Бишкек шаҳар суди «Қозоғистоннинг демократик танлови» ҳаракати билан алоқадорликда гумонлананаётган қозоқ фаоли Мурат Тунгишбаевни қамоқда қолдиришга қарор қилди. Тунгишбаевнинг адвокати суд бундай қарорини Қирғизистоннинг Жиноят-жазо кодексида мавжуд бўлмаган модданинг асосида қабул қилди деб ҳисоблайди. Шу билан бирга фаолни Қозоғистонга экстрадиция қилишмоқда.
Нима бўлди?
Мурат Тунгишбаевни 10-майда Қирғизистон Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) ходимлари қўлга олган: улар Қозоғистоннинг Алмати судининг ёзма бўйруғи асосида унинг уйида тинтув ўтказиб, шунингдек Бишкекнинг Биринчи май район суди қозоқ фаолини қамоққа олишга қарор қилган.
Қозоғистонда Тунгишбаевнинг қочқин сиёсатчи ва муҳолифатчи Мухтар Аблязов билан алоқаси борлиги тўғрисида айтилмоқда. Қозоғистоннинг ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, Тунгишбаев Facebook ва Telegram орқали «Қозоғистоннинг Демократик танлови» учун «маълумот характеридаги хизматларни кўрсатган» — Қозоғитсонда экстремистик деб топилган ҳаракат— ва Аблязовнинг етакчилиги қошида харакат гуруҳларини уюштирган.
Қўлга олинган фаол экстрадияланиши мумкин — Тунгишбаевнинг адвокати Нурбек Токтакуновнинг айтишича, бу қарорни Қирғизистон бош прокуратураси қабул қилган.
Токтакунов «АКИпресс» нашрига берган интервьюсида прокуратуранинг қарорини «нотўғри» деб атаб, ундан ташқари, унинг ҳимояга олган одами Қирғизистон Жиноят-Жазо кодексида бўлмаган модданинг асосида қамоққа олинганини билдирди.
Бу қандай модда?
Токтакуновнинг айтишича, Бишкекнинг Биринчи май район суди Тунгишбаевни Қозоғистон Жиноят -Жазо кодексининг «Жиноий гуруҳнинг фаолиятини молиялаштириш, мулкларни бўлиштириш, молиялаш манбаларини ишлаб чиқиш» 266 моддасининг асосида қамоққа олишга қарор қилган.
«Иш таниқли қозоқ блогери Тунгишбаев гумонланаётган жиноят қирғиз қонунларида кўрсатилмаганлигидаб ўлмоқда. Аммо суд бу аргументни у айтилмагандек қилган каби айланиб ўтмоқда. Бу қирғиз ҳукумати йўқ ердан ўйлаб топилган айбловларга эргашмай ўз мустақиллигини кўрсатадиган вақт», — деб ёзган Токтакунов ўзининг фэйсбук саҳифасида.
Агарда Қирғизистон ҳукумати Тунгишбаевни Қозоғистонга ўтказиб берса, унда у бу модда бўйича мулки мусодара қилиниб, уч йилдан етти йилгача қамоққа кесилиши мумкин.
Токтакунов Тунгишбаевга олинган эҳтиёт чорасини Бишкек шаҳар судида биринчи инстанцияда шикоят қилишга ҳаракат қилган. Лекин у ерда унинг шикоятини рад қилиб, Биринчи май район судининг қарорини кучида қолдирган.
«Биз эҳтиёт чорасини Олий судда шикоят қиламиз.
Ундан ташқари, биз Мурат Тунгишбаевни экстрадиция қилиш ҳақида Бош прокуратуранинг қароридан ҳам шикоят қиламиз», — деб билдирган Токтакунов «24.kg» нашрига берган интервьюсида.
Адвокатнинг айтишича, қирғиз ҳукумати Тунгишбаевни экстрадициялаш орқали «Атамбаевнинг Назарбаевга қарши демаршининг натижасида тушиб қолган уятли ҳолатданчиқишни» истаяпти. У собиқ президент қўшни ўлканинг етакчилигини «миллий бойликларни ўғирлашда» айблаган Атамбаевнинг Қозоғистон ҳукумати билан бўлган келишмовчилигини айтмоқчи бўлган.
«[Назарбаевнинг] сиёсий рақиблари экстрадициялаш процедураси Қозоғистон Республикасининг ИИМнинг ҳам эмас, Алмати милициясининг буюртмаис бўйича қирғиз қонунларини бузиш орқали тўлиқ тарзда юрмоқда», — деб ёзади Токтакунов.
Мурат Тунгишбаев дегани ким?
Мурат Тунгишбаев — 2011-йили нефтчилар Жани-Озонда оммавий иш ташлашга чиқишганда норозилик акциясини ёритган қозоқ фаоли.
Қозоқ ҳукумати оммавий норозиликка чиқишни қаттиқ босиб, бу 16 кишининг ўлимига олиб келган ва унинг юзлаган иштирокчилари жароҳат олиб, ўнлаган нефтчилар тартибсизликлар уюштириш бўйича жазо муддатини олган.
Ҳозир адковат Токтакуновнинг айтишича, Тунгишбаев Бишкекнинг №1 тергов қамоғида сақланмоқда. Қозоқ фаоли 28-майда халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларидан ёрдам сўраб мурожаат қилган — у АҚШ ва Канада ҳукуматидан, ЕХҲТдан, Европарламентдан, БМТдан ва бошқа ташкилотлардан унинг Қозоғистонга экстрадицияланишини тўхтатишга ёрдам беришни илтимос қилган.
Тунгишбаев ўзининг очиқ хатида Қозоғистон ҳукумати уни блогерлик фаолияти туфайли, аниқроқ айтганда, ўз материалларида у инсон ҳуқуқларини бузулиши ҳақида , Қозоғистонда сўз эркинлиги бузилаётгани ҳақида ва сиёсий қувғунликлар ҳақида айтиб бергани туфайли тазъйиқ қилаётганини ёзган. Қозоқ фаоли у ўз ватанида қийноққа олиниши мумкинлигидан қўрқмоқда.