Бир кадр билан: «Хотирамизда» — Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганларга бағишланган тадбир

779
Фото: Сэм Бараталиев

«Фахрийлар 365» жамияти Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганларни хотирлади. Фаоллар 22 июнга ўтар кечаси Бишкекнинг Ғалаба майдонида шамлар ёрдамида «Хотирамизда» деб ёзилган 1400дан ортиқ шам ёқишди.

«Фахрийлар 365» жамияти 2016 йилдан бери 22-июнда «Хотира шами» акциясини ўтказиб келади. У 1941 йили 22-июнда фашистик Германиянинг СССРга ҳужумидан бошланган Иккинчи Жаҳон урушининг бир қисми, Улуғ Ватан урушида қурбон бўлганларнинг хотирасига бағишланган.

Ташкилотчиларнинг айтишича, тадбирга 300га яқин киши қатнашган. «"Хотира шами" ёқиш — бу бизнинг Ватан учун қурбон бўлганларнинг хотирасига ҳурмат кўрсатиш», — деб айтади ташкилотчилар.

Улуғ Ватан урушига Қирғиз ССРининг 365 мингга яқин турғуни қатнашган. Турли маълумотларга кўра, уларнинг ичидан деярлик 100 минги уруш майдонида ҳалок бўлган.

Иккинчи жаҳон урушининг ўзи 1939 йили 1 сентябрда бошланиб, 1945 йили 2 сентябрда тугаган. Асосан собиқ СССР ўлкалари урушга боғлиқ бошқа курларни белгилашади: масалан, 9-май — «Советлар Союзининг фашистик Германияни енгишига бағишланган байрам».

«Фахрийлар 365» — бу Иккинчи жаҳон урушининг фахрийларига ёрдам берувчи хайрия ташклиоти. Кўпинча фаоллар пенсионерларга биргина байрам кунлари эмас, доимо давомий ёрдам беришга тарғиб қилишади. Меҳнат министрлигининг маълумотига кўра, 2018 йилнинг май ойига келиб Қирғизистонда 475 фахрий қолган.