Ҳукумат порахўрликка қарши курашдан тушган пуллар учун махсус ҳисоб очди

968

Қирғизистон ҳукумти порахўрликка қарши кураш асносида қайтарилган пуллар учун махсус ҳисоб очди. Бу ҳисобни марказий ғазначилик хизмати бошқаради.

Махсус ҳисоб очиш кераклиги ҳақида президент Сооронбай Жээнбеков жорий йилнинг май ойида айтган, бир ойдан сўнг 22 июнда ҳукумат унинг очилиши ҳақида билдирган.

У нима учун керак: Маҳсус ҳисоб очиш — бу 2017-йили ноябрда президентлик хизматига келган Сооронбай Жээнбеков эълон қилган порахўрликка қарши кураш бўйича қадамлардан бири.

Мазкур ҳисобга коррупция ишлари ва хизмат жиноятлари бўйича қайтарилган пуллар тушиб туради, сўнг ҳукумат уларни ўз муҳтожликларига кўра бўлиштиради.

Маблағларни бўлиштириш критерийлари ҳақида ҳозирча маълумот оз, лекин ҳукумат пуллар «жамоатчиликнинг муҳим эҳтиёжларига» сарфланади деб ваъда бермоқда.

Коррупцияга қарши кураш қандай бормоқда: Қирғизистон ҳукумати бир неча порахўрлик ишларини текширмоқда. Ҳозирча улар қандай бўлмасин Бишкек Иссиқлик электр марказини (ИЭМ) модернизациялашга алоқадор собиқ президент Алмазбек Аьамбаевнинг сафдошларига қўзғалган. Масалан, коррупция ишлари собиқ премьер-министрлар Сапар Исаковва Жантўрў Сатибалдиевга қарши қўзғалган.

Бир томондан фуқаролик жамиятнинг бир қисми собиқ амалдорлар ва сиёсатчиларга қарши ишларни қўлласа, бошқа томондан бу нарсадан Қирғизистоннинг янги раҳбарияти ҳокимиятдан ажралганларга тазъйиқ ўтказмоқда деган сиёсий сабабларни кўрмоқда.

Лекин ИЭМни янгилаш бўйича иш жорий йилнинг январидаги авариядан кейин эътибор қаратилиб қолган коррупцияга боғлиқ ягона иш эмас, бу каби ишлардан яна тўрттаси бор:

  1. Июль ойининг бошида Молия полицияси Божхона хизматининг раис ўринбосари Замирбек Ниязалиевни қўлга олган. Унга ваколатларини суистеъмол қилиш ва зарарнинг умумий миқдори 166 млн сом бўлган Хитойда келган товарларни ноқонуний расмийлаштириш бўйича айб қўйилган.
  2. Июнь ойининг ўртасида Бош прокуратура Чолпон-Ота от майдонининг қурилиш қиймати қимматлатилгани юзасидан жиноят ишини қўзғаган. Бу от майдони махсус Жаҳон кўчманлар ўйини учун тайёрланган. Зарар 202 млн сомга баҳолаган.

3.Миллиц хавфсизлик бўйича жавлат комиетети (МХДК) майнинг охирида  ТНК «Дастан» ишхонасида 470 млн доллар камомад бўйича иш қўзғаган. Аввал бу ишхонани Бишкекнинг ҳозирги мэри Албек Ибраимов бошқарган. Тергов фаразига кўра, 2012 йили компания 533 минг долларга буюмларни етказиб бериш бўйича шартнома тузган, лекин амалда унинг қиймати 63 минг долларни ташкил қилган.

  1. Зарар миқдори бўйича йирик порахўрлик ишлардан бири — бу юқори хизматдаги амалдорлар жалб қилинган Қўшимча нарх солиғини (ҚНХ) қайтариш бўйича товламачилик иши. Махсус хизмат етказилган зарарни 1,15 млрд сомга баҳолаган, ҳозирча унинг ичидан бюджетга 95 млн соми қайтарилган.