Видео: Ўтиб бўлмас пандуслар (Бишкекда деярлик бари шундай)

828

«Тумар» рақс гуруҳи Бишкекнинг аламудун бозоридаги пандусни синовдан ўтказиб кўрди. Хулоса — ногиронлик коляскаси билан пандуслардан кўтарилиш иложи йўқ.

«Тумар» рақс гуруҳининг аъзоси Эрмек ва ногиронлик коляскасида брейк дансга тушган гуруҳ аламудун бозорида жойлашган пандус имконияти чекланган инсонларга қулай эмас дейишади. Улар буни ўз тажрибаси орқали кўриб -билиб, кейин видео олишган.

У ерда пандуснинг қияси 90 градус, хатто унга бизнинг жисмонан кучли йигитларимиз ҳам чиқа олишмади.

«Биз бошқа бировнинг ёрдамисиз пандусга чиқа олмаймиз. Ногиронларнинг араваси у ёқда турсин, оддий болалар коляскаси билан ҳам чиқиш жуда қийин», — деди у «Клооп»нинг мухбирларига.

Имконияти чекланган аёлларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи фуқаровий фаол Укой Мураталиева, одатдаги пандустнинг қиялиги   9 градус (90 градус эмас!) бўлиши керак, узунлиги эса  9-10 метрга етиши кераклигини «Клооп» мухбирларига айтган. Айнан шундагина коляскада ўтирганлар пандусларга чиқа олишади, лекин Бишкекда бундайлар деярлик йўқ ҳисоби.