Фактчек: Қирғизистон дунёнинг топ-10 қашшоқ ўлкаларининг қаторига киради (аслида ундай эмас)

780

Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон ЯИМ бўйича қашшоқ ўлкаларнинг ичидан 10-ўринда турган Focus Economics ташкилотининг инфографикаси тарқамоқда. Аслида эса бундай эмас. Нима учун эканини тушунтирамиз.

Focus Economics ташкилотининг инфографикаси қуйидагича:

Focus Economicsстин рейтинги. Ташкилот Қирғизистоннинг инглизча аталишдаги «y» ҳарфини қолдириб кетган.

Ташкилот 2018-йилга нисбатан аҳолининг жон бошига тўғри келган ЯИМнинг таҳминий натижаси бўйича Қирғизистонни 10-ўринга жойлаштирган.

Нима учун бу рейтинг шубҳали? Чунки инфографикани тузишда Focus Economics дунёдаги бўлгани  127 давлатнинг кўрсаткикичларинигина ҳисобга олган.

Масалан, бу топ-10га Жанубий Судан, Бурунди, Малави, Марказий Африка Республикаси (МАР), Мадагаскар ҳамда Афғонистон кирмаган — ундан ташқари, бу аҳолининг жон бошига ЯИМи Қирғизистонга нисбатан оз деб ҳисобланган ўлкаларнинг тўлиқ рўйхати эмас.

Демак бундай вазиятда Қирғизистонни дунёнинг 10 қашшоқ давлатининг рўйхатига киргизиш — нотўғри.

Ҳалқаро валюта фондининг (ҲВФ) 193 давлат учун 2018 йилга нисбатан таҳминига кўра, Қирғизистон дунёдаги қашшоқ давлатларнинг ичидан Focus Economicsнинг инфографикасида кўрсатилгани каби 10-ўринда эмас, 31-ўринда туради.

Focus Economicsнинг рейтингида Марказий Осиёни бошқа давлатларининг вазияти ҳам ўхшаш  — аслида аҳолининг жон бошига тўғри келган ЯИМ бўйича позицияси жаҳон рейтингида яхшироқ бўлиши керак. Масалан, ТОжикистон ҲВФнинг рейтингида 20-ўринда, Ўзбекистон эса қашшоқ ўлкаларнинг ичида 33-ўринда туради.

ҲВФнинг маълумотига кўра, 10 қашшоқ ўлканинг рўйхати қуйидагича:

ҲВФнинг маълумотига кўра, Қирғизистон қашшоқ ўлкаларнинг ўнлигига КИРМАЙДИ.

Аҳоли жон бошига тўғри келган ЯИМнинг кўлами ҳозирги АҚШ доллари қийматида, 2018 йилга нисбатан таҳмин.

Контекст: Қирғизистон аслида 10 қашшоқ ўлканинг қаторига кирмагани, албатта, ўлка бой эканлигини англатмайди. Focus Economicsтин ЯИМ бўйича қийматларнинг ўзи ҲВФнинг таҳминларига ўхшаш. Масаланинг ўзаги  — дунёнинг бошқа ўлкаларининг ҳисобга олмаган рейтингини тузганида.

Муаллифлар: Савия Хасанова, Эльдияр Арыкбаев.