Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг партияси ОАВга тушган шикоятларни ўрганиш бўйича комиссияга ариза билан мурожаат қилди. Нашрлар ўз мақолаларида «Атамбаев давлат тўнтариши тайёрламоқда» деб ёзишган. КСДП мазкур маълумотни «уйдирма, ёлғон ва фитна» деб аташмоқда.
Партия уч нашр устидан шикоят қилган:
- «Майдан.kg» — «Атамбаевнинг Сокени қулатиш учун 20 миллион доллари — ҳақиқатми ёки уйдирмами?» деган мақоласи учун;
- NazarNews — «Атамбаев тўнтаришга тайёрламноқдами?» деган мақола учун;
- Kyrgyztoday — «Атамбаев 30га яқин нуфузли чуйлик азаматни меҳмон қилиб: “Баҳорга тайёрланинглар!” дебди» деган мақола учун.
Kyrgyztoday нашрининг мақоласи ҳақида партиядан Атамбаев ҳеч қандай «чуйлик азамат» билан учрашмаганини ҳамда муаллиф собиқ президентга тегишли деяётган сўзларни «ўйлаб топган» деб айтишди.
«Айни вақтда мақоланинг муаллифи Атамбаев баҳорда қандайдир бир қатъий харакат қилади деб шаъма қилган. Шу каби бошқа мақолаларнинг контексида ҳам у Атамбаев тарафидан янги революция бўлиб кетиш эҳтимолига ишора қилган. Лекин Атамбаев бундай фикрларнинг чиқишига кичик бир важ бермаган», — деб айтилади КСДПнинг билдирувида.
Партия таъкидлашича, «Майдан.kg» газетасининг журналистлари ҳам Атамбаевга айтилмаган сўзларни айтди деб ёзишган.
«[Атамбаев] гўёки “қариб ўлгандан кўра Оқ уйнинг олдида Сооронбай Жээнбеков билан отишиб ўлган яхши” деб билдирган эмиш. Мақолада у бу нарсани қаерда, қачон ва кимга айтгани ҳам ёзилмаган. [...] бундай нарсаларни тўлиқ ёзиш мумкин эмас, чунки юқоридаги “цитата” бутунлай ёлғон», — деб тушинтиришди КСДПдан.
Собиқ президентнинг партиясидан қўшимча қилишганидек, Атамбаев давлат тўтаниришига тайёрланмоқда деб тасдиқлаган NazarNews сайтининг мақоласи ҳеч бир фатк билан далилланмаган.
КСДП бу мақолаларни барининг «манбаси» «биргина одам» деб ҳисоблайди, уларнинг ўзлари эса «жамоатчиликнинг фикрини чалғитиш бўйича» кампаниянинг бир қисми.
«Гап бизнинг элни бўлиб ташлашни кўзлаб, ҳаққи тўланган тарғиьот кампанияси ҳақида бўлмоқда», — деб билдиришди КСДПдан.
«Клооп»нинг мухбири «Майдан.kg» таҳририяти билан боғлана олмади. Kyrgyztoday ва NazarNews нашрининг таҳририятлари эса саволларга почта орқали жавоб беришни ваъда қилишди. Мақола эълон қилиниши арафасида мазкур ОАВларнинг жавоб келгани йўқ.
Kyrgyztoday сайтининг асосчиси Бегали Наргозуев — қочоқ президент Курманбек Бакиевнинг «Ак Жол» партиясидан Жогорку Кенешга депутат бўлиб борган.
«Майдан.kg» газетасининг гбош редактори Нургази Анаркулов 2017 йилгача «Ата-Журт» партиясининг сиёсий кенгаши аъзоси ва унинг матбуот котиби бўлиб турган.
ОАВга тушган шикоятларни текшириш бўйича комиссия КСДПнинг аризасини ўрганиб чиққандан кейин нашрларнинг журналистлари қандай этика қоидаларини бузишгани ҳақида (агар улар қоидани бузишган бўлса) қарор чиқаради. Бу қарорни комиссия қирғиз нашрларига тарқатади. Нашрлар эса ўз навбатида уни эълон қилишади. Комиссиянинг қарори ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга эмас.
Алмазбек Атамбаев ўз президентлиги вақтида «номуси ва обрўсига путур етказиш» бўйича «Заноза» нашрининг асосчилари Дина Масловага, Нарин Айипга ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакуповага қарши бир неча суд йиғинларини енгиб чиққан.
Жавобгарлар Атамбаевга 30 млн сом компенсация тўлаб беришлари керак дейилган. Суд ижрочилари қарз учун Нарин Айипга квартирасининг учдан бирини ҳамда Жакупованинг Иссиқкўлдаги коттежини сотувга чиқаришни талаб қилишган.
Лекин 2018 йилнинг май ойида собиқ президент Атамбаев ахборот майдонида вазият «яхшиланиб қолди»деб билидриб, моддий бадалдан воз кечган.