«Маариф» фонди: Қирғизистон Эрдўғоннинг таълим тармоғидаги Гуленга қарши уруш майдонига айланди

675
Режап Эрдўғон (чапда) 1-сентябрда Қирғизистонга бўлган сафари вақтида. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Туркиянинг президенти Режап Тоййиб Эрдўғон Қирғизистонда «Маариф»нинг мактаб, билим бериш марказларини очиш бўйича келишди  — бу унинг Қирғизистондаги «Себат» турк лицейлари билан боғлиқ мафкурафий рақиби ҳамда муҳолифатчи воиз Фатҳуллоҳ Гуленга қарши курашнинг бир қисми.

Эрдўғон Қирғизистонга 1-сентябрда келиб, тезда ўз сафарининг кун тартибини белгилаб қўйди — бу Қирғизистондаги «Хизмат» харакатидаги гуленчиларнинг тарафдорларига қарши курашиш.

Туркиянинг президенти Қирғизистоннинг ўлка раҳбари Сооронбай Жээнбеков билан учрашуви вақтида айтган сўзида, «Қирғизистон 15-июлдаги воқеани бошидан ўтказишини» истамаслигини билдирди. Бу баёнот билан у 2016 йили Туркияда харбий тўнтариш қилиш харакати ҳақида айтишни истаган. Эрдўғон тўнтаришнинг ортида Гулен турган деб ҳисоблайди. Лекин воиз буни инкор қилиб келади.

Туркиянинг ҳукумати 2016 йили Қирғизистондан Гулен ва «Хизмат» билан алоқадор «Себат» турк лицейлерини ёпишни талаб қилган. Лекин бошқа ўлкалардаги каби бу нарсага тўлиқ эришиш мумкин бўлмай қолган.

Қирғизистон ҳукуматига турк томонининг буйруқ оҳанги ёқмай, улар «Себат»ни ёпиш ғоясини рад этган. Лекин лицейнинг номини «Сапат» деб ўзгартириб, унинг асосчиларининг таркибига Қирғизистон Таълим минстрлигининг кириши керак деган компромисли ечимни таклиф қилишган.

Туркияга Қирғизистоннинг таклифи ёқмай, бу собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан Эрдўғоннинг яқин алоқасига ҳамда турклар билан қирғизлар «қардош эл» деб айтилган сўзларига қарамай икки ўлканинг ўртасидаги алоқаларнинг совушига олиб келган.

Шундан сўнг 2017 йили ўша вақтдаги спикер қирғиз парламентининг депутати Чинибай Турсунбеков давлатлараро алоқаларни тиклаш учун Туркияга борган. Турсунбеков сафарга чиқиб келгандан кейин илк ўлароқ«Сапат»ни «Маариф» фонди бошқариши кераклиги ҳақида турк ҳукуматининг ғоясини очиқлаган. Кейинчалик бу борада Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Женгиз Камил Фират ҳам айтиб чиққан.

Президент Сооронбай Жээнбеков 1-сентябрда Бишкекда янги мактабни очиб, ўша куннинг ўзидаёқ Қирғизистонда «Маариф» фондининг мактабларини очишни таклиф қилган турк ҳамкорлари билан учрашган. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Лекин натижада Қирғизистон ва Туркия «Сапат»ни ўтказиб бериш ҳақида эмас, «Маариф»нинг бошқаруви остида муқобил мактаб, таълим тармоқларини очиқ бўйича келишишган. «Агарда "Маариф" Қирғизистонга келса, у ҳолда улар мактабларни молиялаш устида ишлаб, "Сапат"га рақобатдошлик қилишади», — деб билдирган Турсунбеков.

«Маариф» «Хизмат»га қарши

«Айрим маълумотлар бўйича, 1990 йиллари Гулен стратегик қарор қабул қилган. У ўз издошларига Туркияда масжидлар халққа керагидан кўп эканини билдирган. Шу сабаблан унинг харакати мактабларни очишга бел боғлаши керак», — деб айтиб берган Туркиянинг собиқ ташқи ишлар министри Яшар Якишд «Газета. Ru» нашрига.

Гуленга алоқадор мактаблар кўплаган ўлкада бор, лекин ўлкаларнинг ҳам, мактабларнинг ҳам, уни издошларининг ҳам аниқ сонини ҳам айтиш мумкин эмас, чунки «Хизмат»да аъзолик деган тизим йўқ.

