Парламент иссиқлик марказидаги аварияни текшириб бўлди. Булар ҳақида ҳозирча нималар маълум?

777
Фото: Даниль Усманов для Kloop.kg

Парламентарийлар Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авария сабаблари ва уни янгилашга кетган 386 млн долларнинг унумли фойдаланиши бўйича ўз хулосаларини тайёрлашди. Депутатлар ўз баёнотини 10 майда парламентнинг йиғинида билдиришга ваъда қилишди. Депутатлар текшируви ҳақида нималар маълум эканини айтиб берамиз.

Нима бўлди?

Депутатлар Бишкекнинг  иссиқлик марказидаги авария сабабларини ва уни янгилашга олинган Хитой кредитидан унумли фойдаланилиши бўйича ўз хулосаларини билдиришга тайёр.

Бишкек ИЭМни янгилашга Қирғизистон 386 млн доллар сарфлаган — мазкур пулларни кредит сифатида Хитойнинг давлат «Эксимбанк»и ажратиб берган. Қирғизистон натижада кредит бўйича фоизлар ҳисоби билан 500 млн доллар қайтариб бериши керак.

Айни вақтда модернизация ишини Хитойнинг TBEA ширкати бажарган, у мустақил Хитойдан жиҳозларни сотиб олиб, лойиҳа учун  ҳамкор пудратчиларни ўзи танлаган.

Модернизация бўйича саволлар 2018 йилнинг январида Бишке ИЭМда юз берган авариядан кейин пайдо бўлган.  Авария сабабли бишкекликларнинг аксария қисми шаҳарда ҳаво даражаси кечаси Цельсий бўйича -25 градусдан пастлаб кетган вақтда деярлик беш кун давомида иссиқликсиз қолган.

Депутатлар нимани аниқлаб чиққан?

Депутатлар ўз текширувининг натижасини 10 майда парламентга ошкор қилишни ваъда қилишди. Комиссия аъзолари хулосанинг айрим деталларини турли нашрларга берган интервьюсида айтиб беришган.

Хулоса баёнотида кўрсатилган хизматлар ва харид қилинган жиҳозларнинг қимматлаштирилган нархи, ундан ташқари, модернизация бўйича битимга қўл қўйишда коррупция бўйича фактлар келтирилган.

Депутатлар комиссиясининг аъзоси Акилбек Жамангулов маблағларнинг сарфланиши бўйича ҳисоботлар қабул қилиш –ўтказиб бериш актларисиз қўл қўйилганини айтди.

Акилбек Жамангулов

«Харажатлар қонун бузарлик билан сарфлангани ва уларнинг сарфланиши бўйича ҳисоботлар актсиз қўл қйўилгани учун кўпалаган етакчилар жавобгарликка тортилишади […] Жиҳозларнинг, қурулиш материалларининг ҳамда хизмат кўрсатишларнинг нархи қиммат кўрсатилгани бўйича жуда кўп янги фактлар ошкор бўлмоқда», — деди у.

Жамангуловнинг айтишича ИЭМни янгилашда музлатгичларнинг баҳоси, масалан, 57 баробарга қимматлаштирилган.

«Бозорда минг доллардан қиммат бўлмаган музлатгичларнинг бир донаси 57 доллардан сотиб олинган ҳолатлар бор. Сизлар у шунча пул туришига ишонасизларми? Бу ерда баҳо 57 баробар оширилган! Бундан ташқари, арматура, метал буюмлари, йемент, бетон каби бошқа материалларнинг ҳам нархи қимматлаштирилган», — деди у.

 

Комиссия аъзолари хулосага ИЭМни янгилашга бевосита ва билвосита алоқадор шахсларнинг номлари киргизилган деб ишонтиришди.

Сайдулла Нышанов

Комиссия аъзоси Сайдулла Нишановнинг айтишича, ҳужжатга модернизацияга алоқадор барча шахсларнинг «қарор қабул қилганлардан бошлаб, ҳужжатни тайёрлаганларгача» исмлари киргизилган.

Хулосада экс-премьер-министр Жанторо Сатибалдиевнинг ва эски энергетика министри Осмонбек Артикбаевнинг ҳам исмлари бор экани маълум. Сатибалдиев Хитойнинг ТВЕА компанияси билан битимга қўл қўйилган вақтда ҳукуматни бошқарган.

Ҳужжатга собиқ иқтисод министри Темир Сариев ҳамда собиқ молия министри Ольга Лаврованинг исмлари ҳам қўшилган. Улар битимни тайёрлашдамазкур ведомстволарни бошқариб туришган.

Бундан ташқари, хулосага собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг ҳамда Рус-қирғиз тараққиёт фондининг экс-раҳбари Нурсулуу Ахметованинг ҳам исмлари кирган.

Улар президент  аппаратида бўлим бошчи бўлиб ишлаб, Бишкек ИЭМнинг муаммолари ҳамда уни модернизациялаш кераклиги бўйича таҳлил тайёрлашган. Шунингдек, хулосада ТВЕАнинг чақируви бўйича Хитойга бориб келишган депутатларнинг исмлари ҳам кирган.

