Чанг, дарахтларнинг қийишилиши, авто тиқини. Ҳукумат Бишкек — Қора-Болта йўлини қандай таъмирламоқда?

649
Бишкек — Қора-Болта йўлининг қурилиши. Сурат: Жанна Жарматова/Kloop.kg

Қирғиз ҳукумати жорий йилнинг апель ойида Бишке — Қора-Болта йўлини таъмирлай бошлаган. Бу шаҳардан Қора-Болтага ҳамда қайта марказга қадарги энг қисқа ва қулай йўл. Бироқ ҳозир бу йўл билан юрган аҳоли катта ноқулайликларга учрамоқда.

Реконструкция вақтида ишчилар тўрт трасса йўлидан учтасини, аниқроғи кўп қисмини тўсиб қўйишган. Шу сабабдан йўлнинг ёлғиз очиқ қисми автомобиллар оқимига дош бера олмай, автотиқинлар пайдо бўлмоқда. Уйларига қайтаётган ёки ишга кетаётган маҳаллийлар, кўпроқ эрталабки ва кечки вақтларини йўл тиқинида кетгазишмоқда.

Ўз навбатида маршрут таксиларнинг ҳайдовчилари тиқинлар сабаб бензин харажати кўпайиб, ёқилғи мойига пул кўп сарфлай бошлашганидан арзланишмоқда.

Транспорт министрлиги йўлда авто тиқин пайдо бўлаётганини тан олди. Лекин идоранинг фикрича, бунга ҳайдовчиларнинг ўзлари айбдор. Идорадан қўшимча қилишларича, улар йўл харакати қоидаларини сақламаганликлари тиқинларни пайдо қилмоқда.

«Ҳайдовчилар йўл қоидаларини сақламасликлари ортидан муаммо туғилмоқда. Ҳайдовчилар вақтинчалик огоҳлантириш белигларини эътиборга олмай, йўлнинг чеккасига, қарши томонга чиқиб кетишяпти. Шуларнинг бари "тиқин" яратмоқда», — деб билдиришди муассасадан.

Йўл қурувчилар йўлнинг тўрт қисмининг ичидан учтасини тўсиб қўйишган. Сурат: Жанна Жарматова/Kloop.kg

Ўнғайсиз жадвал

Норозиликларни озайтириш учун ҳукумат маҳаллийларга айланиб ўтувчи йўлни ҳамда  Бишкек — Қора-Болта рейси бўйича юрган поездни таклиф қилишган.

Лекин бу икки таклиф ҳам маҳаллий турғунларга ўнғайсиз бўлиб қолган: биринчиси — барибир ҳам таъмирланаётган йўл орқали юриш керак, иккинчидан эса  — Қора-Болтада яшаб, лекин Бишкекда ишловчилар учун поезднинг юрган соати уларнинг вақтига тўғри келмай қолмоқда.

Қора-Болтадан Бишкекка қараб биринчи поезд эрталаб, соат 10:40да, боқшача айтганда кўпчиликнинг иш вақти бошланиб бўлгандан кейин йўлга чиқадию Бишкекдан қайта Қора-Болтага қараб поезд одамлар ишдан чиқмай туриб, соат 17:00да кетади.

«Поезд шошилмаётганлар учун яхши, хотиржам кетаверасан. Шошиб турганда маршруткага тушамиз, лекин ҳозир улар ҳам секин юра бошлади. Биз йўлни эртароқ ва сифатли битказилишини хоҳлаймиз, чунки бу ўзимиз учунгина яхши бўлади-да», — дейди илк бор поездда йўлга чиқишга қарор қилган Қора-Болта турғуни Ася.

Уч йил чиданглар

Маҳаллий аҳоли йўл таъмирлар ишлари ёз бўйи бўлаётганидан норози бўлишмоқда. Транспорт министрлиги йўл қуриш ишлари режадан ортда қолаётганини тан олди.

Ҳукумат 2018 йили қурилиш ишларининг умумий кўламининг тўртдан бирига яқинини битиришни режалаштирмоқда. Таъмир ишлари эса тўлиғи билан уч йилнинг ичидагина тугатилади.

Транспорт министрлигидан қурилиш бир неча сабаблар боис чўзилиб кетганлигини айтишмоқда.

Аввалига 17 маҳаллий турғун йўл қурилиш ишлари оқибатида бўлаётган силкинишлардан уйларнинг деворлари ёрила бошлаганидан шикоят қилган. Йўл таъмир ишлари ярим йилдан ортиқ муддатга тўхтаб қолган.

Мазкур вақт оралиғида Транспорт министрлиги силкиниш йўл ёқасидаги уйларга теккизаётган таъсирини ўрганиб чиқиб, турғунларнинг шикояти асосли эканини аниқлаган. Шундан кейин бу техникани қўлланмас қарори чиқарилган, чунки атрофдаги уйлар эски ва бу ишлар уларга зарар бериши мумкин.

2018 йилнинг май ойининг охирида у ердаги йўл таъмирлаш ишлари қайта жонланган. Министрликнинг айтишича, йўл қурувчилар силкинтирувчи техникасидан воз кечганидан қурилиш ишлари жуда кечика бошлаган.


