Коррупцияни ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилишбўйича марказнинг (OCCRP) журналистлари Дубайдан 12 қирғизистонликнинг қимматбаҳо кўчмас мулкларини аниқлашди. Уларнинг орасида 2010 йилдан бошлаб «дунёнинг йирик наркобаронларининг» рўйхатига кирган Қирғизистон фуқароси Қамчи Кўлбаев ҳам бор.
OCCRP АҚШдан нотижорат C4ADS ташкилотидан 2014-2016-йиллар учун Дубайнинг кўчмас мулк эгаларининг маълумот базаларини олган. Таҳминга кўра мазкур маълумот базасини мутаҳассис риэлторлар тузган ва у 181 ўлканинг 129 минг кўчмас мулк эгалаирнинг рўйхатидан ва 54 манзилдан иборат.
OCCRPнинг тадқиқотчиси Карина Шедровски бошида шоҳона кўчмас мулк эгалари ҳақида маълумот ўлкалар бўйича бўлиниб, сўнг уларнинг орасидан сиёсатчилар, жиноятчилар ва АҚШ ҳамдаЕвропа иттифоқининг санкциялари киргизилган шихслар танлаб олинганини «Клооп»нинг мухбирига айтиб берди.
«Дубай кўчмас мулк бозори — инвестиция учун қулай ер. Биз агентларнинг кўпчилиги пулларнинг келиб чиқиши ҳақидасўрашмаганини ва нақд тўловга имтиёз беришларини аниқладик. Бозорни ёпиқлигининг ўзи Дубайни криминал гуруҳлар учун ва "пул изини яширишни" истаганларнинг барига қулай қилиб қўйган», — деди тадқиқотчи.
Шоҳона кўчмас мулк эгалари қаторида 12 қирғизистонлик бор, уларнинг ичидан етти нафари квартираларни Дубайнинг қимматбаҳо районларидан сотиб олишган: Қирғизистон фуқаросининг иккисида Downtown Dubai районида, яна икки нафарида — Palm Jumeirah ҳамда яна тўртининг — Dubai Marina районларида кўчмас мулклари топилган.
Рўйхатдан уч уй Байиш Сурабалдиев исмли кишига тегишли. Уйларнинг бири Jlt jumeirah lake towers районида, яна иккитаси Palm Jumeirah сунъий оролида жойлашган.
Квартираларнинг эгаси КСДПнинг депутати Элвира Сурбалдиеванинг акасими ёки йўқ экани аниқ маълум эмас, балки фақатгина уларнинг исм-фамилияси ўхшаш бўлиши ҳам эҳтимол. Юстиция министрлигининг маълумотига кўра, Сурабалдиеванинг акаси тадбиркор Байиш Сурабалдиев «Гарант Ультра» МЧЖ кузатув агентлигининг эгаси.
Қамчи Кўлбаевнинг уйи
Дубайда қимматбаҳо кўчмас мулкка эгалик қилганларнинг орасида 2017 йилнинг сўнгида АҚШ Молия министрлигининг «қора рўйхатига» киргизилган жиноий авторитет Қамчи Кўлбаев бор.
«“вор в законе” тожини кийган» деб аталган Кўлбаев квартирани Bahar 1 манзили бўйича Dubai Marina районидан сотиб олгани маълум — у ерда мулкларнинг қиймати 400 минг доллардан 700 минг долларгача туради.
АҚШда Кўлбаевни халқаро «Бир туугандар чөйрөсү» жиноий гуруҳнинг бир қисми деб аташади. Унга бир неча евроосиёлик Уюшган жиноий гуруҳларнинг (УЖГ) аъзолари ва лидерлари киради, бундан ташқари, Кўлбаев дунёнинг энг йирик наркобаронларининг рўйхатига киргизилган.
Унга Қирғизистонда 2013 йили уч йиллик қамоқ ҳукми чиқарилган — ўша вақтда қораловчи томон унга 14 йил сўраган. Бир йил ўтиб Кўлбаев озодликка чиқиб, АҚШнинг Давлат департаменти эса Кўлбаевнинг «молиявий механизмларини бузилишига сабаб бўлувчи» маълумот учун 1 млн долларга яқин мукофот эълон қилган.
Қирғиз амалдорларининг хориждаги мулклари
2016-йили «Клооп» Болгарияда қирғиз амалдорларининг ва уларни ёрдамчиларининг кўчмас мулкларини топган.
Мелис Турганбаев Қирғизистоннинг ички ишлар министри бўлиб турган вақтда Болгариянинг Варна қора денгиз курорт шаҳрида Emir-KG деб аталган компания очгани маълум бўлган.
Қирғизистон қонунларига кўра, у амалдор бўла туриб ҳусусий тадбиркорлик қила олмас эди.
Бундан ташқари, Болгарияда парламентнинг собиқ спикери Ахматбек Келдибековни турмуш ўртоғининг ҳам бизнеси топилган — Аида Токтоматова номига Болгариянинг Бяла шаҳрида «ЕВРАЗИЯ-КГ» компанияси рўйхатга олинган.
Фирмани рўйхатга олиш вақтида Токтоматованинг эри қирғиз парламентининг депутати бўлган ва давлат хизматчилари ҳақидаги қонунга кўра у ўзи бизнес қила олмас эди.
Икки компаниянинг тузилгани бўйича ҳужжатларида эгалик қилганларнинг имзолари, туғилган йиллари ва исм-шарифи қирғиз министрининг ҳамда депутат турмуш ўртоғининг маълумотлари билан мос келади.