Жээнбеков Атамбаевнинг собиқ тансоқчисини МХДК раҳбарининг ўринбосарлигидан бўшатди

261
Дамир Мусакеев

Дамир Мусакеев Қирғизистоннинг олий мансабдаги амалдорларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи  Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) 9-хизмати раҳбарлигидан бўшатилган эди. Мусакеев — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси.

Мусакеев ўз хизматидан амалдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг фармонига кўра кетди.

Унинг хизматдан бўшатилиш сабаби ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда, расмий маълумотда «берган аризасига кўра [...] бўшатилди» деб айтилади. Кўнгилли истеъфо одатда «ўз хоҳиши билан» деб тушунтирилади.

МХДКнинг матбуот хизмати Мусакеевнинг истеъфоси бўйича «Клооп»га изоҳ бера олмаслигини айтиб, бошқа давлат органларига мурожаат қилишни илтимос қилди. Президентнинг матбуот хизматидан ҳозирча изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Мусакеев собиқ ва амалдаги Қирғизистон президентларининг ўртасидаги эҳтимолий келишмовчиликлар фонида хизматдан бўшатилмоқда.

КСДП қурултойидан сўнг Атамбаев Жээнбековни Хавфсизлик кенгашида айтган сўзлари учун қаттиқ танқид қилган, унда ҳозирдаги президент куч органларини коррупция билан «самарасиз» кураши учун танқид қилган.

Коррупция билан кураш Атамбаевнинг президентлигида асосий йўналиш бўлган — бу билан Жээнбековнинг куч тузумларини танқид қилгани собиқ президент ҳам бирга танқид қилингандай бўлиб қолган.

Атамбаевнинг ўзи Хавфсизлик кенгашининг мажлисида нутқдаги бу сўзлар Жээнбековга «билдирмай қўшиб қўйилган» деб таҳмин қилган.

Жээнбековнинг матбуот хизмати Атамбаевнинг «ҳиссиётли баёнотларига» изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Фото: Султан Досалиев

Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси — Мусакеев — КСДПнинг қурултойида кўзга ташланган. «24.kg» нашрининг маълумотига кўра, МХДКнинг  9-хизматининг раҳбари қурултойда пайдо бўлгани у сиёсатдан четда бўлиши кераклиги учун жамоатнингсаволларини пайдо қилган.