Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев «Ала-Арча» давлат қароргоҳининг ҳудудида 89,3 млн сомга уй қурди. Президентнинг иш бошқармасидан билдирилишича бюджетдан дачанинг қурулишига пул ажратилган эмас.
Президентнинг иш бошқармасидан билдирилишича, Атамбаев «Ала-Арча» давлат резиденциясининг ҳудудига дача қурган.
Бошқарманинг матбуот хизматидан тушунтириб беришгандай, қонуну бўйича, собиқ президентга умр бўйи қўлланишга давлат резиденциясининг ҳудудидаги дачаларнинг биттаси берилади. Бироқ «Ала-Арча»да бош давлат дачалари йўқлигидан, ҳукумат янги бино қуриш ҳақида қарор қабул қилган.
«№17 давлат дачаси бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳисобидан қурилди, республика бюджетидан маблағ ажратилгани йўқ», — деб айтилади иш бошқармасининг матбуот хизматининг маълумотида.
Унинг маълумотига кўра, бир қаватли уй ва унинг қулайлилиги, шунингдек, икки машиналик гараж 89,3 млн сом туради. Атамбаев қурулиш ишларига ўз чўнтагидан 77,8 млн сом ажратган.
Қолган 11,5 млн сом қаердан олингани президентнинг иш бошқармасидан ҳозирча аниқлаб берилмади, бироқ бу бюджетдан ташқари маблағлар эканини қўшимча қилди.
Объектнинг умумий майдони 301,8 кв метр, шунингдек яшаш учун майдони 141,6 кв метрни ташкил қилади. Уй — меҳмон, икки ётоқ ва иш хоналаридан ташкил топган.
«Ҳозирда юқорида кўрсатилган дачада собиқ президент оиласи билан яшамоқда», — дейилади маълумотда.
Президентнинг иш бошқармасининг маълумотида Атамбаевнинг дачаси — бу хусусийлаштириш бўлмас давлат мулки экани айтилган.
Атамбаев давлат резиденциядаги дачадан ташқари Бишкекнинг чекка ҳудудида Кой-Таш қишлоғида уй қурмоқда. У ҳозирда Атамбаев қишлоқдаги ерни ўз пулига Бишкекнинг ҳозирдаги мэри Албек Ибраимовдан сотиб олганини билдирган.
«Мен — одамман, менинг ўзимни ота-боболаримнинг ерида ўз пулимга уй қуришга ҳуқуқим бор деб ўйлайман. Мен уни ҳеч кимдан ўғирлаб олмаганман, мен мародер эмасман. Мен ўз фирмамни 1989-йилиёқ очганман. Мен махсус у ерга уй қурмоқдаман, сабаби, мен у қишлоқда ўқиганман», — деб билдирган Атамбаев.