Усенов — Урицкий? Қирғизистоннинг қочоқ премьер-министри ҳақида нима маълум?

722

Данияр Усенов — 2010 йили апрелда ҳукумат алмашгандан кейин ўлкадан кетган Қирғизистоннинг қочоқ премьер-министри. У қайтадан қирғиз ОАВларида муҳокама олинаётган фигурага айланди.

Унга ўхшаш (жуда ўхшаш) киши Даниил Урицкий номи билан Белоруснинг маълумот воситаларида пайдо бўлиши жамоатчиликнинг эътиборини  Усеновга бурди.

Бу  ОАВда эълон қилинган Урицкий-Усеновнинг биринчи сурати. Ҳозир у «Беларуснинг миллий биотехнология корпорацияси»нинг (БМБК) очилишидаги кўриниши :

Сурат: Tut.by

Қирғизистон ҳукуматини бошқариб турган йилларда эса Усенов қуйидагича эди:

Чиндан ҳам Урицкий деган киши Усеновнинг ўзи бўлиши мумкин, чунки улар ташқи кўриниши бўйича жуда ўхшаш,  Белорусияда эса 2010 йилдан бери Усенов яқин бўлган қочқин президент Курманбек Бакиевнинг оиласи яширинмоқда.

Урицкий-Усенов ўзи naviny.by нашрига берган интервьюсида ҳақиқий премьер Данияр Усенов 2013 йили Малайзияда вафот этганини билдирган. Урицкий-Усеновнинг билдирувини ҳозирча тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Данияр Усеновнинг ким эканини (Бакиев иқтидори вақтида жуда кичик бўлган ёки унутиб қолганлар учун тушунтирамиз): Усенов Курманбек Бакиевнинг иқтидори вақтида 2009-2010 йиллари Қирғизистоннинг премьер-министрлик хизматида бўлган. 2010 йилдаги апрель революциясидан кейин Усенов қоиб кетган, кейинчалик эса у 80 киши ҳалок бўлган тўнтариш куни норозиликка чиққанларни оммавий отилиши учун Қирғизистонда сиртдан умрбод эркинликдан ажратилган. Бундан ташқари, Усенов Бишкек мэри бўлиб турган вақтда ваколатини суистеъмол қилганлик бўйича айбланмоқда  — бунинг учун у 15 йил қамоққа кесилиб, мулкини мусодара қилиш ҳукми чиққан.

Қирғизистонда бунга қандай реакция бўлди?

Албатта қирғиз ҳукумати ва ТИМ Урицкийни қочқин премьер-министр деб ҳисоблаб, Белоруснинг вақтинчалик ишончли вакили орқали Усеновни уларнинг ҳудудида юрганлиги сабабли норозилгини айтишган.

Шунингдек, бу маълумот қирғиз парламентини депутатларининг ҳам эътиборини жалб қилди. Халқаро ишлар бўйича комитетнинг раис ўринбосари Абдивахап Нурбаев парламентда қочқин Усенов бўйича муҳокама бўлишини «Азаттык» радиосига билдирган.

«Бизда Беларус билан кўп битимлар йўқ. Бакиевлар кетгандан кейиноқ айрим масалаларда алоқалар яхши бўлмай қолган. Охирги вақтда алоқамиз тикланиб келаётган эди.  Энди Данияр Усенов чиқди. Сентябрда иш бошланганда кўриб чиқамиз, бундай масалани албатта кўриб чиқиш лозим. Балки ўша ерда Қирғизистонда ўғирлаган пулларини киритаётгандир? Буни кўриб чиқиш керак», — деб билдирган Нурбаев.

Урицкий-Усенов ҳақида яна нима деб ёзишган?

ОАВ Усеновнинг Урицкийга ўхшашлиги ҳақида 2017 йили декабрда ёзиб чиққан, Урицкий Белорусиянинг миллий биотехнология  корпорациясини бошқара бошлагани бўйича эса бунгача 2016 йилдаёқ маълум бўлган. Ўшандаёқ журналистлар БМБК Бакиевларнинг оиласи билан боғлиқми ё алоқаси йўқлигини сўраб,  Урицкий бўйича маълумотларни аниқлай бошлашган, лекин у изоҳ беришни истамаган. «TUT.by» нашри эса ўз манбасига таяниб, ишхонани Бакиевлар билан алоқаси борлигини ёзиб чиққан.

БМБК — 2016 йили очилган Белорусиянинг давлат ишхонаси. У Ўзининг ва чет эллик сармояларнинг ҳисобидан Белоруснинг агро саноатига 1 млрд доллар киргизишни режалаштирган.

Урицкийнинг-Усөнов билан боғлиқлигидан ташқари, БМБКнинг яна бир қирғизистонлик Рифат Утюшев билан алоқаси бор. Утюшев Бакиевнинг даврида очилган Қирғизистон Республикасининг ривожлантириш фондида молия директори хизматида бўлган.