Олий суд: Soundcloudни «Хизб ут-Тахрир»ни пропагандалагани учун тақиқлаган

758

Қирғизистоннинг Олий суди SoundCloud мусиқий сервиси экстремистик «Хизб ут-Тахрир-аль-Ислом» ташкилотининг тарғиботидан иборат материаллар туфайли тўсганини билдирди.

Олий суднинг матбуот хизмати билдиришича, SoundCloud Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг экспертизасидан сўнг тосмого олинган. Экспертларнинг корутундусунда ммусиқий сервис ва бир қатор сайтлар экстремистик идеологияни пропагандалаган материалларни камтыган деб айтилади.

«Мутахассиснинг хулосасидан ҳеч ким шикоят қилмаган, яроқсиз деб ҳам топилмаган, демак унда ҳуқуқий куч бор», — деб айтилади Олий суднинг маълумотида.

Бишкекнинг Октябрь район суди 2018-йилнинг 17-октябрида эксперт хулосаси асосида бир неча интернет-ресурсларни экстремистик деб топган. Уларнинг орасида SoundCloudдан ташқари, LiveLeak видеошэринг сервиси, multiki-pro-sobak.ru сайти (у экспертизанинг қарори бўйича, «Ислом Давлати»ни тарғиб қилувчи материалларни ўз ичига олади) ва бир неча бошқа сайтлар бор. Уларнинг кўпчилигида «Хизб ут-Тахрир» атамаси бўлган материаллар мавжуд.

Олий судда сайтларни тўсиш бўйича суд қароридан ҳеч ким шикоят қилмаганлигини таъкидлаб ўтди.

SoundCloud қирғизистонлик қўлланувчиларда 2018-йилнинг бошида очилмай қолган. Қирғиз интернет-провайдерларининг аксарият абоненттлари ҳозиргача сайтни очолмай келади, аммо айрим қўлланувчиларда ҳали ҳам унга кириш имконияти бор.

SoundCloud — аудио ёзувлар ва мусиқаларни жойлаштириш учун сервис. Аудиоларни тинглаш учун сайтдан бепул қўлланса бўлади, лекин меъёрдан ошган трекларни кўчиришга пул тўлаш талаб қилинади. Сайтдан янги чиқиб келаётган ижрочилардан бошлаб, масалан: Жастин Тимберлейк каби профессионал мусиқачиларнинг мусиқаларини топса бўлади.

Ундан ташқари SoundCloud сервисини подкастларни ёки аудиорепортажларни жойлаштириш учун қўлланишади. Сайтда «Азаттык» радиосининг, КТРКнинг янгиликларига ва маҳаллий ижрочиларнинг қирғизча мусиқалари бор.

«Хизб ут-Тахрир аль-Ислами» — “Ислом давлати”нинг ўрнатилиши учун чиқаётган халқаро исломий сиёий партия. Қирғизистонда у экстремистик ташкилот деб топилган, уни тақиқлаган. Бундан ташқари, унинг фаолиятига Россияда, Туркияда, Покистонда ва бошқа давлатларда ҳам тақиқланган. Ташкилот тақиқланган давлатларнинг ичида Марказий Осиё давлатлар ҳам бор.