МХДК ИЭМдаги авария сабабли «Электр станциялар»нинг собиқ бош директори ва унинг ўринбосарини қўлга олди

597
Салайдин Авазов. Сурат: 24.kg

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) ходимлари Бишкек Иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) авария иши бўйича «Электр станциялар» ишхонасининг собиқ бош директори Салайдин Авазов ва унинг собиқ ўринбосари Жолдошбек Назаровни ИЭМдаги носозлик иши бўйича қўлга олди. Улар марказни Хитойнинг ТВЕА компанияси билан модернизациялаш битимига қўл қўйилган вақтда ишхонага раҳбарлик қилган.

МХДКнинг матбуот хизмати маълум қилишича, Авазов ва Назаров 17-апрелда ИЭМдаги аварияга боғлиқ иш бўйича гумондор сифатида қўлга олинган, тергов изоляторига киргизилган.

Давлат комитетидан Авазов ва Назаров айнан нималарда айбланишаётганини очиқламаган.

Салайдин Авазов 2012-йилнинг 2014-йилларга қадар Бишкек ИЭМини бошқарган «Электр станциялар» ишхонасининг бош директори бўлган. Шу вақтда Авазовнинг ўринбосари Жолдошбек Назаров бўлган. У «Электр станциялар»дан 2015-йили кетган.

Улар Бишкек иссиқлик марказини Хитойнинг ТВЕА компанияси билан янгилаш шартномасига қўл қўйилган вақтда ишхонага раҳбарлик қилган.

Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлган, у шаҳарлик хонадонларида ҳароратнинг пасайишига олиб келган. Авариядан сўнг тез иссиқ сув тўхтатилган. Ҳукумат авариянинг келиб чиқиш сабабларини ва станцияни янгилашга кетган 386 млн доллар чиқимни текшира бошлаган.

Қўлга олишлар ва бўшатишлар

Бишкек иссиқлик марказидаги авариядан сўнг Бош прокуратура жиноий иш қўзғаган. Бу иш бўйича махсус хизматлар «Электр станциялар»нинг бош директори Узак Кадирбаевни, ИЭМни янгилаш бўйича гуруҳ етакиси Темирлан Бримкуловни ва техник директор Алмаз Жусупбековни қўлга олган.

Бундан ташқари, МХДК ИЭМни кузги ва кишки иситиш мавсумига тайёргарлик учун ажратилган «йирик миқдордаги пулни ўғирлашда» гумонланган «Электр станциялар»нинг бош директорининг собиқ ўринбосари Бердибек Боркоевни қўлга олган. Тергов версияси бўйича, у пудратчилар билан сохта шартнома тузган, компаниядан пулларни чиқарган.

Премьер-министр Сапар Исаков Миллий энерго холдингнинг бошчиси Айбек Калиевни у кузги ва қишки иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун жавобгар бўлган деб билдириб, уни эгаллаган хизматидан бўшатган.

Бундан ташқари, ҳукумат бошчи ИЭМдаги авария «чексиз масъулиятсизликларнинг» оқибатида бўлган деган хулоса чиқарган. «Қишда бутун шаҳар иссиқликсиз қолди, албатта, бундай нарса кечирилмайди», — деган Исаков.

Исаков ИЭмдаги авариянинг сабаблари бўйича комиссиянинг корутундусун колдогон. Комиссия иссиқлик марказининг ходимлари аварияни бартараф этиш бўйича қоидани бузган деган хулоса чиқарган.