Қозоғистон махсус хизматлари Алмати аэропортида қирғизистонликларни сўроқ қилмоқда. Нималар бўлмоқда?

635

Сўнги бир неча ойда Қирғизистоннинг фуқаролари Қозоғистон хавфсизлик хизматлари томонидан Алматининг аэропортида сўроқ қилинганидан шикоят қилмоқда. Қозоқ ведомстволари «шубҳали шахсларни қонун доирасида текшириш харакати» деб тушунтиришмоқда.

Алмати аэропортига учиб келиб қўнган Қирғизистоннинг фэйсбук фойдаланувчилари Қозоғистоннинг Миллий хавфсизлик комитетининг (МХК) ходимлари тарафидан бўлаётган текширувларнинг кучайтирилишидан шикоят қилишмоқда. Аэропортда қирғиз фуқароларини алоҳида хонага олиб бориб, саёҳатнинг мақсади, ишлаш ери ва хиўмати ҳақида сўраб, телефонларини текширишмоқда.

Қирғизистонлик иқтисодчи Кубат Рахимов қозоқ МХҚнинг ходимлари учиб келган одамларни 20-30 дақиқагача текширишаётганини ёзган.

Бишкекда яшовчи иқтисодчи Савия Хасанова айрим бир ҳолатларда қирғизистонликларнинг барини сабабини тушунтирмасданоқ сўроқ қилиш хонасига олиб кетишларини айтиб берди.

«Мендан ишлаган еримдан, хизматимдан, манзилимдан ҳамда телафоннинг imei кодидан ташқари, унинг рақамини олишди, бундан ташқари, қизиқиш билан айфонимнинг “оргинал”ми йўлигини аниқлашди», — деб ёзган у.

Унинг айтишича, қозоқ махсус хизмати 20 дақиқага яқин сўроқ қилишган ва ўша вақтда навбатда қирғизистонлик ва ўзбекистонлик тўрт киши турган.

«Клооп»нинг журналисти Нуржамал Жанибековани ҳам 2018-йили апрелда  Алматининг аэропортида сўроқ қилишган. Унинг айтишича, МХҚнинг ходимлари «қўпол шаклда» ундан ва бошқа йўловчилардан телефонларни талаб қилиб, сўроқ қилишган. Шунингдек, Жанибекова сўроқ 40 дақиқага яқин чўзилганини қўшимча қилди.

«Бундай нарсага биргина қирғизистонликлар эмас, бошқа Марказий Осиё ўлкаларнинг фуқаролари ҳам дуч келишмоқда, вақти вақти билан эса (айрим ҳолларда) Қозоғистоннинг ўз фуқаролари ҳам», — деб таъкидлаган Нуржамал Жанибекова.

Қозоғистоннинг давлат органлари текширувларни қандай изоҳламоқда?

Қозоғистоннинг чегара хизматидан «Клооп»нинг мухбирига «барчаси қонун доирасида» бўлаётганини тушунтиришди.

«Кучатилган чоралар — бу вазият талаби. Мен ҳозир сизнинг барча саволларингизга жавоб беролмайман, лекин биз қонун доирасида иш олиб боряпмиз. Биз ортиқча харакат, ортиқча текширув уюштирмадик, ҳаммаси қонун доирасида», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Қозоғистоннинг Ташқи ишлар министрлигидан «Eurasianet» нашрига билдирилишича, агарда йўловчи қандайдир бир шубҳа туғдирган бўлса, айрим йўловчиларни тўхтатиш — бу  «стандарт олдини олиш чоралари». Ведомствада нима учун биргина қирғизистонликлар билан Марказий Осиё ўлкаларининг фуқароларини сўроққа олинаётгани ҳақидаги саволга жавоб беришгани йўқ.

Телефонни кўрсатишдан ёки шахсий саволларга жавоб беришдан бош тортиш мумкинми?

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев «Клооп»га Қозоғистоннинг МХҚ ходимлари чет эллик фуқароларнинг ҳужжатларини «жиноятларнинг олдини олиш» учун текширашаётганини айтди.

Эралиев МХҚнинг ходимлари билан бирга сўроқ хонасига боришдан бош тортиш мумкинмаслигини, лекин унинг ҳужжатларини талаб қилиш кераклигини тушунтирди. Агарда у ҳужжатларини кўрсатишдан бош тортса, судга мурожаат қилиши мумкин. МХҚнинг «ўринсиз ва шахсий турдаги» саволларига жавоб беришга ҳеч ким мажбур эмас.

Унинг айтишича, махсус хизматларнинг ходимлари жиноят қилингани бўйича асоссиз шубҳалар билан телефон кодини талаб қилиша олмайди, чунки «телефон — бу шахсий мулк» бўлиб ҳисобланади.

«Улар телефоннинг кодини талаб қила олишмайди, бу шахсий мулк, улар қўзғалган жиноят иши ёки сакнция бўлсагина бундай текширувларни ўтказа олишади. Улар жисмоний текширувларга қарашли барча харакатларни тегишли протоколлар билан тасдиқлаши керак», — деди Эралиев.

Нима учун қирғизистонликлар Алмати аэропорти орқали учишади?

Қирғизистонликларнинг кўпчилиги чет ўлкаларга Алматининг аэропорти орқали учиб, қайта айни аэропорт орқали қайтиб келишади. Бу Алматининг аэропорти Бишкекнинг «Манас» аэропортига қараганда кўпроқ рейслари бўлгани учун бўлмоқда. Кўп ҳолларда Бишкекдан учса бўлади, лекин чипта нархи қимматроқ бўлиши мумкин.