Сабиров МХДКнинг раис ўринбосарлигига тайинланди

697

Президент Сооронбай Жээнбеков Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) раис ўринбосари хизматига Токтосун Сабировни тайинлаш ҳақидаги буйруққа қўл қўйди. Сабиров бунга қадар МХДКнинг 9-хизмати раҳбарлигидан бўшатилган Дамир Мусакеевнинг ўрнига келди.

Қирғизистон президентининг матбуот хизмати маълум қилишича, Сабиров МХДКнинг 9-хизмат етакчилик хизматига 6-апрелда тайинланган.

Сабировнинг меҳнат йўли ҳақида маълумот оз, бироқ 2009-йили у меҳнат министрининг ўринбосари бўлган. Шунингдек, Сабиров антитеррористик «Альфа» бўлимининг фахрийлари сафида туради.

Сабиров МХДКнинг 9-хизматига бунгача бўшатилган Дамир Мусакеевнинг ўрнига келди. Мусакеев собиқ ва амалдаги Қирғизистон президентларининг ўртасидаги эҳтимолий келишмовчиликлар юзасидан бўшатилган.

31-мартдаги КСДПнинг қурултойидан сўнг Атамбаев Жээнбековни Хавфсизлик кенгашида айтган сўзлари учун танқид қилган, унда амалдаги президент куч органларини коррупция билан «самарасиз» кураши учун танқид қилган.

Атамбаев ўзи Хавфсизлик кенгашининг мажлисида айтилувчи сўзни Жээнбековга «атайини киритишган» деб таҳмин қилган.

Жээнбековнинг матбуот хизмати Атамбаевнинг «ҳиссиётли баёнотларига» изоҳ бермаслигини маълум қилган.