Парламентдаги кўпчилик коалициянинг аксари. 95 депутат — бу кўпми?

704

Энди Жогорку Кенешдаги кўпчилик коалициясига 120 депутат ичидан 95 нафари киради, муҳолифатда эса фақатгина 25 депутат қолади. Бу нимага таъсир этиши мумкинлигини тушунтирамиз.

Депутатлар апрелнинг ўртасида Сапар Исаковнинг ҳукуматига ишончсизлик вотумини билдиргандан кейин парламентда ўзгаришлар бўлиб, кўпчилик коалиция «Республика — Ата-Журт» фракциясининг ҳисобидан кенгайтирилди.

Энди кўпчилик коалиция парламентда 95 ўринни эгаллаган тўрт фракциядан иборат: КСДП, «Кыргызстан», «Бир Бол» ҳамда «Республика — Ата-Журт». Жогорку Кенеш ўзи 120 депутатдан ташкил топган. Муҳолифатда эса бўлгани «Ата Мекен» (11 ўрин) ва «Онугуу — Прогресс» (10 ўрин) қолди.

Бундан ташқари, парламентда фракциялардан чиқарилган тўрт депутат бор. Улар кўпчилик коалициясига кирмайди.

Бунга қадар коалиция ўзига уч фракцияни бириктириб, 67 депутатдан ташкил топган.

КСДПдан депутат сифатида парламентга келган Жанар Акаев кўпчилик коалициясига ҳам бошқа бирор фракцияга ҳам кирмайди. Сурат: Парламентнинг матбуот хизмати

Парламент коалицияси нима учун керак?

У парламентда қонунларни муҳокама қилиш ва қабул олиш жараёни тезлашиши учун керак, чунки қонун лойиҳаларини мақуллаш учун овозларнинг кўпчилиги зарур — энг кам 61 овоз.

Ҳозир коалицияда 90 депутат бор. Бу нимаси билан хавфли?

Энди янги коалициянинг ваколатлари жуда кенгайди — бу дегани улар бир овоздан  конституция қонунларини қўшиб, барча қонун лойиҳаларини қабул қила олишини англатади. Коалицияга кирмаган депутатлар ва муҳолифат эса бунга таъсир кўрсата олишмайди.

Депутатлар овозларнинг кўпчилиги билан нималар қила олишади?

  • ҳукуматни қабул қилиш;
  • Президент сайлови ва референдум белгилаш, амалдаги конституцияга ўзгартиришларни киргизиш;
  • президент қаршилигига қарамай қонунларни қабул олиш;
  • кредит битимларини ратификациялаш ҳамда давлат чегараларини ўзгартириш бўйича қарорларни олиш;
  • президентга қарши айб қўйиб, сўнг уни хизматдан олиш. Улар президентни ва бош прокурорни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериши ҳам мумкин.
Жогорку Кенешнинг йиғини. Сурат: Парламентнинг матбуот хизмати

Агарда коалицияда 60-70 депутат бўлса, у ҳолда парламент муҳолифатини ўз ҳамкасблариинг аввалги фикрдан қайтишга кўндиришга имконияти бўлади ва шундагина парламентарийлар икки тарафлама мувозанатга эга қарорларни қабул олишлари мумкин.

Агарда коалицияда ҳозиргидек парламентарийлар кўп бўлганда эса, кўпчиликнинг қарорига таъсир кўрсата олувчи куч йўқ бўалди, аниқроқ айтганда, муҳолифатчи депутатларнинг овози ҳеч нарсани ҳал қилолмай қолади.

Коалиция яқиндагина кенгайди, депутатлар бирор нарсани ўзгартишга улгурдими?

Ҳа. Ўша куни парламент Сапар Исаковнинг ҳукуматига ишончсизлик вотумини билдиргандан сўнг президент унинг истеъфосига қўл қўйди, шунингдек кўпчилик коалицияси Мухаммедкалий Абилгазиевнинг номзодини премьер-министрлик хизматга маъқуллади. Шундан сўнг эртаси куниёқ депутатларнинг кўпчилиги ҳукуматнинг янги таркибини қўллаган.

Ўша вақтда премьер-министр бўлган Сапар Исаков 2018-йилнинг январида Жогорку Кенешда. Сурат: Парламентнинг матбуот хизмати

Конституция янги премьер-министрни танлашга ва ҳукуматнинг янги таркибини тузиш учун кўпчилик коалициясига 15 кун вақт беради. Парламент Аблгазиевгача ҳукумат бошчи Сапар Исаковни премьерлик хизматига 4 кун кўриб чиққан, шунингдек Сооронбай Жээнбековни 2 кун.

Бош прокурорни тайинлашда ҳам айнан шундай ҳолат бўлди. 24-апрелда президент Сооронбай Жээнбеков бу хизматга Откурбек Жамшитовни таклиф қилган. Шу куни унинг номзодини биринчи тармоқ комитети қўллаган, узоққа чўзилмаган муҳокамадан сўнг кўпчилик коалицияси ҳам қўллаган.

Эртаси куни иш юзасидан парламентнинг расмий йиғилиши ўтган ва Жамшитов бу хизматга тайинланган.

Унгача бош прокурор бўлган Индира Жолдубаевани парламент президент таклиф қилгандан сўнг олти кундан сўнг тайинлаган.


Жогорку Кенешнинг йиғилиши. Сурат: Парламентнинг матбуот хизмати

Аввал шундай коалиция бор эдими?

Йўқ, бу ўлканинг тарихидаги энг катта коалиция. Бироқ 2010-йилдаги революциядан сўнг ҳажми бўйича таққослаганда парламент коалиция бўлган.

2010-йили бўлган апрель инқилобидан сўнг ўтган конституция реформасидан сўнг парламентда ўринларнинг сони 120гача кўпайган.

2010-йили сайланган парламентнинг бешинчи чақириғида тўрт фракциядан куралган коалиция пайда бўлган, унда 92 депутат бор бўлган. У 2011-йили декабрда тузилган ва 8 ой умр кўрган.

Кўпчилик коалиция 2011-йилнинг декабрида премьер-министрлик хизматига Омурбек Бабановни (ўртада) сайлаган. Премьерлик хизматга уч киши номзод бўлган. Бабанов учун ўшанда 52 депутат овоз берган. Ўша вақтда коалицияда 92 депутат бор бўлган. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Бироқ ўша вақитда коалициянинг депутатлари қарорларни бир овоздан қўлламас эди. Масалан: у тузилгандан сўнг премьер-министрлик хизматига уч депутат номзод бўлган: Омурбек Бабанов, Нариман Тулеев ва Равшан Жээнбеков. Натижада Бабанов премьер бўлган ва у учун кўпчилик коалициясидан 52 депутатгина овоз берган.