Қандай қилиб Бакиевнинг шахсий ҳайвонот боғидан жониворларни сақлаб қолишди?

873
Салтанат Сеитова ва Бакиевнинг ноқонуний ҳайвонот боғидан айиқнинг боласи. Die Retter der Schneeleoparden фильмидан скриншот.

Собиқ президент Курманбек Бакиев 2010-йили Қирғизистондан қочиб кетгандан сўнг унинг Жалолободдаги қароргоҳида камёб учровчи жониворлар сақланган ҳайвонот боғи топилган. Якка қафаслардаги ҳайвонлар очга қолган. НАБУ жамоат фонди Қоракўл ҳайвонот боғининг ветеринари Салтанат Сеитовани у ерда очликдан ўлиб кетганидан қолган оқ илбирсларни, айиқларни, бўриларни ва паррандаларни сақлаб қолишга жўнатган.

Воқеа саккиз йил аввал бўлган. Унда хавфга қарамасдан Салтанат Сеитова қўлидаги кичкинагина болаласи билан Қирғизистоннинг жанубига бориб, контрабанда орқали Курманбек Бакиевнинг боғига олиб келинган жониворларни сақлаб қолган. Сеитованинг сўзларини Александра Титова ёзиб олган.

2010-йили президент Курманбек Бакиевнинг ҳукумати Бишкекнинг марказидаги апрель революциясидан сўнг қулаган. Ундаги тўқнашувда 80дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва яна мингдан ортиғи ярадор бўлган. Янги ҳукумат бу кунни «Апрель революцияси» деб атаган.

Бакиев юрти Жалолободдаги ўзининг резиденциясига қочган. Кейинроқ  у ёқдан Бакиев Қозоғистонга кетган шундан сўнг Беларусиядан сиёсий башпана олиб, бугунги кунгача ўша ерда яшаб келмоқда.

Май ойида Бакиевнинг уйини прокуратура ходимлари эгаллаб қолиб, улар қаровсиз қолган боғчадан кўплаган экзотик ҳайвонларни топган.

Қочоқ президентнинг қизил китобга кирган жониворлари

2010-йили май ойининг бошида ҳукумат алмашгандан сўнг Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги у вақтда Қоракўл ҳайвонот боғининг ҳомийси бўлган НАБУ жамоат ташкилотига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Давлат экологлари собиқ президентининг Жалолобод вилоятининг Тейит қишлоғидаги резиденциясида қизил китобга кирган жониворлар топилганини хабар қилган. Жониворлар очлик туфайли ориқлаб, ўлганидан қолганини экологлар уларни нима қилиш кераклигини сўраган.

«Тушунишимча, у ерга бир ой давомида ҳеч ким бормаган, чунки у ер тўлиқ босиб

Салтанат Сеитова

олинган — мен ким босиб олганини аниқ билмайман, аммо у ерга кира олишмаган. Шундан сўнг у ерга ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлар кириб, жониворларни, жумладан илбирсларни топган», — деди Каракол ҳайвонот боғининг директори Салтанат Сеитова.

Ўша вақтда қизил китобга кирган жониворларни сақлаш бўйича немисларнинг НАБУ ташкилоти ҳайвонот боғини қўллаб турган.

Унинг директори Торстен Хардер илбирсларнинг ўлиб кетишига йўл қўймасликка қарор қилиб, Бакиевнинг уйига Сеитовани жўнатган. Сеитова 10 йиллик тажрибаси ва жониворларга нисбатан муҳаббати сабаб Қоракўл ҳайвонот боғида ветеринар бўлиб ишлаган. «Мен хайрон бўлиб қолдим. У ерда жаниворлар кўп эканини айтишди. У ерда илбирс, айиқ, бўри ва бошқа қизил китобдаги жониворлар бўлган. Менинг қўлимда эса кичкинагина болаларим бор эди», — дейди Сеитова.

Унинг қизи уч ойлик, шунингдек ўғли эса ўн ёшда бўлган. Революциядан сўнг хавфли вазиятга қарамасдан, кузатувчиларсиз Сеитова Жалолобод вилоятига жўнаган. У қаровсиз қолган жониворларга нима бўлганини ўйлаб, фарзандлари билан бирга йўлга чиққан.

Салтанат Жалолободга борганида илк кўргани Бакиевнинг уйи бўлган, унда ортида нима борлигини кўриб бўлмайдиган каттагина дарвоза турган. У тўрт гектардан кам бўлмаган катта ер ҳудуди бўлган.

