Азиз Суракматов Бишкекнинг мэри бўлиши мумкин. У ҳақда шаҳар депутатлари қандай фикрда?

789
Азиз Суракматов. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Азиз Суракматов мэрлик хизматига кўрсатилиб, уни Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари тўла қўллади. Лекин номзоднинг қурулиш компаниялар билан алоқаси бор. Бу зиддиятларнинг ва манфаатлар тўқнашуви бўйича саволлар пайдо бўлмоқда.

Бишкек мэри бўлиб қолиши мумкин бўлган талабгор Суракматов ҳақида аввал ОАВлардан маълум бўлди.  «Кактус» нашри бу ҳақда 16-июлда билдириб, бир неча ҳафтадан кейин эса Бишкек шаҳар кенгашининг коалицияси уни ягона номзод қатори кўрсатди.

Коалициянинг Суракматовни расмий кўрсатиши депутатларнинг кўпчилиги уни қўллашини билдиради ва чиндан ҳам у Бишкек мэрлигига сайланиши мумкин.

Азиз Суракматов «Ата Журт» фракциясидан парламентнинг V чақирилишида депутат бўлган ва қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг даврида Бишкек шаҳар кенгашини бошқарган. Шунингдек, у Бишкек бош архитектура муассасасида ҳам ишлаган.

Бишкек шаҳар кенгашининг раиси Алмаз Кененбаев мэрлик хизматига талабгорни

Алмаз Кененбаев. Сурат: Табилди Кадирбеков/«Спутник»

танлашда Суракматов ягона киши бўлганини «Клооп»нинг мухбирларига билдирди. Кененбаевнинг айтишича, Суракмавтов ўз тажрибасидан келиб чиқиб, «ишнинг барини ичидан билади».

«У ҳукуматнинг ижро тармоғида ишлаган. У ишни шаҳар кенгаши билан ҳам, мэрия билан ҳам эмин-эркин олиб бора олади деб ўйлайман. У шаҳар турғуни қатори кўплаган муаммоларни билади», — деди шаҳар кенгашининг раиси.

Қурулиш билан алоқа

Суракматовнинг қурулиш билан алоқаси унинг мэрлик хизматида холис ишлашидан шубҳа туғдирмоқда. Унинг опаси Гулбара Суракматова тўрт қурулиш компаниясига эгалик қилади: «Елизавета», «Столица Строй», «Самолёт» ҳамда «Юрист Риэлт Строй».

Тўртасининг ичидан асосий компания — бу  «Елизавета». У Бишкекда бир қатор кўп қаватли уйларни ва бизнес марказларни қуриб, ҳохир эса «Поларис Полис» номли уй жойни қурмоқда.

Калича Умуралиева. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Кўчмас мулк тармоғидаги масалаларнинг устида ишлаган ҳуқуқ ҳимоячиси Калича Умуралиева Суракматов мэрликка сайланиюб қолса, у ҳолда унинг «Елизавета» билан бўлган алоқаси сабаб хавф пайдо бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

«Ҳозирги вақтда Суракматовнинг икки юзи бор. Биринчи навбатда у — қурувчи, қурувчига эса рухсат қоғози билан ер керак. Бу ҳужжатларни ким беради? Албатта, мэр. Мэр барча рухсат қоғозларини, ерни ва шаҳарнинг аниқ режалаштириш лойиҳасига буюртма беради. Бу ерда юз фоиз манфаатлар тўқнашуви бор», — дейди у.

Умуралиеванинг айтишича, Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари мэрни бир овоздан танлаб олишади, чукни агарда мэр сайланмай қолса шаҳар кенгашининг тарқалишидан қўрқишади.

«Улар танлов олдида туришибди: бу томонга борсанг — бошингдан айриласан, бошқа томонга борсанг  — минган отингни йўқотасан. Депутатлар катта йўқотишга боришни истамади. Айниқроқ айтганда улар фақатгина танлов принципини бузиб, минган отидан айрилишни танлашмоқда», — дейди у.

Юрист Нурбек Токтакунов ҳуқуқий томондан қараганда Суракматовнинг кўрсатилишида ҳеч бир ноқонунийлик йўқ деб айтмоқда. Бироқ юристнинг айтишича, шаҳар раҳбарини сайлаш — бу сиёсий танлов ва депутатлар номзоднинг қурулиш компаниялар билан алоқасини ҳисобга олиши керак.

«Депутатлар Суракматовнинг бизнесдан кетишини ёки уни сайласа, у ҳолда улар, албатта, янглишган бўлишади, чунки у ўз ҳокимиятини шахсий манфаатига қўлланиши мумкинлигини таҳмин қилиш мумкин. Бунинг устига бу қурулиш компанияларига қарши даъволар кўп», — деди Токтакунов.

Суракматовни танқидчиларидан бири — бу парламентнинг депутати Жанар Акаев. У яна мэрликка қурулиш компанияларига алоқаси бор номзодни чиқариш яхши эмас деб гумон қилмоқда.

«Паркни бузиб, қурулиш объектнинг ёнига қонун бузарлик билан уйларни қурган Азиз Суракматов Бишкекка қандай қилиб жони билан куйсин? Жамоатчиликка ёпиқ, Бакиевларнинг яқин сафдоши эканини биламизку. Шаҳар кенгашига сайланган бошқа партиялар ҳам, тузукроқ номзод олиб чиқишдан нега бунча қўрқасизлар? Сайловчиларнинг овозини эшитмайсизларми?» — деб ёзган Акаев фэйсбукда.

