КСДП фракцияси Абилгазиевнинг номзодини премьер-министрлик хизматига мақуллади

670
КСДП фракциясы Абылгазиевдин талапкерлигин премьер-министрлик кызматка жактырды

КСДП парламент фракцияси Мухамметкалий Абилгазиевнинг ҳукумат раҳбарлигига тайинланишини мақуллади. Парламент 19 апрелда Сапар Исаков бош бўлган министрлар кабинетига ишончсизлик вотумини билдириб, айни ўша куни президент ҳукуматни истеъфога чиқарди.

КСДП фракциясининг лидери Иса Омуркулов билдирганидек, социал-демократлар Абилгазиевнинг номзодини премьер-министрлик вазифасига мақул кўришган.

«Биз [20-апрелда] парламентнинг навбатдан ташқари йиғинини чақириб, унинг номзодлигини қабул қилиш учун спикерга хат жўнатганмиз», — деди у.

Бир неча Қирғизистон ОАВлари ўз манбаларига таяниб билдиришганидек, парламент кўпчилик коалицияси Абилгазиевнинг номзодини қўллаган. Лекин КСДПнинг депутати Дастан Бекешевнинг билдиришича, ҳозир «ҳуқуқий жиҳатдан» бундай қарор йўқ.

«Бугун кўпчилик коалициясининг йиғини бўлди, лекин у ерда фақатгина "Республика — Ата Журт" фракциясини [коалицияга] қабул қилишди ва [Абилгазиевнинг] номзодини кўрсатиш бўйича қарор бўлгани йўқ. Буни ҳуқуқий томондан расмийлаштириш керак, ҳеч бўлмаганда расмий бир йиғин бўлиши керак», — деди Бекешев «Клооп» берган интервьюсида.

Парламентнинг кўпчилик коалициясига кирган «Бир Бол» фракциясининг депутати Акилбек Жапаров Абилгазиевнинг премьер-министрлик хизматига номзодлигига қарши эмаслигини айтди.

«Мен Мухаммедкалий Абилгазиевнинг келиши билан президентнинг, парламентнинг ҳамда ҳукуматнинг ҳамкорликда иш олиб боришига умид қиламан. Ўз навбатида бу ҳукуматни ўзининг барқарорлиги ва иқтисодий ислоҳотлари учун ҳам керак», — деди Жапаров.

Ҳозирда Абилгазиев президент Сооронбай Жээнбековнинг маъмуриятини бошқаради.

Парламентарийлер 19-апрель куни эрталаб Исаков бошчилик қилган министрлар кабинетига ишончсизлик вотумини билдиришиди: «қарши» — 5, «мақул» деб 101 депутат овоз берди. Бир неча соат ўтгандан кейин Жээнбеков ҳукуматнинг истеъфога кетиши ҳақидаги фармонга қўл қўйди.

Сапар Исаков  собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ишончли кишиси эди ва унинг истеъфоси Жээнбеков ва Атамбаев муносабатларининг совуганини англатиши мумкин. Бундан ташқари, Исаковнинг истеъфоси учун Атамбаев ўзи бошқарган КСДП партиясининг ҳам депутатлари «мақул» деб овоз беришди.

Жээнбеков 2018-йили март ойида Абилгазиевни Фарид Ниязовнинг ўрнига ўз аппаратининг раҳбарлигига тайинлаган. Жээнбеков премьер-министр бўлиб турган вақтда Абилгазиев бир йил вице-премьерлик вазифасини бажарган. Бунга қадар у 13 йил давомида Ижтимоий фондда турли лавозимларни эгаллаган.