Парламентнинг экс-депутати Омурбек Текебаевни №47 Миллий кардиология марказига ётқизишди. Жазони ижро қилиш давлат хизматининг (ЖИДХ) билдиришича, сиёсатчи кардио марказда текширув вақтида кузатувчилар назоратида бўлади.
ЖИДХ матбуот хизматидан билдирилишича, қамоқдаги сиёсатчи Омурбек Текебаевни шифокорларнинг таклифи бўйича касалхонага 31-июлда ётқизишган. Ҳозирча сиёсатчи кардио марказда қанча вақт ётиши номаълум.
ЖИДХ вакилининг берган маълумоти бўйича, Текебаев колонияда ҳам дориларини ичиб турган. Лекин депутатлар комиссияси сиёсатчининг тўлиқ даволаниш курсидан ўтиши кераклигини таъкидлашган.
Сиёсатчининг алвокатлари бир неча бор юрак ва гипертония касалларидан жабрланган Текебаевга тиббий ёрдам кўрсатишни илтимос қилишган. Уларнинг айтишича, колонияда «етарли даражада ёрдам кўрсатиш имконияти йўқ».
2017 йили ноябрь ойинда Қирғизистоннинг Олий суди Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 миллион доллар пора олиш бўйича айблаган.
Тергов таҳминига кўра, ўша вақтда Муваққат ҳукуматнинг етакчи ўринбосари бўлган Текебаев порани олгандан кейин, Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон қилиб бермоқчи бўлган.
Сиёсатчининг мулкини мусодара қилиш билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилишган. Лекин Текебаевга нисбатан амнистия қўлланилган кейин қамоқ муддати 4 ярим йилга қисқартирилган.
Текебаев ўзига қарши очилган иш сиёсий важдан бўлган деб ҳисоблайди. Қўйилган айб эса ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев ҳукуматини танқил қилгани учун бўлганинитез-тез билдирган.