Маҳаллийлар у ёқ-бу ёққа ўтувчи машиналар йўлни чангитаётганидан арзланишмоқда. Сурат: Жанна Жарматова/Kloop.kg

Бундан ташқари, 2018 йилнинг ёзида қурилиш ишлари турғунлар оғир юк машиналарининг йўлини 10 кунга тўсиб олишгани боис ҳам тўхат қолган. Улар йўл таъмирлаш ишлари учун шағални  карьердан чиқаришни талаб қилишган. Натижада яшовчиларнинг талаблари қаноатлантирилган.

Йўл қуриш ишларининг тўхташига режалар ва схемаларда ҳеч ким ер остидан ўтувчи коммуникацияларни кўрсатмай қўйгани сабаб бўлган. Қурилиш ходимлари ҳужжатда кўрсатилмаган коммуникацияларни топган сари лойиҳага ўзгаришларни киргизиб, ишнинг кўламини кўпайтиришга тўғри келган.

Муассаса йўл қурилишининг кечикишига 2018 йилнинг ёзида бўлган ночор об ҳаво ҳам сабаб бўлганини айтишди. Унга кўра, ёз ойларида 27 кун қатори билан ёғингарчилик бўлган.

Транспорт министрлиги маҳаллийлар билан ҳайдовчилардан «юзага келган қийинчиликларни тўғри тушунишни» илтимос қилиб, йўл таъмирланиб бўлгунча, аниқроғи яна уч йил чидаб туришни илтимос қилган.

Дарахтларни қирқиш ва чанг

Шунингдек, турғунлар ва ҳайдовчилар нари-бери ўтган машиналар атроф муҳитни чанглатаётганидан шикоят қилишмоқда. «Йўлга ўз вақтида сув сочилмайди, чанг кўтарилади, ҳеч нарса кўринмайди, белгилар нотўғри ўрнатилган, йўл халокатлари ҳам бўлиб туради», — деб айтиб берди таксист Адилет.

Бироқ Транспор министрлигидан йлга сув сочилаётганини, атроф муҳит эса чангланаётганига ҳайдовчилар ўзлари айбдор деб айтишмоқда.

Маҳаллийларнинг фикрича, йўлни кенгайтириш учун 3500дан ортиқ дарахт қирқилиб кетганидан чанг чиқмоқда.

«Гавриловка кал бўлиб қолди. Кечагина дугонамга учрашсам "ўз бекатимни танимай ўтиб кетибман" деб айтди. Бу дарахтларга 60-70 йил бўлган. Булар қаттиқ шамолларни тўсиб турар эди. Ҳозир шамол кўп бўлиб, чанг ҳам кўпайди», — деди Бишкек — Қора-Болта йўли бўйида жойлашган Гавриловка қишлоғининг турғуни Светлана.


Йўлни кенгайтириш учун уч ярим мингдан ортиқ дарахтлар қийилган.  Сурат: Жанна Жарматова/Kloop.kg

Транспорт министрлигидан «у ерда дарахтларни сақлаб қолиш учун барча харакат кўрилмоқда» деб атйишмоқда. Йўлнинг қурилиши бошлангандан бери 104 дарахтни сақлаб қолиш имкони бўлган.

«Асосан дарахтлар йўлни кенгайтириш ва янги тротуарларни қуриш учунгина қирқилмоқда. Агарда дарахтлар йўл хавфсизлигига таъсир қиладиган даражада бўлса, у ҳолда уларни қийишга мажбур бўламиз», — деб тушунтиришди муассасадан.

Ҳукумат йўл бўйига қирқилганидан уч баробар кўп кўчат ўтқазишни ваъда қилмоқда.

Деярлик уч йилга чўзилган келишув

Қирғизистон 2014 йили январда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан битимга қўл қўйган. Унга кўра, банк йўлнинг қурилишини молиялаштиради.

Қурилиш ишлари бир йилдан кейин бошланиши керак эди. Қирғизистон ҳукумати эса йўл қурилиши учун тендерни 2015 йили декабр ойида эълон қилган. Бироқ тендер Қирғизистоннинг транспорт министрлиги ва ОТБнинг ўртасидаги келишмовчиликлар ортидан бир йилдан узоқ вақтга чўзилиб кетган.

Бу вақт давомида Транспорт министрлигининг етакчиси Замирбек Айдаров Хитойнинг №5 China Railway компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилиб, тенедер комиссиясининг ишига аралашиш бўйича айбловлар сабаб ишдан кетган.

Натижада пудратчи 2017 йилигина аниқланган. У юқорида айтилган №5 China Railway компанияси бўлиб қолган.

Жами бўлиб тўлиқ лойиҳа 120,8 млн доллар туради. ОТБ унга 65 млн доллар миқдорида кредит ва 35 млн доллар грант ажратган. Қирғизистон лойиҳага солиқлар ва бож харажатини ёпишга кетувчи  20,8 млн доллар қўшмоқда.

Давлат ОТБнинг кредитини 2046-йилга қадар тўлайди.

Матн устида ишлаганлар: Айзада Каратаева, Жанна Жарматова,

Нурзада Досматова, Анна Капушенко