«Фергана»: Ахборот технологиялари қандай қилиб Қирғизистон учун янги олтинга айланмоқда?

698
Иллюстратив сурат. Christiaan Colen / Flickr

Қирғизистон бир йил давомида Глобал инновация индексининг* «ахборот технологиялар экспорти» рўйхатида  93-ўриндан 35-ўринга кўтарилди.

*Индексни Корнель университети, INSEAD бизнес мактаби ҳамда Жаҳон интеллектуал  ҳусусий ташкилоти тузади. Асосий рейтингда Қирғизистон бўлгани биргина сафга, 95-ўриндан 94-ўринга кўтарилган.

Материалнинг асл нусхаси «Фергана» ахборот агентлигининг сайтида эълон қилинган. Муаллифи — журналист Екатерина Иващенко. «Клооп» матнни жузъий стилистик ўзгартиришлар билан эълон қилади.

Қаерда туғилсанг, ўша ерда керак бўласан

Марказий Осиёга қизиқмаган одамлар Қирғизистон ҳақида нима билишади?  Кўп деганда, ўлка Россияга арзон иш кучини жўнатиб, шунингдек, «Қумтўр» конида олтин ишлаб чиқаришини. Ҳозир эса Қирғизистон давлат технологиялар жиҳатидан илгарилаган мамлакат эканлиги маълум бўлмоқда. Бугина эмас, балки, айни шу ахборот технологиялар Қирғизистоннинг келажаги бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Аслида, танганинг икки томони бор.  Индекс республикада биргина IT тармоғининг ривожланишини эмас, ҳозир умум мамлакат қандай инқирозда турганини ҳам кўрсатмоқда. Қирғизистонда ишлаб чиқариш озайгани кўриниб турибди, ўлкада бизнес у қадар ривожланмаган, импортнинг асосий моддаси бўлиб «Қумтўр»нинг олтини (таъкидлаб ўтсак, олтин конида ишлаб чиқариш 2026 йили тўхтайди), қишлоқ хўжалик маҳсулоти ҳамда пахта ҳисобланади.

— Қирғизистон учун IT-технологияси янги «олтинга» айланиши мумкин: бу тармоқда ишлаш учун узоқ муддатга чўзилган ва иш билан таъминлашни кафолатланмаган махсус юқори билимнинг ҳам керак йўқ, — деб ҳисоблайди МДҲ ўлкаларида IT тармоғи бўйича эксперт Кирилл Алякин. — Дастурлашни бошлашни истаганлар керакли профессионал билимни очиқ манбарлардан ҳам ололадилар. Дастурий таъминот — бу фойдаси катта товар. Бу ерда асосий харажат анъанавий саноатга қараганда вақтинчалик ишлаб чиқарувчи мутахассиснинг вақти учун ҳақ тўлашдан иборат.

Кирилл Алякин охирги вақтларда Қирғизистонда дастурлаш «академиясини» ўз ичига олган бир қатор мактабларнинг очила бошлагани кузатилган.

— Демак бу мутахассисликка талаб бор, талабга эса кўплаб таклифлар бор. Бундай мактабларда ўқишнинг ҳаққи ярим йил учун 1000 доллар бўлади. Уни тугатиш билан дастурлашнинг дастлабки босқичига эга бўлиб, юртдан чиқмай туриб ҳам ойига 800 доллар маош олишингиз мумкин. Қирғизистонда бошқа яна қайси ерда бундай маош олса бўлади? — деб савол ташлайди Алякин. — Бу шунчаки меҳнат муҳожирлари армиясини тўлиқламасдан қилса бўладиган нарса: сен ўз ишингни Баткенда ёки Норинда ўтириб олиб ҳам осонгина бажарсанг бўлади.

Шунчалик IT-потенциал билан ўлкада бугунги кунгача «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси ишга оширилмай, «Таза Коом» электрон ҳукуматининг эса ишга бериш чўзилиб келаётгани бир оз хайрон қоларлик бўлмоқда.

— Кулгили, лекин факт: Қирғизистон технологияларни экспортга «суради», айни вақтда улар ўлка ичида ҳукумат учун умуман аҳамиятсиз, — дейди эксперт. — Агарда қирғиз IT-мутаҳассисларга — улар эса бундай таклиф билан ҳукуматга мурожаат қилишган — «Таза Коом» лойиҳасида иштирок этишга розилик беришганда, улар буни бундан бир неча йил аввалроқ йилдаёқ амалга оширган бўларди. Лекин давлатга ташқи таъминотчиларни топиш фойдалариоқ кўринади, айни вақтда улар билан алоқа ички бюкратиянигина эмас, ҳар қандай ўлкалардан лойиҳага қатнашаётган ходимларнинг маданий турличалигидан ҳамда ишга нисбатан бутунлай бошқача муомаласи сабаб ҳам мураккаблашади.

