бераётган табассумли томошабинлар. Атрофдаги гўзал манзара.

Байрам шани сезилди. Лекин барибир бу байрам биринчи навбатда ўлка раҳбарияти учун уюштирилган деган хис кетмай қўйди. Бари президент Сооронбай Жээнбеков қизил йўл орқали чиқиб, унга жаноб Виктор Орбан келганини айтиш учун; очилиш тадбирини кўриб олиб алжираб кетиши учун; чайқалиб, силкинмай қийинчиликсиз  Чолпон-Атага етиш учун ясалгандек.

Президент Сооронбай Жээнбеков 2-сентябрда Кўчманлар ўйинларининг очилишида. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Асосий ўринда солиқ тўловчилар эмас ўлканинг биринчи шахслари тургани боис Иссиқкўлнинг йўлини ўраб, «қиммат бўлмаган» машиналарни айлантириб ўтказса бўлади. От майданидан кўрувчилар қандай кетишларини ўйланмай, машинаси йўқлар учун тротуар ясамай ҳам қўйса бўлаверар экан. Қирчинга борувчи йўлда қирғизнинг урф-одати билан танишишни истаганлар тиқинда қанча вақт туришини ўйланмай қўйса ҳам бўлади. Бизнинг, матбуотнинг, автобуслари турган тиқиннинг ёнидан кортежлар ўтиб турди. Маъмурий ресурсни ҳам қўлланса бўлади. Маъмурий шаҳарчаларнинг биридаги бўз уйнинг ёнидаги кишилар менга бу ерда юриш уларнинг иши ва мажбурияти эканини, улар қишлоқ ҳукуматидан келишганини айтиб беришди.

Мен кўрган энг ажойиб ва жуда яхши уюштирилгани  — бу Бостеридаги амфитеатрнинг очилиш тадбири ва этнофестиваль бўлди. Бу ерда қатнашувчилар уч тилда ижро этишди. Маданиятларни зўр таништириш: қўмиз ушлаган оқин, олтойнинг модель қизлари, тувалик қўшиқчи, мусиқачилар.

Учинчи дунё кўчманчилар ўйинлари Қирғизистон учун ва шахсан мен учун муҳим воқеаларнинг бири бўлиб қолди. Мен бу ерга олисдан келган кишилар билан суҳбатлашиб, воқеанинг аҳамиятини ҳис қила олдим. Мени Украинанинг спорт федерацияси президенти қирғиз милициясининг катта ёшлиларга кўрсатган хурмати учун мақтагани севинтирди. Мен турли тилда гаплашган журналистлар ва спортчилар орасида ўзимни дунё фуқароси қатори сездим. Мен, менинг қадрдон юртим дунёда бренд бўлиб қолувчи жуда ёрқин тадбир ўйлаб топгани учун қувончдаман ва фахрланаман.

Лекин мен бу қувонч ва фахр тумансиз бўлишини истар эдим.