2 апрель куни Бишкек кўчаларида тиғиз пайтда тирбандликлар пайдо бўлди. Бунга ўша куни ишга чиқишдан бош тортган маршрут ҳайдовчиларининг намойиши сабаб бўлди. Ҳайдовчилар ҳукуматнинг 1 апрелдан кучга кирган йўловчилар учун суғуртанинг йўқлиги учун жарима солиш буйруғидан норози бўлишган.