«Парламент сиёсий мурдага айланмоқда». Исаковнинг ўз ҳукуматининг истеъфога кетиши ҳақида асосий баёнотлари

657
Премьер-министрлик хизматидан истеъфога чиқарилган Сапар Исаков. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Премьер-министрнинг вазифаларини бажарувчи Сапар Исаков парламент уни истеъфога чиқаргандан сўнг «Апрель» телеканалига интервью берди. Исаков истеъфо бўйича қарорга ва фаолиятининг танқид қилинишга қандай реакция қилганини айтиб берамиз.

Исаковнинг ҳукумати 19-апрелда истеъфога чиқарилган — аввалига парламент ишончсизлик вотумини билдирган, ундан сўнг президент Сооронбай Жээнбеков министрлар кабинетининг истеъфога чиқариш ҳақидаги фармонга қўл қўйган.

Шунингдек Исаков ўзи спикерга илтимоснома йўллаганига қарамай парламентга мурожаат билан чиқа олмаган. Унга 101 депутат қарши овоз берган, қарши овоз берганларнинг сафида унинг КСДПдаги партиядошалри ҳам бор.

Исаков 19-апрель куни кечки вақт «Апрель» телеканалига интервью берган, парламентнинг ўз ҳукуматини истеъфога чиқариш бўйича қарорини танқид қилди. Премьер-министрнинг вазифаларини бажарувчи Сапар Исаковнинг телеканалга айтган асосий билдирувларини келтирамиз.

Депутатлар ҳақида: «Парламент сиёсий мурдага айланмоқда»

Исаков парламентни унинг ҳукуматини истеъфога чиқариш бўйича қароридан норози бўлган, чунки бунга қадар бир неча комитет ва фракциялар ҳукуматнинг 2017-йилдаги ҳисоботини ёқтирган. У бу ҳаракатларни «депутатларнинг принципсизлиги» деб атади.

«Мен ҳар одамни ва сиёсатчининг принципи бўлиши керак деб ҳисоблайман. Агарда у ўз позициясини билдириб, унинг ортида турса, келажаги бор сиёсатчи ёки партия бу позицияни охиригача ушлаши керак [...] Бизнинг парламент сиёсий ўликка айланиб бораётгандай. Парламент ўзининг қудратсизлигини кўрсатаётгандай», — деди Исаков.

Премьернинг вазифаларини бажарувчининг айтишича, депутатлар уни ишга танишларини ўрнатишни илтимос қилганлар. «Мен кўпалаган илтимосларни рад қилганим сабабли ёқмай қолган бўлсам керак. Агарда одам бу позицияга тўғри келмаса, у қандай қилиб ишлаб, ўлкага қандай фойда олиб келиши мумкин?», — деди у.

Бишкек ИЭМидаги авария ҳақида

Исаков Бишкек ИЭМдаги модернизациялаш ва авариянинг оқибатида ундан қўрқадиган ҳеч нарса йўқлигини айтди. У «маънавий жавобгарлик»ка тайёр эканини, аммо «ўзига собиқ премьерларнинг хатоларининг юкини олишга» тайёрмаслигини билдирди. Исаковнинг айтишича, у ҳукуматни етаклай бошлаганда, иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари тамомланган бўлган.

«Мен бутунлай хотиржамман. Мени ота-онам шундай тарбиялашган. Мен бу ҳаётда тўғри юраман. Отам айтган эди "болам ҳеч қачон одамга ёмонлик қилма ва бошқа чўнтакка қўл солма" деб. [...] Қирғизларда "тоза одамга кир юқмайди" деб айтилади, шу сабабли менга кир юқмайди, чунки мен ҳеч қандай ёмонлик қилмаганман», — деди у.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда содир бўлган, унинг оқибатида бишкекликларнинг кўпчилик қисми, шаҳарда ҳавонинг ҳарорати Цельсий бўйича  -25 даража бўлган вақтда, иссиқликсиз қолган. 30-январда шаҳарликларнинг батареяларида сувнинг ҳарорати кўтарила бошлагани билан мутахассислар ИЭМнинг фаолиятини 2-февралдагина қайта тиклашга эриша олганлар.

«Барчаси тенг эски ва янги ИЭМни алмаштиришмоқда. [...] Авария профилактика ишлари ўтказилмаган эскисида юз берган. Лекин янги ИЭМда, дорихонадаги каби, барчаси ишлайди. Агарда янги ИЭМда янги буғ қозонлари бўлмаганда, унда шаҳарда коллапс бўларди. Бишкекда барча иссиқлик магистралларини қазиб, йўлларни ва асфальтни бузишга тўғри келар эди. Янги буғ қозонлари бу  вазиятни тўғрилаб кетишга ёрдам берди», — деди у.

