Прокурор машинасини портлатиш: Айбланувчи суиқасдга уриниш учун 21 йилга ҳукм қилинди  

586
Прокурорнинг портлатилган машинаси. Сурат: ИИМнинг матбуот хизмати

Бишкекнинг Октябрь район суди прокурор Эркин Курманалиевнинг ҳаётига суиқасд қилиш айби билан Тологон Айтмирзаевни 21 йилга ҳукм қилди. Тергов фарази бўйича, 2016-йили Айтмирзаев прокурорнинг машинасини портлатган. Натижада прокурор қўл панжаларидан ажраб, кўзи зиён кўрган.

Судья Авчи Алиев Тологон Айтмирзаевни прокурорга суиқасд  қилишда айбдор деб топган, уни 21 йилга озодликдан ажратиш ҳукмини чиқарган.

Шунингдек Айтмирзаев ўз айбини тан олмаган, шу сабабли судланувчининг адвокати Бактибек Жумашев ҳукмдан шикоят қилишини билдирди.

Айбланувчи суд мажлисларидан бирида ишни текширган терговчи унга айбни тан олиш эвазига «Суиқасд қилиш» моддасини «Асабийлашган ҳолда ўлдиришга харакат қилиш» моддасига ўзгартириб беришни ваъда қилганини билдирган.

Аммо терговчи Тологон Айтмирзаев жиноятни дарҳол бўйнига олган ва судда кўрсатмасини ўзгартирди деб хабар қилган.

Прокурор машинасини портлатиш

Прокурорга суиқасд 29-июлда Орто-Сай қишлоғида бўлган. Уни машинасининг томида қўлбола портловчи тизим ёрилиб кетган. Курманалиев хизмат текшируви бўлимининг катта прокурори бўлиб ишлаган. У прокуратура органларидаги хизмат тартибининг бузулишини, коррупцияни ва бошқа қонунга қарши фактларни очиб келган.

Тологон Айтмирзаев 2016-йили октябрда қўлга олинган. Қўлга олинган шахснинг уйидаги тинтув вақтида милиция ходимлари «суиқасдда фойдаланилган портловчига ўхшаш буюм» топган.

Кейинроқ бош прокуратура Айтмирзаев прокурорнинг оиласига 60 минг доллар қарз бўлгани ва бу суиқасдга сабаб бўлганини билдирган.

Айтмирзаев ўз кўрсатмаларида Курманалиев уни прокуратурага чақириб, қарзини тўлашини талаб қилиб, товламачилик учун жавобгарликка тортишини айтиб қўрқитганини айтган. Унинг айтишича, Курманалиевнинг ота-онаси туфайли қўйилган талабларнинг оқибатида у ўз уйини уларга хатлаб берган.

Маҳкама прокурорга суиқасд унинг хизмат фаолияти билан боғлиқ эмаслигини қўшимча қилган.