«Мен исиб кетяпман» йўқ «мен шамоллаб қоламан» Елвизакдан ёки кондиционер сабабли касал бўлиб қолиш мумкинми?

905

Июль ойининг бошида ижтимоий тармоқда исиб кетаётганлар билан шамолдан қўрққанлар ўртасида бетиним тортишув ҳақидаги видео пайдо бўлган, кўринг:

«Клооп»нинг таҳририяти бу тортишувга нуқта қўйиб, ортида ишлаётган кондиционерлардан ёки елвизакдан хавфсирашга асос бор ёки йўқлигини билиш учун шифокорга савол билан мурожаат қилиб кўрди.

Агарда қисқача айтсак: соғлигингиз яхши бўлса елвизак хавфли эмас, лекин бари бир танани ортиқча иситиб ёки совутиб юбориш керак эмас, (айниқса, агарда сиз яқинда касалдан тузалган бўлсангиз ёки сизда сурункали дард бор бўлса) чунки касалб бўлиб қолиш эҳтимоли бор.

Соғлом кишилар елвизакдан оғриб қолиши мумкин эмас.

Шифокорнинг айтишича, шамоллашга совуқ шамол эмас, вируслар сабаб. Совуқ ўтишидаг оғриб қолиш осон, чунки организм исиниш учун харакат қилар экан ҳимоя функцияларини камайтиради.

«агар боланинг иммунитети паст бўлса, бола ёшига нисбатан ривожланмаса, соғлиқ борасида муаммолар бўлса, совуқ тегиши вазиятни оғирлаштириб ёки кучайтириб юбориши мумкин», — дейжи педиатр Каникей Дуйшомбиева.

У елвизак болаларнинг соғлиғи учун у қадар ҳам хавфли эмас деб тушунтирмоқда.

«Соғлом бола елвизакнинг ўзиданоқ касал бўлиб қолиши мумкин эмас. Лекин иссиқ шамолдан у терлаб, мухдак шамолдан эса оғриб қолиши мумкин.  [...] Бола терлаб кетганлигидан у тумов бўлибгина қолмай, танасида турли майба бидир-будур доғлар пайдо бўлиши мумкин», — дейди Дуйшомбиева.

У қирғизистонликлар болаларини чиниқтириш ўрнига ўраб-чирмашга кўниб қолишган деб айтмоқда.

«Менинг фикримча болаларнинг кийимини алмаштириб, ўраб-чирмашнинг ўрнига салқин ерда ушлаш керак. Агар сиз деразани бир оз очиб қўйсангиз болага бундан ҳеч нарса бўлмайди. Агар бош кийимни учирган шамол бўлмаса, енгил муздак ҳаво болага ҳам қулай», — дейди шифокор.     Дуйшомбиева ёзда боланинг ҳароратини қараб туришни таклиф қилади, акс ҳолда бола исиб ёки совуб кетиши мумкин. Унинг фикрига кўра, автомобилнинг ёки хонанинг ичини шамоллатиб туриш керак.

«Кондиционер қўлланиш мумкин, лекин уни тўғри ҳароратда қўлланиш зарур. Хона ичида  температура 22-24 даража атрофида бўлгани афзал», — деб ниҳоялади шифокор.

Кескин совуқ жуда хавфли

Отоларинголог Мунар Бейшенованинг айтишича, муздак шамол эндигина тузалган беморлар учун анчайин хавфли.

«Лор касалликлари аксарият ҳолатда қайталаниши мумкин. Масалан, киши аввал гейморит бўлиб оғирган бўлса, совуқ текса ёки иммунитет пасайси дарров қайта оғриб қолиши мумкин», — дейди шифокор.

Лекинг унинг фикрича, одамларга тоза ҳаво керак ва деразани очиб хонани шамоллатиб туриз лозим. Айни вақтда хонанинг ичи ортиқча музлаб кетмаслигини кузатиб туриш ҳам ортиқчалик қилмайди.

«Кондиционер жуда ҳам совуқ шамол тарқатиши мумкин, шу сабали касалликлар пайдо бўлади. Шу боис кондиционерни даражаси паст бўлган ҳолда фойдаланиш керак», — деб таъкидлайди Бейшенова.