Сурат: Омурбек Текебаев қамоқдаги ярим йилда қандай ўзгарди?

784
Чапда — Омурбек Текебаев 2017-йил ёзида ўз устидан бўлаётган суд вақтида Ўнгда — Текебаев 2017-йилнинг декабрида қамоқда.

Муҳолиф сиёсатчи Омурбек Текебаевнинг адвокати Искен Афиджанов қамоқдаги ўз ҳимоясидаги кишининг суратини эълон қилди  — унда сиёсатчи қамоқда ўтирган ойларда қанчалик ўзгариб кетгани кўриниб туради.

Афиджанов Текебаевнинг суратини президентга, ҳукуматга ва парламентга зудлик билан сиёсатчига тибий ёрдам кўрсатиш талаби билан мурожаат эълон қилган. Мурожаатда сиёсатчида гипертония ва «юрак касали» ташҳиси борлигини, Текебаев эса жазо муддатини ўтаётган №47 қамоғида «сифатли тиббий хизматга шароит йўқлиги» айтилади.

«Ушбу жиҳатларнинг бари Текебаевнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатмоқда», — деб айтилади мурожаат матнида.

Давлат жазоларни ижро қилиш хизматидан мурожаатга Текебаевнинг вазияти «барқарор» деб жавоб беришди. «У шифокорларнинг назоратида ва дори-дармонларини ичмоқда», — деб билдирилди.

Муҳолифатчи лидер ва депутат Омурбек Текебаевни 2017-йилнинг 26-февралида Бишкекнинг «Манас» аэропортида қўлга олишган. Бунга қадар унга «Товламачилик» банди бўйича жиноят иши очилган. Август ойида Текебаев мулкини давлат ҳисобига ўтказиш билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Текебаев билан бирга суд айни муддатга Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг собиқ раҳбари Дуйшонкул Чотоновни ҳам қамаган. Кейинчалик суд амнистия бўйича судланганларнинг жазо ўташ муддатини 4,5 йилгача қисартирган.

Текебаев ва Чотоновни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан «Мегаком» алоқа операторини боқшариш имкониятини бериш учун 1 млн доллар пора олиш бўйича айбдор деб топилган. Маевскийнинг айтишича, бу билан боғлиқ битим Текебаев Муваққат ҳукуматнинг раис ўринбосари бўлиб турган вақтда 2010-йили бўлган ва у шундан кейин парламентнинг депутати бўлиб қолган. Тергов версиясига кўра, Чотонов бу ишда воситачилик қилган.

Икки сиёсатчи ҳам баробар ҳукмни «сиёсий характерда» деб ҳисоблаб, арз қилишган. Лекин Бишкек шаҳар суди ва Жокоргу суд биринчи инстанциядаги суднинг ҳукмини кучида қолдириб, натижада Марказий сайлов комиссияси Текебаевни депутатлик мандатидан ажраган.