Ҳайвонларни, унинг ичида, Бакиевнинг ҳайвонот боғидаги жониворларнинг сақланиши ҳақида баёнот қилган немисларнинг Die Retter der Schneeleoparden фильмидан фрагмент.

Уйнинг олдидан ветеринарни прокуратуранинг ходимлари кутиб олган. Улар Сейитовани ичкарига олиб кирганда, у бассейнда сузаётган оққушларни ва жуда катта, кўзни оладиган шоҳона саройни ва орқа ҳовлидаги ҳаммом ёнида кичкина қафасларнинг ичидан жониворларни кўрган.

Жониворларни бўлса веьеринария билими бўлмаган шу қишлоқнинг турғуни қараб юрган— у оддий жониворларни боқиб, қафасларни тозалаб турган. У Салтанатга жониворлар бир ойдан ортиқ вақтдан бери оч ётганини айтиб берган. Тоютка пул юбориш тўхтатилиб қолганлигидан у жониворларга нима бўлса шуларни бера бошлаган. Аммо, бу уларга озлик қилган.

«Мен дарров жониворларни қарай бошладим. Бахтга қарши, мен келганда иккита илбирс ўлган экан — бу уларнинг урғочилари эди. Уларнинг ўлигини биз лабораторияга жўнатдик, мутахассислар очлик туфайли озиб кетганидан ташқари, уларнинг ўпкаси шамолллаганини билдирган», — деб қайғу билан хотирлади Салтанат.

Ёнида илбирсларнинг учинчи эркаги топилди. У ҳали ҳам тирик бўлган. Уни итни сақлаган каби икки-уч метрлик қафасда ушлаб туришган. Мушук сифат йирик йиртқичлар туркуми учун бу жуда ҳам тор ер бўлган.

«Унинг ҳам ўпкаси касалланган. Аммо бу совуқ туфайли деб ўйламанг — Жалолобод иссиқ жой. Бунинг сабаблари жуда кўп — масалан: нотўғри сақлаб боқиш. Балки ёмон боқилгандир. Биз уни бунгача нима билан боққанликларнини билмаймиз ҳам. Балким у кўп ҳаракатланмай яшагандир, балким илбирсларнинг барчаси эмланмагандир», — дейди Сеитова.

Илбирслардан ташқари қочоқ президентнинг уйида тахминан ярим йиллик айиқнинг иккита боласи, иккита тоғ қуши (эркаги мол доктори келгунича ўлиб қолган), бир неча бўрилар, оқ қушлар, суғур ва кўплаган йиртқич паррандалар топилган.

Ноқонуний ҳайвонот боғининг қаровчиси Салтанатга президент уйига бир неча марта силовсинларни олиб келинганини, лекин улар олиб келинган бошқа жониворлар каби ўлиб кетганини айтиб берган. Уларнинг сони қанча экани номаълум.

Салтанат Сеитова Бакиевнинг ҳайвонот боғидаги илбирсга сув бермоқда. Die Retter der Schneeleoparden фильмидан скриншот.

Жониворлар кўрикдан ўтгандан сўнг уларнинг кўпчилиги иложсизликдан тургани тушунарли бўлган. Шу сабабли НАБУ фонди уларни кўчиргунга қадар боқиб туришга пул ажратган.

«Менга Германиядан пул жўнатишган, биз тез [Атроф муҳитни ҳимоя қилиш агентлигининг] ходимлари билан бозорга бориб, ем олдик. Мен жониворларни ҳар бир турига емиш пулини ҳисоблаб, уларни кўчириш учун тайёрлангандан кейинги вақтгача пул қолдирдим. Шунингдек ўзим илбирсни олиб кетишга киришдим — уни тезкорлик билан менинг машинамга солиб олиб кетишди ва ўзим болаларимни олиб бошқа машина билан жўнадим», — деб айтиб берди Салтанат.

Тирик қолган илбирсда ўлиб кетган ҳайвонлардагидай иллат аниқланган, чунки Сеитова уни Қоракўлга олиб кетган. У ерда уни даволаган, аммо у тўққиз ойдан сўнг ўлиб қолган.

«Унинг ўпкаси вақи ўтиши билан ишламай қолган, лекин биз бор кучимизни сарфладик. Шунга кўра у бир ўпкаси билан кун кўриб яшаган, кейинроқ униси ҳам ишламай қолган. Ўлими олдидан у семириб, аввалгидай соғлом кўринган. Аммо...», — Салтанатнинг баённомаси узилиб, у деразага тикилиб, кўзини пастга қаратди.

Саккиз йил ўтса ҳам Сейитова бу йўқотишни эслаб, кўнгли чўкади.