Исломшунос Гуленнинг сиёсати муваффақиятли бўлиб, унинг «Хизмат» харакатига бирлашган норасмий мактабларни Туркиядан ташқарига ёйилган. Исломни либерал изоҳлаш билан билим бериш тармоғини қўлаш Гуленни турк зиёлилари орасида ҳамда ғарб ўлкаларида машҳур қилган.

The Economist нашри «Хизмат»ни экстремисттик исломга қарши туриб, «исломга янгича назарни илгари сурган тинчлик учун пацифисттик харакат» қатори таърифлаган.

Бироқ Эрдўғон «Хизмат» аъзоларидан идеологик рақибларни, хато террористларни кўради. Турк ҳукуматининг фикрига кўра, Гуленнинг йўлдошларида ҳусусий террористик FETO («Фатҳуллоҳчиларнинг террор ташкилоти») ташкилоти бор.

2016 йилнинг июлида тўнтариш харакати Эрдўғонга давлат ичида, таълим бериш ва бошқа тармоқларда кўламли тозаловлар учун имкон бўлган. Ўшанда 50 мингдан ортиқ киши қамалиб, деярлик 170 минг кишига қарши жиноят ишлари қўзғалган.

Туркияда 2016 йили давлатнинг «Маариф» фонди очилган. Расмий турда у Туркиянинг ичида ҳамда унинг ташқарисида билим беришни тарқатиш учун, норасмий турда эса Гуленнинг мактабларига қарши курашиш учун очилган. Бу нарсани «Маариф» ўзи ҳам яширмайди. Масалан, Малидаги Гуленга боғлиқ 18 мактаб «Маариф»га ўтказиб берилган — бу Эрдўғоннинг ўлка ҳукуматига қарашли махсус мурожаатидан сўнг бўлган.

«Туркия — бизнинг дўст ва қардош ўлка. Мен сизларнинг президентингиз Эрдўғон билан алоҳида дўстона алоқадамиз. Биз қандайдир бир вазиятлар ўртамиздаги муносабатни бузишига йўл бермаймиз. Биз FETO террор ташкилотлари бўйича сизлар билан бир фикрдамиз ва бизда бу брада сиёсий эрк бор», — деб билдирган жавоб тариқасида Мали президенти Ибрагим Бабакар Кейта.

Швецияда яшовчи Туркиянинг муҳолифатчи журналисти Абдуллоҳ Бозкурт «Маариф»ни «Эрдўғоннинг троян оти» деб атайди. У Эрдўғон ўзига керакли ислом ғояларини ёйиш орқали фондни чет ўлкаларда таъсирини кучатиш учун фойдаланади деб ҳисоблайди.

«Эрдўғон ўзини дунёда мусулмонларнинг лидериман, халифасиман деб ҳис қилади. "Маариф"ни эса турк бўлмаган мусулмон гуруҳларининг эътиборини тортиш учун қурол деб ўйлайди. У [фонднинг ёрдами билан] чет ўлкаларда ўзига ишонган авлодни етиштира оламан, ўз навбатида улар менинг янги тарафдорларим бўлиб қолишади деб умид қилади», — деб ёзади Бозкурт.

Македониядаги «Маариф» мактабининг очилиши. Сурат: TÜRKİYE MAARİF VAKFI

«Маариф»нинг маълумотларига кўра, фонд икки йил ичида 21 ўлкада мингдан ортиқ мактаб очган.

Қирғизистонда эса мактаблар қачон очилиши номаълум. Қирғизистон таълим министрлигинг матбуот котиби Марина Гречанная уларни очиш устида ишчи гуруҳ иш олиб боришини ҳамда у гуруҳ хали тузулмаганини айтади.

Шунингдек, мактабларнинг ишлаш формати ҳам, аниқроқ айтганда, уларга зқувчилар неччи ёшдан олиниши, ўқув пулли ёки бепул бўлиши ҳам номаълумю  «"Сапат"ни ҳеч ким ёпаман демади. ["Маариф" очилгандан кейин] ҳам улар ишини давом эттираверади», — деди Гречанная.

«Сапат» маориф тармоқларининг матбуот хизмати «Маариф» мактабларининг очилишига изоҳ беришни истамади.