Қирғизистоннинг Таълим министрлиги «Сапат» Түркиянинг давлат фондига ўтказилишини инкор қилмоқда. Нима бўлмоқда?

689

Бунга қадар Түркиянинг элчиси «Сапат» лицейлари Түркиянинг «Маариф» давлат фондининг бошқарувига ўтишини билдирган.

Нима бўлди?

Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Женгиз Фират 10-сентябрда Туркиянинг «Маариф» давлат фонди «Сапат» лицейларини назоратга олишини, чунки улар «турк солиқ тўловчиларининг пулига қурилганини» билдирган.

Аввалроқ қирғиз ҳукумати «Сапат» лицейлари «Маариф»га ўтказилмаслигини, фонд эса Қирғизистонда бунга муқобил тур лицейларини очишини билдирган.

Қирғизистоннинг Таълим министрлигидан эса турк элчисининг баёнотига «Сапат» мактаблари агар уларнинг асосчилари рози бўлишмаса «Маариф» фондига ўтказилмайди деб жавоб беришди.

«Қандайдир бир қайта тузилиши, ёки мулкни ўтказиб бериш бўйича қарор, Уставга кўра [Сапатнинг], асосчиларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади», — деб айтилади Таълим министрлигининг пресс-релизида. Муассасанинг раҳбари Гулмира Кудайбердиева эса Қирғизистон ва Туркия «Сапат»нинг «Маариф» фондига ўтказилиши умуман муҳокама қилинмаганини айтди.

11-сентябрда Қирғизистоннинг Ташқи ишлар министрлигига Туркия элчиси чақиртирилиб, у ерда ундан «жамоатчиликка объектив маълумотгина етказишни» илтимос қилишган.

«Сапат» 16 лицейдан, «Ататурк-Ала-Тоо» университетидан ҳамда тўрт мактабдан иборат. Унинг асосчилари: Орхан Инанди, Жолдошали Кочконбаев, Майрамбек Жумалиев ҳамда Қирғизистоннинг Таълим министрлиги.  «Сапат»нинг матбуот хизмати Туркиянинг Қирғизистондаги элчисининг баёнотига изоҳ беришни истамади.

Нима учун Туркия «Сапат»ни олишни истайди?

Туркия ҳукумати «Сапат» таълим марказлари муҳолифатчи диний раҳнамо  Фатҳуллоҳ Гуленнинг тарафдорлари билан алоқадор деб ҳисоблайди.

Туркияда Гүлен 2016 йили бўлган давлат тўнтариши қилишга харакати бўйича айбланмоқда.   «Хизмат» харакати таъқиқланган. Турк ҳукумати Гулен тарафдорларининг ярмини FETO террорчи ташкилотининг аъзолар деб атаб, бир неча бор Қирғизистондан «Себат» лицейлерини ёпиб ташлашни илтимос қилган.

Қирғизистон ўшанда бош тортиб, бу давлатлар ўртасидаги алоқанинг совиб кетишига олиб келган. Декин 2017 йили мактабларнинг «Себат» деган турк аталиши қирғизча «Сапат» деб ўзгартирилган.  «Сапат»нинг асосчилари таркибига Қирғизистоннинг Таълим министрлиги кирган.

Шундан сўнг 2017 йили ўша вақтдаги спикер ҳамда қирғиз парламентининг депутати  Чинибай Турсунбеков давлатлар аро алоқаларни шакллантириш учун Туркияга борган. Турсунбеков сафарга чиқиб келгандан кейин биринчилардан бўлиб «Сапат»ни «Маариф» фонди бошқариши кераклиги ҳақида турк ҳукуматининг ғоясини очиқлаган.

Ўша йили турк ҳукумати «Сапат»нинг ўқувчиларига Туркиянинг ҳудудига киришга таъқиқ солиши мумкинлигини билдирган.  Мазкур баёнотни Қирғизистоннинг Таълим министрлиги «қирғиз ҳукуматига нисбатан босим» қатори баҳолаган.

Туркиядаги қирғиз ўйинлари ва Қирғизистондаги турк мактаблари

Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги алоқа Сооронбай Жээнбековнинг президентлик хизматига келиши билан тузала бошлаган. Туркия ва Қирғизистон президентларининг охирги учрашувида давлатлар 2020 йили ўтувчи Дунё кўчманчилар ўйинлари Туркияда ўтишини келишишган. Бунга қадар ўйинлар уч бор Қирғизистонда ўтказилган.

Ўша учрашувда ўлкалар Қирғизистонда «Сапат» лицейлериига муқобил бўлувчи Туркиянинг «Маариф» фондининг мактаблар тармоғини очиши келишилган. Янги мактабларни бир номдаги фонд очади.