Депутат премьер-министр Мухаммед Абилгазиевга ўз ҳуқуқини қўлланиб, «қурулиш магнатини эмас», ўзининг «ишбилармон», «жамиятда обрў-эътиборга эга бўлган» номзодини кўрсатиш таклифини айтиб чиққан.

«Бизнесда кучли бўлса демак у яхши менеджер»

«Елизавета»нинг директори Нуржан Тинимсеитова КСДП партиясидан Бишкек шаҳар кенгашига депутат қатори аъзо. «Елизавета»дан ташқари, у Суракматов оиласининг бошқа компанияларини бошқаради ёки бошқарган. Бу муассасалар:  ҳуқуқий «Слон» агентлиги ҳамда «Sphere KG» компанияси.

Канатбек Музуралиев

«Республика — Ата Журт» фракциясидан Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Канатбек Музуралиев «Елизавета» компаниясини Тинимсеитова бошқаргани маълум бўлганини айтган. Лекин ҳозирча улар бундан хулоса чиқара олмасликларини «Клооп»га  билдирди.

«Масалан, Истанбулнинг мэри миллионер. Унинг кафе, ресторани ҳамда бизнеси бор. Мен Суракматов билан учрашгандан кейингина у мэр қатори ишлаб, ишлай олмаслиги ҳақида бирор нарса дейишим мумкин», — деди депутат.

Музуралиевнинг айтишича, уларнинг фракцияси номзод билан хали учрашмади, чунки у шаҳар кенгашининг муҳолифатида. Шунга қарамай, депутат Суракматов Бишкек мэрлигига сайлангандан кейин унга ишлаш учун муддат бериш керак деб ҳисоблайди.

Бишкек шаҳар кенгашининг раиси Алмаз Кененбаев Суракматовнинг қурилиш бизнеси ҳақида унга ҳеч нарса маълум эмаслигини айтмоқда, чунки у компанияларнинг умумлаштирув ҳужжатларини кўрмаган. Лекин, унинг айтишича, агарда одам бизнесда кучли бўлса демак у  «яхши менеджер».

«Мэрия каби йирик хўжаликка ҳам кучли менеджер керак деб ўйлайман. Мен бу яхши сифат деб ҳисоблайман  [...] Биз доимо салбий жиҳатларга қарайверамиз, нима учун яхши томонларини қараб кўриш мумкин эмас? Нима учун бу одам ишнинг кўзини билиб, билмаслигига қараб ва ўйлаб кўрса бўлмайди?», — деди Кененбаев.

Бишкек  учун режа ҳозирча номаълум

Суракматов «24.kg» нашрига берган интервьюсида депутатлар билан бўлган учрашувда шаҳарнинг дасутрини, уни ривожлантириш бўйича фикрини қисқача айтиб бериб, шаҳар кенгаши билан яқиндан ишлашишини ваъда қилган.

Бишкек шаҳар кенгашининг етакчиси Алмаз Кененбаевнинг айтиши бўйича, учрашувда Суракматов ер қўлланиш ва иморат қуриш бўйича қоидаларни ўзгартириш эҳтиёжини айтган. Лекин қайси қоидалар экани ҳозирча аниқ эмас.

Кененбаевнинг айтишича, Суракматов ўзининг иш ўрнига тайинлангандан сўнг ижтимоий-иқтисодиқ тараққиёт дастури билан таништириши керак. Бунга қажар эски дастури билан ишлайверса бўлади.

«Суракматов тарафидан аввалги йилнинг октябрида шаҳар кенгашида ишлаб чиқилиб, қабул қилинган дастурнинг асосида ишлаш таклиф қилинган», — дейди Бишкек шаҳар кенгашининг раиси.

Шаҳар кенгашидаги  «Онугуу-Прогресс» фракциясининг депутати Риспай Аматов «Клооп»нинг журналистларига билдиришича, кўпчилик коалиция билан учрашувда Суракматов дастур тайёрлашни ваъда қилиб, лекин аниқ муддатини очиқламаган.

«Ҳозир ижтимоий тармоқлардан унинг [Суракматовнинг] қурилиш ишхоналари борлигини ўқияпман. Одамга танқидий назар билан қараш этикага тўғри келмайди. Ишларига, тайёрлаган дастурига қараш керак», — дейди Аматов.

Мазкур мақолани тайёрлаш вақтида Суракматов ва «Елизавета» ишхонасининг директори Нуржан Тинимсеитовадан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Янги мэрни танлаш эҳтиёжи собиқ шаҳар бошчиси Албек Ибраимов бу хизматдан олиниб, махсус хизматар тарафидан коррупция бўйича гумонланиб қўлга олинган кейин пайдо бўлган.

Ҳаммуаллифлар: Регина Им, Рустам Халимов.

Бу мақолада сиз Ибраимов билан икки ҳафта ичида нима юз берганини ва қандай қилиб у Бишкекда амалидан ажраб қолгани ҳақида батафсил ўқишингиз мумкин

Мэрлик хизматидан қамоққа. Албек Ибраимов қандай қилиб икки ҳафтада ҳокимлигидан ажраб қолди?