320 долларлик омбирлар ва 1600 долларлик ўт ўчиргичлар

Нурлан Омуркул уулу

Модернизациянинг баҳоси қимматлатилгани тўғрисидаги масалани авария туфайли бўшатилган ИЭМнинг собиқ директору Нурлан Омуркул уулу ҳам кўтарган. Унинг айтишича, бундай янгилашнинг реал баҳоси натижада унга сафланган 386 млн доллар эмас, 250-260 млн долларни ташкил қилади.

У иссиқлик марказини янгилашда пуллар нималарга сарфлангани бўйича моддалар бўйича ёзилганҳужжатларни кўрсатган. Пулларнинг кўпи махсус ускуналарни олишга кетган, аммо савол туғдирган чиқимларнинг айрим моддалари бор.

Кўрсатилган ҳужжатларга кўра, маъмурий харажатларга 14,4 млн доллар сарфланган. Ҳужжатларда деталли тарзда бу пуллар аниқроқ нималарга сарфлангани ёзилмаган. Шунингдек, у ҳужжатда «консультантга кетган чиқим» деярли 6 млн долларни ташкил қилгани кўрсатилган.

Ижтимоий тармоқларда икки омбирнинг баҳоси 640 доллар бўлгани катта резонанс яратган. Лекин бу савол туғдирган ёлғиз (энг қиммат) харид эмас — ҳужжатларга кўра, 30 киллограм ўт ўчирувчи учун 1600 доллардан тўлаб берган, шунингдек ундайлардан олти дона сотиб олинган. Бундай ўт ўчиргичнинг бозор баҳоси тахминан 200 долларга баробар.

25 киллограм уч ўт ўчиргичнинг ҳар бири 1400 доллардан айланган — бу яна бозор баҳосига тўғри келмайди.

Айбек Калиев

«Электр станциялар» ишхонаси ҳужжатнинг аниқлигини рад ҳам этмаган, мақулламаган ҳам, аммо модернизация қийматини «ҳаққоний» деб атаган.

Миллий энергохолдинг раҳбарлигидан кетмай туриб Айбек Калиев харидлар рўхатига «омбирлар» деб лентали конвейер  учун махсус жиҳозларни аниқлаганини билдирган — бу 18 ҳар хил жиҳози бўлган чемодан ва узунлиги 20 метр толали резинасининг икки блоги бўлган.

Бироқ Омуркул уулу Миллий энергетика холдинг омбирларини қиммат баҳосини асослаб бериш учун оддийгина «ҳужжатларни ўзгартириб» қўйган деб тасдиқламоқда. Унинг айтишича, Калиев кўрсатиб берганжиҳозлари бор чемодан сотиб олиш рўйхатида кўрсатилиб, ҳар бири 105 доллар турган.

Амалдорларнинг қўлга олиниши

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) Бишкек ИЭМдаги авария ҳамда уни модернизация қилишдаги коррупция иши бўйича Миллий энергохолдинг ва «Электр станциялар» ишхонасининг топ-менежментидаги беш кишини қўлга олган.

Махсус хизматлар ҳозирча деталларни ошкор қилишмади, аммо жиноят иши жиноят ва жазо кодексининг «Масъулиятсизлик», «Ишониб топширилган мулкни ўзлаштириб олиш ёки сарфлаш», «Тижорий ташкилотда ваколатларини суистеъмол қилиш» ҳамда «Сохталаштириш ёки қалбаки ҳужжатлардан қўлланиш» бандлари бўйича олиб борилмоқда.

Миллий  энергохолдинг раҳбари Айбек Калиев қўлга олинганлар ичида сўнгиси бўлиб қолди. Премьер-министр уни бу хизматдан авария бўлгандан кейин икки ярим ой ўтгандан сўнг бўшатган.

Сапар Исаков премьер-министр бўлиб турган вақтда бир неча бор Калиевни бўшатмаётганининг сабаби қатори, биринчи навдатда унинг айбини даражасини баҳолаш керак деб билдирган. Бундан ташқари, у Калиевни  «пора олмаган ва коррупцияга аралашмаган» «ростгўй бола» деб атаган.

Исаков ҳукуматининг истеъфога кетказишгандан кейин МХДК унинг узини ҳам гувоҳ қатори терговга чақирган. Исаков тергов бўйича изоҳ бермаган, лекин «бари текширилиши керак. Жамоатчилик барча нарсанинг ҳақиқатини билиши керак » деб билдирган.

Собиқ премьер-министр Исаков МХДКдаги сўроқдан кейин

Исаков сўроққа қадар «Апрель» телеканалига берган интервьюсида ИЭМдаги авария бўйича «маънавий жавобгарлик» олишга тайёр эканини, лекин «ўзига собиқ премьерларнинг хатоси юкини ололмаслигини» билдирган. Исаковнинг айтишича, у ҳукуматни бошқар бошлаганда, иссиқлик мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари сўнгига чиққан эди.

Ҳукумат комиссияси авариянинг сабабини «жиҳозларнинг совуққа тайёр эмаслиги», «буғ қозонлар учун тузсизлаштирилмаган сувнинг етишмаслиги» ҳамда «ходимларнинг харакатлари» билан боғлаган.

Лекин амалдорлар, жумладан Сапар Исаков ҳам бир неча бор авария ИЭМнинг модернизацияланган бўлими билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.