Арманистон парламентининг депутатлари муҳолифат лидери Никол Пашияннинг номзодини премьер-министрлик хизматига қўллади. Пашинян Ереванда 13-апрелдан бошлаб ўтаётган ҳукуматга қарши оммавий норозилик акциясига раҳбарлик қилган.
Пашинянни премьер-министрлик хизматига номзоди учун 42 депутат қарши, 59 депутат рози деб овоз берди. Ҳукумат раҳбари бўлиш учун унга фақат 53 овоз керак бўлган.
Бунга қадар ҳукуматпараст бўлган парламентдаги Арманистон республика партиясининг лидери Ваграм Багдасарян у муҳолифат бўлиб қолишини билдирди.
«Биз ўзимизнинг сиёсий позициямиз ва хавфларни сақлаш билан бирга бу йўл билан кетяпмиз, биз муҳолиф бўлишга ҳам тайёрмиз. Аммо биз ўз ўлкамизнинг, ўз давлатимизнинг манфаатларига тўсиқ бўлмаймиз [...]. Бизга қадар бўлган муҳолифатчиларга қараганда биз позитив ўзгаришларни кўриб ва баҳолашга, шунингдек салбий кўринишларни танқид қилиб, диологга боришга тайёрмиз», — деб билдирди Багдасарян.
Парламентда овозларнинг кўпчилигига эга бўлган Арманистон республика партияси у бизни «ишонтира олмаган» деб билдириш билан 1-майда Пашияннинг премьер-министрлик хизматига номзодлигига қарши овоз берган.
Овоз бериш вақтида Пашинянни уч фракция қўллаган, жумладан Пашинян ўзи раҳбарлик қилган премьерликка унинг номзодини кўрсатган муҳолифат «Елк» фракцияси ҳам бор. Ереван марказий майдонида муҳолифатнинг минглаган тарафдорлари сайлов натижаларини кутиб турган.
Парламентдаги сайловдан сўнг Пашинян тезда Ереван марказий майдонидаги трафдорларига чиқиб, «кескин қаршилик билдиришга», аниқроқ айтганда, йўлларни, аэропортларни ва темир йўлларни тўсишга чақирган.
Норозилик акцияси вақтида Ереванда ҳаракат тўхтаб қолган. Норозиликка чиққанлар шаҳар кўчаларини, Ереван аэропортига борадиган йўлни, шаҳар метросини ва темир йўлларни тўсиб олган.
Эртасига Арманистон республика партияси муҳолифатнинг номзодини премьер-министрлик хизматига қўллашга рози бўлган. Унда фракция лидери Ваграм Багдасарян Арманистон республика партиясининг қўлловига эга бўлиш учун муҳолифатдан номзодни парламент депутатларининг учдан бири кўрсатиши кераклигинии билдирган.
Арманистондаги норозилик акцияси
Никол Пашинян ўлкада 13-апрелда бошланган бир неча минг норозилик акциясига раҳбарлик қилган. Муҳолифат аввал 10 йилга яқин Арманистон президенти бўлган Серж Саргсяннинг премьер-министрлик хизматига тайинланишига қарши чиққан.
Саргсян ўзининг иккинчи преизентлик муддатини тугатаётганда конституция ислоҳотини ўтказган, шу сабадан Арманистонда ҳукумат тизими ярим президентликдан парламентликка ўзгарган. Шундай қилиб, президентнинг кўпчилик ваколатлари партиядан ёки партияларнинг коалицияларидан кўрсатилиб, сайловда кўпчилик овоз олган премьер-министрнинг фойдасига ўтган.
Норозилик билдирувларига қарамасдан, парламент ҳукумат бошчиликка Серж Саргсянни сайлаган. Шу вақтда Никол Пашинян норозилик акцияси давом этишини билдириб, уларни «бахмал инқилоби» деб атаган.
Серж Саргсян норозилик билдирувларнинг фонида 23-апрелда истеъфога кетган. Шунга қарамасдан, муҳолифат аввалроқ Саргсянни премьерликка сайлаган парламентда қайта сайлов ўтишини талаб қилиб, норозилик акциясини давом эттирган.