Арманистонда норозилик намойиши вақтида муҳолифат лидери Никола Пашинян қўлга олинди. Нималар маълум?

743
Муҳолифатнинг лидери Никол Пашинян Еревандаги митинг вақтида. Сурат: Amos Chapple/ RFE/RL

Арманистоннинг полицияси парламентнинг депутати ва норозилик намойиши ҳаракатининг лидери Никола Пашинянни қўлга олди ва Ереваннинг кўчаларига 10 кундан бери чиқаётган митинг иштирокчиларини куч билан тарқатишга ҳаракат қилди. Полицияга 250дан ортиқ одам мажбурлаб олиб келинган, бироқ Ереванда норозилик тадбири давом этмоқда.

Арманистон ҳукумати 22-апрелда муҳолифат билан сўзлашув юритишга ҳаракат қилган. Премьер-министр Серж Саргсян норозилик намойиши ҳаракатининг лидери Никола Пашинян билан «Марриотт Армения» меҳмонхонасида учрашув ўтказган. Аммо учрашув бир неча дақиқагагина чўзилган.

Саргсян ва Пашиняннинг учрашуви

Пашинян учрашув вақтида «гап диалог тўғрисида эмас, гап биргина сизнинг [Саргсяннинг] истеъфойингиз  ҳақида бўлмоқда» деб билдирган. Премьер-министр Пашиняннинг талаблари «давлатни шантаж қилиш» деб айтган.

«Бу суҳбат эмас, бу диалог ҳам эмас, бу қонуний ҳукуматга ва давлатга нисбатан оддийгина шантаж ҳамда кескин талаб қўйиш», — деб билдирди Саргсян.

Шундан сўнг, Никола Пашинян шаҳар бўйича норозиликка чиққанларнинг юришини бошқарган, лекин полиция норозиликка чиққанларнинг йўлини тўсиб, муҳолифатчи депутатни икки ҳамкасби Арарат Мирзояном ва Сасуном Макаэлянни қўлга олган.

Полиция Никола Пашинянни қўлга олмоқда. Сурат: Photolur

Арманистоннинг бош прокуратураси билдиришича, муҳолифатчи депутатлар ноқонуний учрашувларни ўтказиш ва уюштиргани учун қўлга олинган. Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, депутатлар жиддий тартиб бузарлик учун «жиноят жойида қўлга олинган».

Пашиняннинг адвокати Рустам Бадасян билдиришича, муҳолиф сиёсатчи қаерда эканини аниқ билмайди. Бадасян бу вазиятда Пашияннинг ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқи бузилмоқда деб ҳисоблайди.

Шунингдек, полиция митингчиларни қувиб тарқатиш учун овоз чиқарувчи гранаталардан фойдаланиб, ўз қисмларига мажбурлаб 277 митингчини олиб келган ва 15 одам касалхонага етказилган. Аммо Ереванда норозилик акцияси ҳали ҳам давом этмоқда.

Полициянинг маълумоти бўйича, норозилик акциясига 22-апрель куни кечки вақт 35 минг киши иштирок этган, шунингдек муҳолифат митингга 160 минг одам чиққан деб билдирмоқда.

Сурат: Amos Chapple/ RFE/RL

Арманистоннинг президенти Армен Саркисян фуқароларни «вазиятни издан чиқариш ҳаракатларидан узоқ бўлиб, сабрли  бўлишга» чақирди.

Европа иттифоқи ва АҚШ  ҳам давлат ҳукуматини ва муҳолифатни сабрли бўлишга чақирди.

Норозиликнинг сабаби

Ереванда норозилик намойиши акцияси 13-апрелда бошланган. Муҳолифат премьер-министрлик хизматига бунга қадар икки муддат президент бўлган Серж Саргсянни тайинланганидан норози бўлмоқда.

Сурат: Amos Chapple/ RFE/RL

Саргсян конституция ислоҳоти ўтказган, шу сабабли Арменияда ҳукумат тизими ярим президентликдан парламентликка ўзгарган. Президентнинг ваколатлари  партиядан ёки партияларнинг коалицияларидан отланган, сайловда кўпчилик овоз олган премьер-министрнинг фойдасига чекланган.  Халқаро миқёсда ҳам давлатни премьер-министр тамсил этади, шунингдек президентни энди парламент сайлайди.

Саргсяннинг Республика партияси сайловида овозларнинг кўп қисмини олган, «Дашнакцутюн» миллий партияси билан коалиция тузган. Натижада кўпчилик коалицияси премьер-министрлик хизматига Саргясинни таклиф қилиб, парламент унинг номзодини қўллаган.