Беморларни муқобил йўл билан «даволаган» табиб Хашим Зайналиев Бишкекда фаолиятини давом эттирмоқда. Айни вақтда Қирғизистон милицияси у ўз фаолиятини тўхтатиб, Қирғизистондан кетганини айтмоқда. 2016 йилнинг кузида Зайналиев беморлардан бирининг кўкрагини норкозсиз кесишга уриниб, натижада бемор вафот этган. Ҳозир бу ҳақда нималар маълум?
Воқеанинг бунгача бўлган тарихи: 2017-йил ёзида табиб Хашим Зайналиев Бишкекда ўз клиникасини ёпган. Бу унинг жарроҳлик амалиёти столида кўкрак бези билан оғриган аёл халок бўлган кейин юз берган — табиб унинг кўкрагини наркозсиз кечишга харакат қилган. Ўшанда милиция Зайналиевга қарши «ноқонуний даволагани» учун жиноят ишини қўзғаган, лекин табиб жазога тортилмаган.
Ҳозир нима бўлмоқда?
Хашим Зайналиевдин фэйсбукдаги саҳифасида қирғизистонликлар табибдан турли касалликларини даволашни илтимос қилишгани бўйича постлар тез-тез пайдо бўлиб туради. Бундан ташқари, YouTube видеохостингида Зайналиев ўзи тузатган беморлар ҳақида айтиб берган видеолар эълон қилиниб туради.
Ўзини бемор деб таништирган «Клооп»нинг журналистини Зайналиев Бишкекнинг «Кок-Жар» ҳудудида қабул қилишини айтди. Қабул қилиш баҳоси ҳақидаги саволга у «Ўзингиз биласизда» деб жавоб берди.
Фэйсбукнинг фойдаланувчилари ҳам табиб касалларни айни шу районда «даволашни» давом эттираётганини ёзишмоқда.
Зайналиев ва унинг ёрдамчиси Бейшенбек Бекешов «Клооп»нинг мухбирига бу постлар бўйича изоҳ беришни исташмади. Шунингдек, улар табиб одамларни даволашда давом этяптими ёки йўқми, у бу фаолиятни Қирғизистонда олиб бораяптими ёки бошқа ердами деган саволларга ҳам жавоб беришгани йўқ.
«Мен сизларга ҳеч нарса айтиб бермайман, чунки сизлар (журналистлар) бари бир ҳақиқатни айтмайсизлар. Сизлар халқ душманисизлар, сизларга ҳеч нарса айтмайман», — деди Бекешов.
ССМ ва ИИМ нима демоқда?
ССМнинг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова «Клооп»га Зайналиевнинг тиббий фаолият олиб боришга лицензияси йўқлигини айтди.
«Унинг лицензияси йўқ. Лицензияни тиббий билими борларгина ололади, Зайналиевда эса тиббий билим йўқ. Соғлиқни сақлаш министрлиги унга лицензия бермаган, биз бу ҳақда икки йилдан бери айтиб келамиз. Биз уни ёпа олмадик», — деди Айгерчинова.
Бишкек ШИИБдан билдирилишича, охирги маълумотлар бўйича Зайналиев фаолиятини тўхтатиб, 2017 йили Бирлашган Араб Амирлигига кетган ҳамда балки ўша ерда даволашни давом этаётгандир.
Зайналиев нимаси билан машҳур?
Хашим Зайналиев — Бишкекда ҳусусий клиникасини ишлатиб келган табиб. У ерда Зайналиев ўз беморларини ноанъанавий усуллар билан «даволаб» келган. У гиёҳлардан фойдаланиб, онокологик касали бўлган аёлнинг қинига игна сайиб даволаган.
Зайналиев ҳақида 2016-йилнинг кузида айтиб чиқишган — табиб кўкрак бези билан касалланган беморнинг кўкрагини наркозсиз кесиб ташлашга харакат қилганидан сўнг бемор вафот этган.
Зайналиевнинг ўзи аёлнинг қариндошлари унинг кўкрагини кесиб олишни илтимос қилишганини, у бунга бир қанча вақтдан кейин рози бўлганини айтган. ИИМ «Ноқонуний даволаш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғаган, лекин вафот этган касалнинг яқинлари милицияга шикоят қилмагани учун иш тўхтатилган.
Соғлиқни сақлаш министрлиги милиция билан бирга табибнинг клиникасини ёпишга ҳаракат қилган, бироқ унинг қўл остида даволанаётган 16 кишининг барчаси миллий онкология марказига ўтишдан бош тортиб табибни ҳимоя қилишган.
Лекин 2017-йил ёзида у ўз клиникасини ёпишга мажбур бўлган, чунки бинони ижарага берган киши Зайналиев билан ижара шартномасини узайтиришдан воз кечган. Ўша вақтда Зайналиевнинг ёрдамчиси «Клооп»га табиб ўз фаолиятини Яқин Шарқда давом эттирмоқчи бўлганини билдирган.
Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева