1991 йили мустақилликка эга бўлгандан бери Қирғизистонда ўқитувчиларга ва шифокорларга квартира ажратилмаган. Бу маълумотни давлат органлари «Клооп»нинг мухбирларига билдирган.
Бироқ юзлаган квартиралар куч тизимларининг ходимларига ва харбийларга берилган. Уларнинг кўпчилиги 2011 йилдан 2017 йилга қадар Алмазбек Атамбаев президент бўлган вақтда берилган.
Ўқитувчилар, шифокорлар ҳамда ижтимлий тармоқ ходимлари давлатдан имтиёзли ипотека турида ёрдам олишади, лекин маошнинг озлиги сабаб бу ёрдамдан фойдаланиш имкони йўқ.
Миллий статистика комитетининг маълумотига кўра, таълим тармоғида ўрта маош 11600 сомни ташкил қилади, соғлиқни сақлаш тармоғида эса мутахассисликка кўра ўртача 6 мингдан 12 минггача.
«Тўлаш мушкул ипотека»
Айбике (исми ўзгартирилган) Республика соғлиқни тиклаш марказида ишлайди. Бироқ ўзининг мустақиллигига қарамай, у ота-онаси билан яшайди. Чунки унинг маоши Бишкекда бир хонали квартирани ижрага олишга ҳам етмайди.
Давлат ипотекаси ҳақида сўз қилиб ҳам бўлмайди. Чунки Айбике ойига фақатгина 6 минг сом маош олади. Жон боқиш учун у кечаси билан клубда маъмур бўлиб ишлайди.
«Бизде шифокорларнинг бари қўшимча бошқа ерда ишлашади. Давлатнинг шифокорлар билан иши йўқ — уй жой, пул ҳеч нарса йўқ. Тиббиёт академиясида 6 йил ўқийсан, ундан кейин сени маоши оз иш кутади», — дейди у.
Тинчтикбек — таълим минстрлигида давлат ипотекасини олган ходимлардан бири. Лекин у ёлғиз ипоеткани тўлай олмаганидан, турмуш ўртоғи икки биргалашиб тўлашга мажбур.
«Мен квартира сотиб олиш учун 1 миллион сомга яқин 15 йиллик ипотека олганман. Аслида менинг маошим бир ойлик ипотеканинг тўловларига ҳам етмайди. Шу сабаблан хотиним ҳам тўлашишга мажбур. Менимча ипотекани кўпчилик олмаганининг сабаби ҳам шунда. Агар сени яхши пул топадиган хотининг ёки эринг бўлмаса, бу ипотекани кўпчилик тўлай олмайди», — дейди у.
Тинчтикбекнинг айтишича, ипотекани олмасликнинг яна бир сабаби ҳужжатлар бюрократияси.
«Лекин шундай бўлса ҳам давлат ипотекаси дастурининг фоизлари ўлка бўйича энг ками 6 фоиз. Оз бўлса ҳам бу маориф ходимларига ёрдам», — дейди идора ходими.
«Куч тизимларининг ходимларига грантлар »
Парламентда квартираларни нохолис бўлиштириш масаласи 2017 йили ноябрт ойида кўтарилган. Унда Наталья Никитенко бундай йўл билан Алмазбек Атамбаев президентлик муддатининг тугаши билан «ҳокимиятдан кетишини хавфсизлантирмоқда», — деб айтган.
Депутат Жанар Акаев бу ҳолатни «адолатсизлик» деб атаб, ўқитувчилар ва шифокорлар телевизордан куч тизимларининг ходимларига квартиралар бепул берилаётганини кўриб «изза бўлишаётганини» айтган. Шунингдек, депутат улар ипотекани йиллар бўйича тўлашга мажбур эканини қўшимча қилган.
Атамбаев эса ўша ойда давлат мукофотларини топшириш тадбирида куч тизимларига квартиралар кўп берилаётганини изоҳлаган. Унинг айтишича, квартиралар куч тизимлари учун «олишга қулай» бошқа ўлкаларнинг грантларига қурилмоқда.
«Шифокорлар, ўқитувчилар квартиралар фақат куч тизимларига ишлаганларга солинган деб хафа бўлганда, мен бу уйлар ҳар қайси ўлкалардан келган грантларга қурилганини очиқ айта оламан. Бу грантларни куч тизимларининг ходимларига олиш қулай бўлган. Сабаби, қолганини айтмасам ҳам бўлади — бу давлат сири», — деб оқланган у.