Парламентнинг матбуот хизмати Учинчи кўчманчилар ўйинларининг олдида Чўлпон Отадаги от майдонни таъмирлашга 10 млн сом ажратилгани ҳақида билдирган. Бироқ кейинроқ муассаса бу маълумотни инкор қилиган ва пул реконструкцияга эмас, бинони таъминлаш учун сарфланганини айтди.
Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати 26-мартда билдиришича, парламент ушбу йилнинг куз ойларида Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказиш учун от майдонини таъмирлашга 10 млн сом ажратишни маъқуллаган.
Бироқ эртаси куни 27-мартда парламентнинг матбуот хизмати ўзининг бунга қадарги хабарида маблағ таъмирлаш учун эмас, мусобақаларни ўтказиш учун тайёргарликка кетиши ҳақидаги аниқламани эълон қилган.
Ҳукуматдан «Клооп»га кенгроқ маълумот олиш учун Давлат спорт комитетига мурожаат қилишни таклиф қилди. Давлат комитетининг матбуот котиби Нурдин Султамбаев 10 млн сом от майдонини таъминлашга сарфланишини айтди.
«10 млн сом — бу амалий харажатлар, аниқроқ айтганда от майдонини таъминлаш — бу коммунал ва транспорт чиқимлари. Ҳозир мавсум бошланмоқда, майдон халқаро стандартлардаги маркасини ушлаб туриши учун уни доимо суғориб туриш керак», — деб тушунтирди у.
Султамбаевнинг айтишича, от майдони сертификация стандартларига жавоб бериши керак, шу сабабдан бунинг учун қўшимча 10 млн сом керак. У бу пуллар Чўлпон Отадаги от майдонини таъминлаш учун бир ҳисобланганини қўшимча қилди.
«Бизда Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларидан ташқари ҳам бошқа йирик ўйинлар ўтказилади. Ростини айтсам ишхона янги. Шунинг учун у таъминлашга бунча маблағ талаб қилмоқда», — деди матбуот котиби.
Расмий маълумотларга кўра, ҳукумат Чўлпон Отадаги от майдонини қуришга 1,58 млрд сом сарфлаган. Ҳукумат 2018-йилнинг сентябрида Учинчи кўчманчилар ўйинларини ўтказишга 306 млн сом ажратган.