Алякиннинг фикрига кўра, бу вазиятнинг бари ҳусусий томонлар қанчалик самарали эканини, ҳукумат эса қанчалик самарасиз эканини кўрсатиб туради.

— Технологиялар ривожланаётгани бошқа мавзу, Ғарбда бунинг учун шароит яратилган, Қирғизистонда эса бу борада ялонғоч энтузиазмгина бор. Фарқи бор. Лекин ҳозир Марказий Осиёда яралаётган тренб бу муҳитга ишонч билан қараш имкониятини беради , — деб хулоса қилади эксперт.

Технологияларнинг эмас эмес, ақл-идрокнинг экспорти

Юқори технологиялар паркининг (ЮТП) директори  Алтинбек Исмаилов ташкилот 2011 йили тузилиб, аъзоларни эса 2013 йили қабул қила бошлаганини «Фергана»га айтиб берган. Ҳозир унинг таркибига 42 компания киради. ЮТП IT-тармоғини илгарилатиш учун шароит яратиб, уни кўланкадан чиқаришни бош мақсад қилган. Бунинг учун компаниялар айрим бир солиқ турларидан бўшатилиб, ходимларнинг ижтимоий фондга ўткизмалари ҳам қисқартирилади. Бунинг бари янги компанияларга «маблағни солиқларга сарфламай янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга инвестиция қилиш» имкониятини берад.

— Қирғизистон бу рейтингда асосли танланган, — деб ҳисоблайди Исмаилов. Албатта, солиқ таътиллари бизни компанияларнинг ривожланишига ёрдам берди, лекин бу бозорда бир қатор қийинчиликлар ҳам бор.  Биринчи навбатда — бу IT-мутахассисларнинг етишмаслиги ҳамда халқаро даражага чиқа олиш муаммоси.

Исмаиловнинг айтишича, шу сабабдан ЮТП яқин йиллар учун бир неча мақсад қўйган.

Биринчидан, ҳозир кўпинча аутсорсингга ишлаётган қирғиз бозорини ўз маҳуслотини ишлаб чиқиш тарафига буриш. Иккинчидан, халқаро бозорга чиқиш ҳамда мутахассислар сонини кўпайтириш. Учинчидан, махаллий мутахассислар билан биргина дастурий таъминотни ишлаб чиқиш устидагина иш олиб бормай, катта сондаги дастурчиларни бошқариб, дастурий таъминотнинг архитектурасини яратиб, сунъий ақл тармоғида илмий ишларни олиб борадиган даражада қилиш керак. Ҳозиргиси, IT-мутахассислар ҳар қандай тармоқларда пайдо бўлувчи шароит тузиш аҳамиятли бўлиб ҳисобланади.

Алтинбек Исмаилов ҳукумат билан ҳамкорлик қанчалик шакллангани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, улар биргалашиб иш олиб боришга жиддий қараб, доими ЮТПнинг резидентларини давлат лойиҳаларига қатнашиши кераклиги бўйича масалани кўтаришади деб таъкидлади.

— Ҳақиқатда, бизнинг резидентлар давлат органлари билан ҳамкорлик қилишда бир қатор муаммолар мавжудлиги ҳақида айтишади. Масалан, бу аниқ ёзилмаган техтопширмалар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни охиригача етказувчи масъул шахснинг йўқлиги. Шунинг учун бизнинг яна бир мақсадимиз  — бу давлат органларининг ўртасида ҳамда ахборот –коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар билан ўзаро хамкорликни шакллантириш бўлиб ҳисобланади, — деб билдирди Исмаилов.

Бу бўйича Green Light компаниясининг директори Талгат Абдулаев бошқача фикрда.

— Тўғри, асосан бизнинг дастурчилар хорижий ширкатларга ишлашади, лекин бу технологияларнинг эмас, ақлнинг экспорти. Агарда компания АҚШда туриб, мутахассислари Қирғизистондан ёлланса,  у ҳолда сўнгги маҳсулот бизниики эмас, Американики бўлиб қолади,  — деб тушунтиради у.  — Ҳозирча бизда ўзимиз четга сотадиган технологиямиз йўқ. Бўлгани унчалик катта бўлмаган лойиҳаларгина бор.

