Кўпчилик коалиция Откурбек Жамшитовни бош прокурорлик хизматига қўллади

647
Откурбек Жамшитов. Сурат: «Турмуш»

Президент Сооронбай Жээнбеков бош прокурорлик хизматига Откурбек Жамшитов номзодини таклиф қилди. Кўпчилик коалиция бу хизматга Жамшитовнинг номзодни қўллади, энди буни парламент ҳам қўллаши керак. Агарда парламент қўлласа, Жамшитов мазкур хизматга парламент истеъфога чиқарган Индира Жолдубаеванинг ўрнига келади.

Президентнинг парламентдаги вакили Курманбек Дийиканбаев 24-апрелда тармоқ комитетига бош прокурорлик хизматига номзод Откурбек Жамшитовни таништирди.

Комитетнинг аъзолари Жамшитовга «доимо қонун томонида» бўлишини истаб, ундан сўнг унинг номзодини бош прокурорлик хизматига маъқуллашди.

Шундан сўнг тўрт фракциядан тузилган кўпчилик коалицияси Жамшитовнинг номзодини бош прокурорлик хизматига кўриб чиқиш учун йиғилишди.

Депутатлар Жамшитовни коррупция билан самарали курашишга чақиришди.

«Бишкекнинг прокуратураси ва бош прокуратурада маош 30 минг сом эмас, гўё 30 миллиондек қимматбаҳо машиналар туради. Мана қаерда коррупция. Бу машиналар кунига 30 литр бензин ичади, бу ҳақиқат. Буни текшириш керак. Бизнинг фуқаролар барчасини кўрмоқда ҳам», — деб билдирди КСДПнинг депутати Дастан Бекешев.

«Бир Бол» фракциясидан Бакирдин Субанбеков «президент таклиф қилганлиги учун» коалиция бош прокурорлик хизматига номзодни қўллашини айтди.

Натижада 120 депутатнинг ичидан 93 халқ вакили кирган кўпчилик коалиция Жамшитовни бу хизматга бир овоздан қўллади. Энди бутун парламент унинг номзодини қўллаши керак.

Жамшитовгача Жээнбековнинг таклифи бўйича депутатлар истеъфога чиқарган Индира Жолдубаева бош прокурор бўлган. Президент Жолдубаеванинг хизматдан олинишини «коррупция билан курашишнинг самарасиз бўлаётгани» билан изоҳлаган.

Жолдубаева бош прокурорлик хизматига 2015-йили келган. Уни бу хизматга собиқ президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилган.

Атамбаевнинг президентлиги вақтида Бош прокуратура президентнинг рақибларига жиноий ишларни қўзғаган, мустақил ОАВлар билан судлашган.

Жамшитов ким?

Откурбек Жамшитов меҳнат фаолиятини 1997-йили Талас шаҳар прокуратурасида бошлаган, у ерда икки йил давомида прокурорнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Шундан сўнг Жамшитов 2008-йилгача Талас шаҳрининг ва Ўш вилоятининг прокуратура органларида терговчи бўлиб фаолият олиб борган.

2008-йили у Баткен вилоятининг Кадамжай район прокуратурасига прокурорнинг ўринбосарлигига тайинланган.

Кейинроқ 2011-йили Жамшитов Лайлак район прокурори бўлган, шунингдек тўрт йилдан сўнг уни Жалолобод вилоятининг прокурорлик хизматига тайинлашган. Бу хизматда у ҳозирги вақтгача ишлаб келмоқда.