МХДК ИЭМни модернизациялашдаги «коррупция» учун Миллий энерго холдингнинг собиқ раҳбарини қўлга олди

600
Айбек Калиев. Сурат: Табилди Кадирбеков/«Спутник»

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) ходимлари Бишкек Иссиқлик электр марказини (ИЭМ) модернизациялашдаги коррупция иши бўйича Миллий энерго холдингнинг собиқ раиси Айбек Калиевни қўлга олди. Иссиқлик марказини янгилашга Қирғизистон 386 млн доллар сарфлаган.

МХДКнинг матбуот хизмати маълум қилишича, Калиев 18-апрелда Бишкек ИЭМни янгилашдаги коррупция бўйича жиноий ишига алоқадор гумондор сифатида қўлга олинган. Калиев МХДКнинг тергов изоляторига киргизилди.

Апрелнинг бошида Калиев Бишкек ИЭМдгаи аварияга боғлиқ иш бўйича икки бора МХДКга сўроққа чақирилган. У ҳозирда МХДК Калиев ким сифатида чақирилганини очиқламади.

Премьер-министр Сапар Исаков Калиевни Миллий энергетика холдингнинг раҳбарлик хизматидан 10-апрелда бўшатган. Исаков Калиев кузги ва қишки иситиш фаслига етарлича тайёргарлик кўрмагани учун жавобгарликка тортилиши керак деб билдирган.

«Қишда бутун шаҳар иссиқликсиз қолди, албатта, бундай нарса кечирилмайди», — деган Исаков.

Бишкек ИЭмдаги авария 26-январда бўлган, у шаҳарликлар хонадонларида ҳароратнинг пасайишига олиб келган. Авариядан сўнг иссиқ сув бериш тўхтаган. Ҳукумат авариянинг келиб чиқиш сабабларини ва станцияни янгилашга кетган 386 млн доллар харажатни текшира бошлаган.

Миллий энерго холдинг барча давлат «Электр станциялар», «Бишкек иссиқлик тармоғи», «Шимолий электр» ва бошқа энергетика компанияларини бошқаради. Шунингдек «Электр станциялар» ишхонаси Бишкек ИЭМни бошқаради.