Қирғизистон Осиё ўйинларида илк олтин медалини қўлга киритди. Шунингдек 9 медаль кураш ҳамда оғир атлетика бўйича

705
Сурат: Қирғизистоннинг спорт ҳамда ёшлар ишлари бўйича агентлиги

Қирғизистон Осиё ўйинларидаги жиу-житсу бўйича мусобақада биринчи олтин медалнинг эгаси бўлди. Бундан ташқари, қирғизистонлик спортчилари яна тўрт кумуш ва тўрт бронза медалини қўлга киритишган. Яна бир бронза медалга оғир атлетика бўйича курашчи Иззат Артиков эришган.

Биринчи олтин медални Қирғизистонга Торокан Багинбай уулу олиб келган. Жиу-житсу бўйича мусобақада у 69 кг.гача вазнда чиққан. Мусобақанинг чорак финалида Багинбай уулу Туркманистон вакилини енгиб, ярим финалдаги мусобақада эса Таиланддан келган спорчини мағлуб эта олган.

Финалда қирғизистонликка қарши Бирлашган Араб Амирлигидан келган спортчи чиққан.Торокан Багинбай уулу ҳал қилувчи мусобақада 2:0 ҳисобида енгиб, турнирнинг олтин медалини қўлга киритган.

Айни вазн тоифасидаги яна бир қирғиз спортчиси Жакшилик Уранов бронза мукофоти учун куч синашиб, ғалабани таиландлик спортчига бой бериб қўйган.

Қирғизистонлик курашчилар мусобақани 24-августда Жакартада якунлашди. Улар юртига 8 медаль билан қайтишади: тўрт бронза ҳамда тўрт кумуш медаль.

Магомед Мусаев турнирнинг финалига эркин кураш бўйича (97 килограмгача вазнда) чиққан. Лекин у турнирнинг олтин медалини эронлик спортчига бой бериб қўйган.

Аёллар мусобақасида медалга  Айсулуу Тинибекова ҳам эришган. Финалгача бўлган курашларда қирғиз қизи уч бор ғалабани қўлга киритган. Финалга қадар мусобақаларда қирғиз қизи уч марта ғалаба қозониб, ҳал қилувчи курашда монголиялик Оркхон Пуревдорждан мағлуб бўлиб қолган.

Аввалроқ Тинибекова монголиялик спортчи билан икки бор курашиб, иккисида ҳам устунлигини кўрсатган. Осиё ўйинларида қирғизистонлик спортчи 62 кг.га қадар бўлган вазнда чиқиб, финал учрашувида 0:11 ҳисобида енгилиб қолган.

Яна икки кумуш грек-рим стилидаги спортчилар ҳисобига тушган. Турнирнинг ⅛ финалида Акжол Махмудов 2012 йилги олимпиада чемпионининг, 2016 йилги Олимпиаданинг бронза ғолибининг ҳамда Жанубий Кореялик экс-чемпион  Ким Хенни мағлуб қилган.

Чорак финалда қирғиз спортчиси Ўзбекистон вакилини мағлуб қилган. Ярим финалда эса унга туркманистонлик Шермет Пермановни енгиш учун бўлгани бир ярим дақиқа кифоя қилган.

Финалда Махмудов эронлик Гараеи Моххамадалига қарши чиқиб, ғалабани 2:7 ҳисобида бой берган.

60 кг вазнгача мусобақада эса кумуш медаони Канибек Жолчубеков олган. Финалда у япониялик Шиноби Отага енгилиб қолган.

Шунингдек, бронза медаль учун курашда Мээрим Жуманазарова, Айпери Медет қизи, Амантур Исмаилов ҳамда Узур Жузупбеков ғалабага эришган.

Яна бир бронза медаль Иззат Артиковга теккан. Оғир вазндаги атлет 69 кг вазнгача курашга чиққан.

Ушбу спортчининг Риодаги Олимпиадада допинг қўллангани учун икки йиллик дисквалификациядан кейинги биринчи турнири.

Қирғизистон ўзининг ўн мукофоти билан жами медаллар ҳисоби билан 17-ўринни эгаллаган. Хитой эса 148 медаль билан олдинги ўринда туради.

Еттинчи мусобақа кунида медаллар учун куч синашишга енгил атлетлар чиқишади. 10 минг метр масофага Универсиада-2017 чемпиони Дарья Маслова чиқмоқчи.

Осиё ўйинлари 18-августда Индонезияда бошланган ҳамда  2-сентябрга қадар давом этади. Қирғизистон номидан мусобақага 149 спортчи иштирок этади.