«Жониворлар эмас, одамларни ҳам  сақлаб қола олмайсизлар»

Оқ илбирсни тезда олиб кетиб, қолган жониворларни бир ойдан сўнг олиб кетишга қарор қилишди, чунки кўчириш ва сақлаш учун қафаслар ясалишини кутиб туриш керак эди. Лекин уларнинг бунга вақтлари бўлмаган.

Бир неча ҳафтадан сўнг Сеитовага Жалолободдан қўнғироқ қилишган — Бакивнинг уйини ҳимоя қилганларнинг орасида  жанубда бугун – эрта тўпалон бошланиб кетиши мумкин деган гаплар тарқалиб кетган. «Агарда бу икки-уч куннинг ичида сизлар қолганларини олиб кетсангизлар, кейин бу ерден жониворлар тугул, одамларни ҳам топиб, сақлаб қола олмайсизлар», — деб айтган унга телефонда.

У қайта болаларини олиб Қоракўлдан Жалолободга жўнаган. Бу сафар у ёлғиз эмас эди, у билан бирга яна беш одам йўлга чиққан: ики ҳайдовчи, зоопаркнинг икки ходими ва жониворларни сақлаш ҳақида ҳужжатли фильм олган журналист.

Ўн соатдан сўнг қутқарув гуруҳига кирган компания Тейит қишлоғига етган ва Сеитованинг ҳамкасблари паррандалар билан бўриларни үкөктөргө отургуза бошлаган.

Айиқлар билан олишув оғир бўлди — улар одамлардан қўрқса, одамлар улардан қўрқишди, чунки айиқнинг болалари қафасларда жанжирлар билан боғлаб қўйилган. Үйлөрдү кайтарган эркакаларнинг орасида ҳеч кимиси уларга йўлашга ботитолмади. Кичкинагина ва нозик Салтанат айиқларни занжирлардан бўшатиб, уларни кўчириш учун яшиқларга еталаб боришга ўзи мажбур бўлган.

Ноқонуний ҳайвонот боғидан жониворларнинг чиқарилиши. Die Retter der Schneeleoparden фильмидан фрагмент.

Июнь тунида Сеитова ҳамкасблари билан жониворларнинг сўнгиларини юклаб, Иссиқкўлга қараб йўлга чиққан. Эрта билан йўлда кетаётиб у жанубда расмий маълумотлар бўйича 400дан ортиқ киши ҳалок бўлган этник келишмовчилик бошланганини эшитган.

«Йўл тинч бўлганлиги сабабли орамиздан ҳеч ким эрталаб Ўшда қирғин бошланиб кетади деб ўйламаган ҳам. У вақтда биз Иссиқкўлга етишга ҳам улгурмаганмиз. Албатта, шу телефон қўнғироғидан сўнг мен бир нарса бўлишини ўйлаганман, аммо шунчалик ваҳшийлик бўлиб кетишини кутмаганман », — деди у.

Зоопаркка кетаётган йўлда улар бир мартагина тўхташган— Бишкекдан Салтанат ота-онасиникига кичкинагина қизининг кийимларини алмаштриб олиш учун кирган. Жами бўлиб улар 20 соат йўл юрган. Шу вақт оралиғида у жониворлар учун хавотирланган, чунки ҳайвонлар кўп вақтгача яшиқ ичида йўл юриши осон эмасдида.

«Мен ҳозир таваккаллик жуда катта бўлганини тушиниб тураман. Аммо у вақтда менда қўрқиш хавфи йўқ  эди, мен фақатгина улгуришим керак бўлган», — дейди Сеитова.

Қутқарилган жониворларнинг Каракол зоопаркидаги ҳаёти. Die Retter der Schneeleoparden фильмидан фрагмент.

Жониворларга нима бўлди?

Паррандаларнинг барчаси Ананьево қишлоғидаги НАБУнинг жонлантириш марказига жўнатилди.

Бакиевнинг боғидан олиб келинган бошқа жониворларнинг кўпчилиги тезда зоопаркдан чиққан, у ерда улар қаригунича яшаган сўнгра уларнинг кўпи ўлиб қолган.

Салтанат қўрқмасдан ўз қўли билан бўшатган айиқнинг болалари Каракол зоопаркида икки йил яшаган. Шундан сўнг улар Алматининг зоопаркига жўнатилган, сабаби Кароколда олтита ўзининг айиқлари бўлган.

Алматидан 2015-йили Караколга Умка олиб келинган — бу Сеитова Бакиев резиденциясидан олиб кетган ўша айиқларнинг қизи эди.