Калиевнинг бўшатилиши ҳақида: «У қўлини туширди»

Исаков билдиришича, Миллий энергохолдингнинг бошчиси Айбек Калиевни у «қўлини ташлаб» қўйгани учун бўшатган. «Мен уни [хизматдан] бўшатиб қўйдим, чунки у бепарво бўлиб қолди. [...] Мен уни аризасини кўтариб келгандаёқ бўшатиб қўйсам бўлар экан», —  деди у. Ҳозир Айбек Калиев МХДКнинг тергов изоляторига киргизилган. Уни 18-апрелда ИЭМни модернизациялаш вақтида коорупция ҳақида иши бўйича қўлга олишган. Станциянинг ярми Хитойдан олинган 386 млн доллар кредит маблағига янгиланган.

«Айбек Калиев, шахсий фикрим бўйича, коррупция билан шуғулланмаган, барча куч-ҳаракатларини ишга бағишлаган халол одам. Масалан: Токтогул ГЭСига Жаҳон банкининг етакчилиги билан катта тендер ўтказганмиз ва тендер ўтказиш вақтида Калиев ўз командаси билан 100 млн доллардан ортиқ маблағ тежаб қолган. Мен шунда уни ҳурмат қилганман, демак, у — порахўр эмас, халол одам», — деди Исаков.

«Райим-миллион»ни бўшатиш ҳақида

Исаков бюджетда Божхона хизматидаги бўшатишларга яраша профицит кузатилганини айтди. У ёқдан деярли 200 одам бўшатилган, уларнинг ичида раис ўринбосари Райимбек Матраимов ҳам бўлган деди у.

Божхона хизматининг раис ўринбосарлигидан бўшатилган Райимбек Матраимов. Коллаж: Азаттык

«Биз Райим миллион каби одамларни кеткиза бошладик. Балким, Райим миллион, кечира олмаса керакда мени. Барча ёмонликлар ўша ёқдан бўлса керак деб ўйлайман. Биз жуда кўп пул топиш имкони бўлган ерни босиб олдик-да. Масалан: божхона хизматига режадан ортиқ уч ойда 2 млрд сомга яқин пул тушади», — деб билдирди Исаков.

 Суйумбаевни молия полициясига тайинланиши ҳақида

Исаков Болот Суйумбаевни молия полияциясининг раҳбарлигига «унда тажриба борлиги учун ва тергов органларида ишлагани» учун тайинланганини айтди. Суйумбаев — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси.

«Мен нимага Болот Тураровичдан ишлаб беришга илтимос қилдим? Бу одамдан ҳеч бир ёмонликни кўрган эмасман. Унинг тажрибаси бор, у тергов органлари билан ишлаган. Мен одамни иш билан текшириш керак деб ўйлайман. Агарда уни олиб кета олса, унда яхши, агарда олиб кета олмаса — унда хизматдан олиш керак. Аммо мен биламан, Болот Турарович олиб кета олади ишни», — деди Исаков.

Депутатларнинг айтишича, Суйумбаевни бу хизматга тайинлаш Исаков ҳукуматининг истеъфога кетиши үчүн сабаблардан бири бўлган. Аввалроқ президент Сооронбай Жээнбеков Суйумбаевни МХДКнинг раис ўринбосарлик хизматидан истеъфога чиқарган.

«Биринчидан, Сооронбай Шарипович Болот Тураровични олган эмас. У ўзи ариза ёзиб, кетиб қолган. Менга маълум бўлишича, Сооронбай Шарипович билан Болот Тураровичнинг муносабати яхши, улар кўп йилдан бери партиядош бўлишган. Сооронбай Шарипович томонидан Болот Тураровичга ҳеч қандай агрессия йўқ, уларнинг ўзаро алоқалари яхши», — деди у.

40 қадам ҳамда «Таза Коом» лойиҳаси ҳақида

Исаковни интервьюсининг ярим вақти ҳукуматнинг «Таза Коом» дастурини ишга ошириш бўйича эришилган ютуқларга бағишланган. Унинг билдиришича, ҳукумат давлат органларида порахўрликка тўсиқ қўйишга ёрдам берувчи «Тундук» порталини ишга киргизган.

Исақовнинг айтишича, ҳукумат шунингдек электрон жиноятларни рўйхатга олиш китобини (РОК) киргизишни режалаштирмоқда.