Лекин шунга қарамай, унинг айтишича, ўлкада ахборот технологиялар чиндан ҳам ривожлана бошлади. Ёш болалар дастурчи мутахассисликка кўпроқ ўқий бошлашди.

— Бироқ агарда қўшни Қозоғистон ва Ўзбекистонда дастурчиларнинг сони ўзганига қараб кўрсак, у ҳолда бизда дастурчилар уларникидан ҳам кўп деб ўйламайман Бу нисбий нарса, — дейди Абдулаев.

Унинг фикрича, Қирғизистонда IT-тармоқнинг бундан кейинги тараққиётига интеллектуал ресурсларнинг йўқлиги эмас, ҳусусий маҳсулотларни ишлаб чиқишга тайёргарликнинг йўқлиги тўсиқ бўлмоқда. Бунинг учун ғояларни ўстириб –ривожлантиришга лаёқатли, бошқача ўйлана олган кишилар керак. Улар ташқи дунё учун қизиқ бўла олишади. У амалий иш олиб бориш муаммо туғдирмаслигини айтади: маҳаллий дастурчилар турли кодларни осонгина ёза олишади.

Соатига 70 доллар

Қирғизистоннинг Spalmalo компанияси ташқи бозорга ишлайди. Унинг бош директори  Адилет Абилов Қирғизистоннинг халқаро рейтингда позицияси кўтарилишини тасодиф деб ҳисобламайди. Унинг фикрича, маҳаллий IT-компаниялар бу нарсанинг устида камида бир неча йил меҳнат қилишган.

— Бу тасодифан бўлиб қолгани йўқ, бу масалада бизга давлат ёрдам берди , — дейди Абилов. — Бизда у яхши иш қилгани ҳақида келтирилган мисоллар оз. Компанияларни солиқдан бўшатишни кафолатлаган ЮТП ҳақида қонун лойиҳасини IT-фаоллар илгари суришган. Бўлгани даромаднинг 1% гина ЮТПга аъзолик бадали қатори тўланади. Бунинг эвазига компанияларнинг оборотидаги  80% экспортга кетиши керак.

Албатта, бу вазиятда ўлка нима олади? — деган савол туғилади. Биринчидан, компания  ходимларинг маошидан солиқ тўловларини олади. Иккинчидан, компаниялар ўлкага пул жалб қилишади.

Абиловнинг фикрига кўра, Қирғизистоннинг IT-бозорида кадрларнинг етишмовчилиги сезилади. Сабаби университетлар бозори кадрлар билан таъминлай олмай қолиб, бу йўналишни турли курслар ва академияларни ишга оширган ҳусусий томонлар қўлга олишган. Масалан, Spalmalo ходимларининг 90% — бу турли маҳаллий курсларнинг битирувчилари.

— Ҳозир ўлкани кучсиз иқтисод ва арзон ишчи кучи сақлаб турибди, — дейди Абилов. — Бироқ Қирғизистон келажакда ташқи бозорда рақобатга дуч келиши мумкин. АҚШда дастурчининг маоши соатига 70 доллар ва у ерда мутахассислар етишмайди. Бизникилар соатига 15 доллардан ишлашади. Бизнинг иккинчи ютуғимиз инглиз ва рус тилларини билишимизда. Ҳиндистонга нисбатан биз яхши алоқа қилиб, мураккаб лойиҳаларни бажара оламиз, шунинг учун биз билан Россия, Қозоғистон ва Белорус ишлашади. Нархлар бўйича энди арзон бўла олмаймиз, лекин бизга тил билганимиз учун имтиёз беришади.

Адилет Абилов сўзини хулосалар экан «ҳукумат ҳеч нарсани бузмаса, бизнинг IT-бозар дунё рейтингида ўсишда давом этаверади» деб умид қилади. Унинг фикрига кўра, ҳозирги аҳвол бизнес мамлакат шароит яратиб берсагина ривожлана бошлашини кўсатмоқда.

Асосан Қирғизистоннинг IT-тармоғидаги вазият ўлканинг узоқ муддатли ривожланиши бўйича масалаларда айрим шахслар ва компаниялар оғир  вазнли давлат аппаратига нисабатан ўзларининг самаралиров кўрсата олишларига далил бўлмоқда. Балки ҳукумат бу сабоқни ёдга олиб, биргина  IT-секторга эмас, бизнеснинг бошқа турига ҳам мустақил ривожланишга имконият берар.