Оффшор ширкати «Кумтор»ни сотиб олишни таклиф қилди. «Центерра» буни «биржадаги спекуляция» деб атади. Нима бўлмоқда?

736
Кумтор конидаги қазиш ишлари

Британ Виргин Оролларининг Chaarat Gold Holdings компанияси «Кумтор» ишхонасини сотиб олишни таклиф қилди. Бироқ «Кумтор»нинг эгаси, Канаданинг Centerra Gold Inc компанияси таклифидан бош тортиб, уни «биржадаги спекуляция» деб атади. Шартнома тўғрисидаги хабарлар асносида Chaarat Gold Holdingsнинг акциялари 8,5% га қимматлаб кетган.

Нима бўлди?

Қирғиз ОАВлари 24-апрелда Chaarat Gold Holdings компанияси президент Сооронбай Жээнбеков ва Centerra компаниясига Кумтор конини сотиб олишни таклиф қилганини ёзиб чиққан.

Chaarat Gold Holdings — Қирғизистонда олтин ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, Британ Виргин Оролларида рўйхатга олинган компания. Сўнгги 15 йилда у ўзининг «Чаарат Заав» тармоқ ширкати орқали Жалолобод вилоятида Чаарат конини тайёрлаш устида ишлаган.

Кумтор — Қирғизистондаги энг йирик олтин кони. Ҳозир уни Қирғизистонда тузилган «Кумтор оперейтинг компани» ва «Кумтор голд компани» ишхоналари орқали Канаданинг Centerra Gold Inc компанияси ишлатади.

Қирғизистон давлат «Кыргызалтын» компанияси орқали Centerraнинг 26,6 фоизига эгалик қилади.

Centerra баёнотга қандай реакция қилди?

Centerra Chaarat Gold Holdings компаниясининг таклифини «бозордаги спекуляция» деб атади. Компаниянинг маълумотида у «Кумтор»ни сотиб олиш ҳақидаги таклифни 2018-йилнинг мартида Chaaratдан олгани айтилади.

«Centerra Chaaratнинг маслаҳатчиларига дархол компания шартномага қизиқмаслигини билдирган. Яқинда Қирғизистон ҳукумати билан учрашувларда ҳам юқори лавозимдаги амалдорлар Centerraга ҳукумат ҳам Chaarat таклиф қилган шартномага қизиқиш билдирмаганини тасдиқлашган», — деб айтилади маълумотда.

Шунингдек Chaarat Gold Holdings қандай реакция қилди?

ОАВлар Кумторни сотиб олиш таклифи тўғрисида маълумотни чиқаргандан сўнг шу куни 24-апрелда Chaarat Gold Holdingsнинг акциялари Лондон биржаларида 8,5%га қимматлаб кетган.

«Чаарат Заав» компаниясининг директорлар кенгашининг раис маслаҳатчиси Улукбек Турдубеков «Клооп»нинг мухбирига компания бозорда спекуляция «қилмаганини» айтди.

«Биз 24-апрелда ОАВларга маълумот чиқиб кетгандан сўнг акцияларни сотишни тўхтатдик», — деди у.

Chaarat Gold Holdings ўзининг сайтида хабар берганидай акцияларни сотиш 24-апрелда Лондон вақти бўйича эрталабки соат 9:27да тўхтатилган.

Турдубеков Centerraнинг улар Chaarat Gold Holdingsге мартда шартномадан бош тортганлиги ҳақидаги билдирувини «ҳақиқат эмас» деб атади. «Кечаги кунгача рад этиш хабари келмаган», — деб қўшимча қилди у.

Қирғизистон ҳукуматида нима дейишмоқда?

Ҳукуматнинг матбуот хизмати Chaaratнинг таклифи бўйича Centerraни Қирғизистон ҳукумати билан учрашуви ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган ҳам инкор ҳам қилмаган. Ҳукуматдан қўшимча қилинганидай, Қирғизистоннинг Кумтор бўйича манфаатини давлат «Кыргызалтын» компанияси ифода қилади.

«Кыргызалтын»нинг вакили ва Centerraнинг директорлар кенгашининг аъзоси Бектур Сагинов «Клооп»нинг журналистига Centerra ва ҳукуматнинг учрашувига қатнашмаганини айтди.

«"Кыргызалтын" бу тўғрисида [Chaaratтнинг таклифи] ОАВлардан эшитди. [...] Бу биз учун ҳам кутилмаган хабар бўлди», — деди у.

Chaarat Gold Holdings Кумтор билан нима қилишни кўзлаган?

Компания «Кумтор Голд Компанини» ўзининг шахсий маблағлари билан халқаро банклардан оладиган кредитнинг ҳисобидан сотиб олишни таклиф қилган.

Chaarat Gold Holdingsнинг режаси бўйича, «Кыргызалтын» қирғиз ҳукуматининг розилиги билан «Centerraдаги ўзига тегишли акцияларнинг кўп қисмини қайтадан компанияга ўтказиб бериши керак эди». Ундан сўнг бу акциялар бекор қилиниши керак бўлган.

«"Кыргызалтын" Centerraдан чиқиб, қўшимча бир оз акцияларни олиб қолади [...] Ҳукумат [«Кумтор голд компанини» сотиб олишга] маблағ ажратмайди, оддийгина Centerraдаги акцияларнинг ярмидан бош тортади», — деди Chaarat вакили Улукбек Турдубеков «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида.

Агарда битим Chaarat Gold Holdingsнинг шартлари билан амалга ошган бўлса, унда компания конни ишлатишни бошқарган бўлар эди, шунингдек «Кыргызалтын» Кумторни ишлатишдан тушган даромаднинг 50% олган бўлар эди.

«Chaarat Gold Holdings ва "Кыргызалтын" келажакда ўлкада кейинги 5-7 йилда тўлиқ қолувчи дивидендларни тенг ажратиш билан коннинг тенг шериги бўлиб қолади», — деб айтилади компаниянинг маълумотида.

Chaaratдан Кумторнинг табдиркорлигидан тушган маблағнинг барчаси «Қирғизистонда қолади» деб ваъда қилди. Бундан ташқари, компания Қирғизистон билан Centerraнинг аввалги шартномалар бўйича янги тузилган Табиатни ривожлантириш фондига ҳар йили тўланувчи 2,7 млн доллар маблағни ажратиб турмоқчи бўлган.

«Бу шартномага кўра Кумтор конининг назорати ва ундан даромад олиш бўйича тарихий жиҳатдан тузилган дисбаланс жойига келтирилиб, ўз навбатида бу ҳукумат даромадларининг улушини кўпайтириб, янги иш ўринларини тузишга туртки бўлади», — деб айтилган компаниянинг маълумотида.