Милиция ёнғин сабабли «Берекет» бозорининг директорини қўлга олди

578
Ўш бозорида ёнғин. Сурат: ФҲМнинг матбуот хизмати

Бишкек милицияси 13-апрелда чиққан ёнғин билан алоқадор иш бўйича «Берекет» бозорининг директори Рафкат Момункулов ва техник хавфсизлик бўйича мутаҳассис Рашит Сапаевни қўлга олди. Улар  Бишкек ШИИБнинг вақтинчалик сақлаш изоляторига киргизилди.

Бишкек ШИИБнинг маълумот хизматининг раҳбари Адил Оморов «Клооп»нинг мухбирига улар 24-апрель куни кечки вақт қўлга олинганини билдирди.

«Улар ёнғин чиққанидан сўнг «Техник хавфсизлик қоидаларини бузиш» моддаси бўйича қўзғалган жиноий иш доирасида қўлга олинди. Уларга айб қўйилди», — деди Оморов.

Бу «Берекет» бозоридаги ёнғин билан боғлиқ иш бўйича илк қўлга олиш. Ҳозир тергов амаллари юрмоқда.

«Берекет» бозорида 13-апрелда ёнғин чиққан ва тилсиз ёв икки мингдан ортиқ кв метрни эгаллаган. У айни вақтда Фавқулодда ҳолатлар министрлиги (ФҲМ) тилсиз ёвнинг илк келиб чиқиш сабабини атайлаб ёқиш деб атаган.

Бишкек бўйича ФҲМ бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Адилбек Чаргинов «Берекет бозори» биносининг марказий қисми тўлиқ ёнганини айтган